Му = (б * 100) : (100 - б) ;
Демак, Му = (15 * 100) : (100 - 15) = 17,6 %
2-масала. Янги технологияни ишлаб чиқаришга жорий қилиш натижасида 1000 сўмлик товар маҳсулотга сарфланаётган меҳнат ҳаражатлари (т) 220 дан 190 киши-соатга камайди. Меҳнат унумдорлигини ва сермеҳнатлик даражасининг камайишини ҳисобланг.
Эчиш:
Му = (220 : 190) *100 - 100 = 15,7 %;
т = (190 : 220) *100 -100 = 13,6 % ёки
(а * 100) : (100 + а) формуласини қўллаш орқали топиш мумкин:
т = (15,7 * 100) : (100 + 15,7) = 13,6 %;
3-масала. Меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш натижасида иш вақти йўқотишлари 16 %дан 10 %га қисқарди. Ташкилий омиллар ҳисобига меҳнат унумдорлиги ўсишини аниқланг.
Му = ((100 - 10) : (100-16)) *100 - 100 = 7,1 %.
Кўрсатмалар: ҳисоб-китоб қилишда чора-тадбирлар жарий килингунча бўлган иш вақти фонди ва жорий килингандан кейинги иш вақти фонди таққосланади. Масалан, меҳнатни ташкил қилишни яхшилашгача бир ишчининг йиллик иш вақти фонди 1780 соатни ташкил қилса, ташкилий тадбирларни жорий қилгандан сўнг 1820 соатни ташкил қилса, у ҳолда меҳнат унумдорлиги 2,25 % га ўсади:
(1820 : 1780)* 100 - 100 = 2,25 %
ёки
(1820 - 1780) : 1780 * 100 = 2,25 %
4-масала. Янги техникани жорий қилиш натижасида (моддий-техникавий омиллар) маҳсулот сермеҳнатлиги 5 % га; меҳнатни илмий ташкил қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш натижасида иш кунлари сони бир йилда 227 кундан 232 кунга кўпайди, смена давомийлиги эса 7,7 дан 7,9 соатга кўпайди; илғор иш усуллари ва меҳнатга ҳақ тўлашни такомиллаштириш асосида меҳнат унумдорлиги 1,2 % га ортди. Ҳамма омиллар ҳисобига меҳнат унумдорлигининг ўсишини аниқланг.
Эчиш: Му = (1 : 0,95) * (232:227) * (7,7:7,9) * 1,012 = 1,05 % ёки 5 %
М А С А Л А Л А Р:
1-масала. Корхонада эскирган қурилмаларни кисман алмаштириш ва модернизациялаш натижасида ишлаб-чиқарилаётган маҳсулотларнинг меҳнат сиғими 91 дан 83 кишига қисқарди. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва маҳсулотнинг меҳнат сиғимининг камайишини фоизларда ифодаланг.
2-масала. Жадвалда келтирилган маълумотлар асосида меҳнат унумдорлиги даражасини шартли-натурал кўрсаткичларда аниқланг:
Маҳсулот тури
|
Маҳсулот миқдори
|
Маҳсулот бирлигига вақт сарфи (норма-соат)
|
|
Режа
|
Ҳақиқий
|
|
Костюм
|
200
|
240
|
40
|
Халат
|
500
|
450
|
25
|
Шим
|
950
|
1200
|
15
|
3-масала. Жадвалда уч хил турдаги ишларни бажариш бўйича маълумотлар берилган. Меҳнат унумдорлиги индекси ва доимий ҳамда ўзгарувчан таркибдаги силжишларни аниқланг.
Иш турлари
|
Ишлар ҳажми
|
Ишчилар сони
|
Ишлаб чиқариш
|
Меҳнат унумдорлиги
индекси
|
|
Режа
|
ҳақ.
|
Режа
|
ҳақ.
|
режа
|
ҳақ.
|
|
Газламани бичиш
|
220
|
235
|
36
|
38
|
6543
|
6401
|
|
Пальто тикиш
|
543
|
560
|
105
|
101
|
8907
|
9011
|
|
Костюм тикиш
|
500
|
560
|
180
|
176
|
10750
|
12546
|
|
ЖАМИ
|
1263
|
1355
|
321
|
315
|
26200
|
27957
|
|
4-масала. Жорий йилда ишлаб-чиқарилган ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) миқдори ўтган йилдагига караганда 3,2 фоизга, моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ишчилар сони эса 0,5 фоизга ортди. Меҳнат унумдорлиги ўсиш суръатларини аниқланг.
5-масала. Қуйида келтирилган жадвал маълумотлари бўйича ижтимоий ва жонли (индивидуал) меҳнат унумдорлиги ўсиш суръатларини аниқланг:
Кўрсаткичлар
|
Базис йил, (минг сўм)
|
Жорий йил, (минг сўм)
|
Ишлаб-чиқарилган маҳсулот ҳажми
|
91200
|
84500
|
Жонли меҳнат сарфлари
|
20500
|
21520
|
Буюмлашган меҳнат сарфлари
|
50200
|
43208
|
6-масала. Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатларини шартли-натурал ўлчов бирликларида ҳисобланг. Корхона уч ҳил маҳсулот ишлаб-чиқаради: электр кофеқайнатгич (нормаланган меҳнат сиғими 12 норма-соат), электр гушт қиймалагич (нормаланган меҳнат сиғими 18 норма-соат), электр иситкич (меҳнат сиғими 24 норма-соат). Маҳсулот ишлаб чиқариш ва меҳнат ҳаражатлари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Маҳсулот тури
|
Маҳсулот микдори,
(дона)
|
Меҳнат хражатлари, (киши-смена)
|
|
Режа
|
ҳақ.
|
режа
|
ҳақ.
|
Кофе қайнаткич
|
1500
|
1390
|
1800
|
1680
|
Гушт қиймалагич
|
800
|
850
|
1700
|
1760
|
Электр иситкич
|
1050
|
1100
|
2900
|
2840
|
7-масала. Корхонада моддий-техникавий омиллар ҳисобига 86 киши, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг яхшиланиши ҳисобига 51 киши, ижтимоий омиллар ҳисобига 44 киши нисбий ишдан бўшади. Агар корхона ишчиларининг умумий сони 2650 киши бўлса, ҳар бир омил бўйича ишчиларнинг тежалиши ҳисобига меҳнат унумдорлигини ўсишини аниқланг.
8-масала. Корхонада ҳамкорликни ривожлантириш ва меҳнатга хақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобига иш вақти фонди 226 кундан 231 кунга ўсди, смена ичидаги иш вақти йўқотишлари 20 минутдан 15 минутга камайди. Бундан ташкари бригадалар орасидаги тажриба алмашиш натижасида нормалар 116 фоиздан 119 фоизга бажарилди. Социал омиллар ҳисобига меҳнат унумдорлиги ўсиш суръатларини аниқланг.
9-масала. Базис йилида маҳсулот бирлигининг меҳнат сиғими 48 норма-соат бўлган бўлса ва жорий йида 40 фоиз иш жойлари янги қурилмалар билан жиҳозланиши натижасида меҳнат сиғими 38 норма-соатга тенг бўлиши маълум бўлса, меҳнат унумдорлиги ўсиш резервларини аниқланг. Кейинги йилда ҳамма иш жойлари янги қурилмалар билан жиҳозланади.
10-масала. Цехда бир ой давомида 35 марта меҳнат лаёқатини йўқотмаган холда микрожароҳатланиш холатлари содир этилди. Ҳар бир микрожароҳат натижасида бир сменада ҳар икки ишчи томонидан 2 соат, уларга ёрдам кўрсатган ишчи томонидан 0,25 соат йўқотилди. Агарда бир ойда 22 кун ишланиб, 120 та ишчи ишласа ва смена давомийлиги 8 соатни ташкил эца меҳнат унумдорлигининг нисбий камайишини ҳисобланг;
Адабиётлар:
Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.
Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.
Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |