Назорат учун саволлар
Ишсизлик деганда нимани тушунасиз?
Ишсизликнинг сабаблари нимадан иборат?
Ишсизлик таснифи?
Ишсизликни камайтиришнинг асосий йўллари келтиринг
Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг қандай хусусиятлари бор?
14-мавзу. Меҳнатга бўлган рағбат, мотивация ва ҳақ тўлашни ташкил этиш (2 соат)
Иш ҳақи меҳнаткашларнинг аксарият кўпчилиги учун асосий даромад манбаи сифатида истиқболда ҳам унумдорликни оширишнинг қудратли рағбатлантирувчи кучи бўлиб қолаверади.
Бозор иқтисодиёти мамлакатлар тажрибаси бутун жамият миқёсида иш ҳақини бозор қонунлари асосида ташкил этиш механизми тўрт асосий унсурни ўз ичига олишини кўрсатмоқда:
ҳақ тўлаш шартларини белгилаш чоғида музокарада иштирок этувчи томонларнинг манфаатларини етарли даражада тўлиқ акс эттириш (ҳақ тўлаш шартлари юзасидан ўзига хос савдолар) имконини берадиган кўп босқичли коллектив-шартнома тизими;
меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақини бозор иқтисодиётидаги салбий ҳодисалардан ҳимоя қилиш соҳасида кафолатларни таъминлаш тизими;
индивидуал даромадлар иш берувчининг ишчи кучига қиладиган ҳаражатлари таркибида меҳнатга ҳақ тўлашни бошқарувчи солиқ тизими;
иш ҳақи ва иш берувчининг ишчи кучига қиладиган бошқа чиқимлари даражаси ҳақида реал манзарани тасвирлаб берадиган ахборот тизими.
Дунёдаги кўпгина давлатларда меҳнат бозорининг давлат томонидан тартибга солиниши минимал иш ҳақини (МИҲ) жорий қилиш қонуниятлари орқали амал қилишни ўз ичига олади. Хорижлик мутахассисларнинг фикрича, минимал иш ҳақи ижтимоий таъминотнинг турли шакллари бўлган овқатланиш ва тиббий хизматлардан фойдаланишга бепул талонлар берилиши, камбағаллар учун муниципал уй-жойлар қурилиши кабиларга нисбатан олиб қараганда энг кам таъминланганлик ёки камбағаликка қарши курашнинг самарали йўлидир.
Ривожланган хорижий мамлакатларда меҳнат муносабатларини тартибга солишда ушбу усулидан кенг фойдаланадилар ва иш борасида каттагина тажриба ҳам тўплаганлар. Мазкур усул турлича назария ва моделларда ўз аксини топган.
Эркин иқтисодий ислоҳотлар шароитида иш ҳақининг тўрт асосий вазифасини фарқлаш мумкин:
- қайта тиклаш, ишчи кучини қайта тиклаш имкониятини таъминлайди;
- рағбатлантириш (асослаш), ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги манфаатдорликни оширишни назарда тутади;
- ижтимоий, ижтимоий адолат принципини амалга оширишда ёрдам беради;
- ҳисоб – ишлаб чиқариш, маҳсулот баҳосини ҳосил қилишда жонли меҳнатнинг қанчалик ҳиссаси борлиги ва унинг ишлаб чиқаришни жами ҳаражатлардаги улушини ифодалайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари деганда, ходимнинг меҳнат харажатлари ва натижаларини унга тегадиган иш ҳақи миқдори билан қиёслашнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари тушунилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари муайян вақт мобайнида ходимнинг олган иш ҳақи унинг меҳнатидан олинган натижаларга боғлиқлигини аниқлаш усуллари сифатида, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими эса ана шу боғлиқликни амалга ошириш технологияси сифатида белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг у ёки бу тизимини амалда қўллаш кўпгина ҳолатларга боғлиқ бўлади. Лекин у, аввало, ходим меҳнатининг натижаларини ҳисобга олиш учун acocий кўрсаткични танлашга нима таъсир кўрсатишига, яъни муайян тизим ишбай ёки вақтбай тизимлар жумласига киритилишига боғлиқ бўлади. Ҳақ тўлаштизимларини танлаб олиш ҳуқуқи иш берувчининг ихтиёрида бўлади.
Иш ҳақининг ишбай ҳамда вақтбай шаклларини қўллаш шартлари анча яхши ишлаб чиқилган, лекин улар, асосан, иқтисодиётнинг бозордан ташқари моделига ҳамда корхоналарда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг шу моделга хос тизимига мўлжалланган. Эндиликда аҳвол анча ўзгарди: агар илгари ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг анчагина қисмини давлат ўз зиммасига олган бўлса, ҳозир бу харажатлар бутунлай корхоналар зиммасига тушди.
Мукофотлаш тизимини ишлаб чиққан вақтда мукофотлаш кўрсаткичлари, шартлари, миқдорлари, мукофотланадиган ходимлар доираси ва унинг даврийлигини назарда тутиш керак.
Тизим ходимга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишини таъминлаш учун уни ташкил этишга қўйиладиган айрим талабларга риоя қилиш зарур. Энг аввало, мукофотлаш кўрсаткичлари муайян бўлимдаги, корхонадаги ишлаб чиқариш вазифаларига мос бўлиши ҳамда ушбу жамоа ёки ходимнинг меҳнат соҳасидаги куч-ғайратларига peaл боғлиқ бўлиши керак.
Иқтисодий ҳисоботларда иш ҳақининг реал ва номинал турлари ажратиб кўрсатилади. Номинал иш ҳақи (Зн) - бу ишловчининг бажарилган иш учун ҳақиқатда қўлига оладиган пул суммасидир. Реал иш ҳақи эса (Зр) - бу ишловчининг оладиган номинал иш ҳақи эвазига кўрсатилган хизматлар ва товарлар сотиб олиш учун ҳақ тўлаш имкониятидир. Номинал ва реал иш ҳақининг динамикаси ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Изр ИзнИц, (21)
Бу ерда Изр - реал иш ҳақининг индекси;
Изн - номинал иш ҳақининг индекси;
Иц - кўрсатилган хизматлар ва товарлар баҳоси индекси.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ишловчиларининг иш ҳақи жамғармаси бюджетга тўланадиган тўловлардан (фойдага солиқдан ташқари) ташқари корхона ҳисобида қолган қисмидан ташкил топади.
Корхона харажатларининг қолган қисми ишчи кучининг амал қилиши билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар (ижтимоий кафолатлашга, пенсия таъминотига ва ҳоказо)ни назарда тутади. Билвосита конвенция харажатларнинг нормативлари давлат томонидан иш ҳақи жамғармасига нисбатан фоизларда белгиланади.
Ишловчиларга индивидуал тарзда иш ҳақи ҳисобланаётган вақтда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш лозимдир.
Ҳар қандай разряддаги Ц (ДО) ишловчиларнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Цн (ДОн) Ц1 (ДО1)*ТКн,
Бу ерда Цн (ДОн) - н - разрядли ишловчининг тариф ставкаси (лавозим маоши);
Ц1 (ДО1) - 1 разряли ишловчининг тариф ставкаси (лавозим маоши);
ТКн - тариф ставкасида қўлланиладиган н - разрядли тариф коеффициенти.
Вақтбай иш ҳақи (3п) бўйича ишловчининг иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
ЗпЦп*Тф,
Бу ерда Цп - ишловчининг вақт бирлигидаги (соат, кун) тариф ставкаси;
Тф - ҳисобот давридаги ҳақиқатда ишланган иш вақти хажми (соат, кун).
Ишбай иш ҳақи (3сд) бўйича ишловчининг иш ҳақи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
ЗсдР*Қ
Бу ерда Р - ишбай расцепка - маҳсулот бирлигига белгиланган иш ҳақи миқдори (бажарилган иш хажми);
Қ - тайёрланган маҳсулотлар бажарилган ишлар миқдори.
Ишбай расцепкаларни ҳисоблашда, қўлланилаётган ишбай иш ҳақининг турларига асосан маълум хусусиятларни ҳисобга олинади.
Ишловчининг иш ҳақи унинг шахсий кўрсаткичларига асосан, тўғри индивидуал ишбай системаси бўйича ҳисоблаганда, ишбай расцепка қуйидаги формулалардан бири ёрдамида аниқланади:
РЦ раб.вир
ёки
РЦраб*Нвр,
Бу ерда Цраб - бажарилаётган иш разрядининг тариф ставкаси.
Нвўр - ишловчига ўрнатилган ишлаб чиқариш нормаси.
Нвр - ишловчига бажарилган ишга (маҳсулот бирлигига) белгиланган вақт нормаси.
Ишбай расцепкаларни ҳисоблашда вақт бирлиги тариф ставкаси нисбати ва иш вақти (ишлаб чиқариш) нормаси нисбатини мос келишини таъминланишини назарда тутиш лозим.
Агар ишлаб чиқариш нормаси смена бўйича ўрнатилган (белгиланган) бўлса, у вақтда расценкани ҳисоблашда кунбай ставка, агар соатбай бўйича ўрнатилган бўлса, унда соатбай ставкадан фойдаланилади.
Индивидуал иш ҳақининг шаклланишида жамоа (бригада) ишбай системаси асосида ташкил этилган бўлса, унда жамоа (умумбригада) ишбай системаси қўлланилади. Бунда вақт бирлигида бригада томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган иш учун жамоа ишбай расцепкалари ҳисоблаб чиқилади. Бригада томонидан йиғилиш, монтаж қилиш ва ҳ.к. каби ишлар бажарилганда жамоа ишбай расценкаси қуйидаги формула ёрдами аниқланади:
Рхол Цраби*тни
Бунда Зсд.бр - ишбай бўйича ишловчи бригада аъзоларининг умумий иш ҳақи.
Ци - бригададаги и - ишчининг соатбай тариф ставкаси.
Чфи - ҳисобот даврида - и ишчи томонидан ҳақиқатда ишланган иш соатлари, киши - кун;
КТУ и - и ишчининг қатнашиш коеффициенти.
м - бригададаги ишловчилар сони.
Вақтбай ва ишбай иш ҳақларининг ҳамма усуллари мукофотлаш билан тўлдирилиши мумкин. У вақтда ишловчининг (бригада аъзоларининг) иш ҳақи (Зпр) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Зпр Зосн (Зосн*П)100
Бунда Зосн - ишловчининг (жамоа аъзоларининг) асосий иш ҳақи. Зосн - вақтбай ишловчилар учун ҳақиқатда ишланган иш вақтини тариф ставкаларига кўпайтириш асосида, ишбай ишловчилар учун эса бажарилган иш (ишлаб чиқарилган маҳсулот)ни расцепкаларга кўпайтириш йўли билан уларга тўланадиган иш ҳақи ҳисобланади. П - мукофотлаш шартлари ва шкаласи бўйича мос ҳолда ишловчиларнинг асосий иш ҳақига тўланадиган мукофотлар фоизи.
МУСТАҚИЛ ЕЧИШ УЧУН МАСАЛАЛАР
1 -МАСАЛА
1) ишчи 1 смена давомида А маркадаги деталдан 6 дона (иш разяди ВИ, 1 дона деталь тайёрлашга 36 минут вақт нормаси белгиланган). Б маркадаги деталдан 5 дона (иш разяди ВИИ, вақт 1,5 соат) ва В маркадаги деталдан 18 дона (иш разряди В, ишлаб чиқариш нормаси 1 соатга 10 дона деталь)
2) 1 рязряд соатбай тариф ставкаси 120 сўмга тенг бўлса тайёрланган деталлар ишбай расценкасини ва ишчининг 8 соатлик смена давомидаги умумий иш ҳақини ҳисобланг.
2 -МАСАЛА
Вақтбай иш ҳақи бўйича ишловчи, участка ишлаб чиқариш дастурини бажарилиши даражаси бўйича мукофот олувчи ишчининг соатбай ставкаси 180 сўм қилиб белгиланди. Агар ишчи 1 ой давомида 15 саккиз соатлик иш сменасида ишланган, участка ишлаб чиқариш дастурини 102%га бажарган бўлса, унинг 1 ойлик иш ҳақи миқдорини аниқланг. Мукофотлаш низомига асосан, дастурнинг бажарилганлиги учун асосий иш ҳақининг 30%и, ҳар бир ошириб бажарилган фоиз учун 5% миқдорида мукофотлаш белгиланган.
3 -МАСАЛА
Канцелярия товарлари, газета ва журналлар сотиш билан шуғулланувчи ва сотилган товарлар ҳисобидан фоиз олувчи киоскернинг сотилган товарлар (тушум) суммаси ой давомида қуйидагича кўринишда бўлган:
Ой кунлари
|
Сотилган товарлар суммаси, минг сўм
|
Ой кунлари
|
Сотилган товарлар суммаси, минг сўм
|
1
|
12,0
|
10
|
13,2
|
2
|
12,5
|
11
|
14,1
|
3
|
13,0
|
12
|
15,2
|
4
|
12,7
|
13
|
14,0
|
5
|
14,0
|
14
|
14,1
|
6
|
13,7
|
15
|
15,3
|
7
|
12,2
|
16
|
13,1
|
8
|
11,8
|
17
|
13,2
|
9
|
12,5
|
18
|
13,5
|
Агар киоскер ой давомида 18 иш кунида ишлаган ва сотилган товар суммаси 12000 сўми ҳисобидан-3%и, 12001 сўмдан 13000 сўмгача-3,5%, 13001 сўмдан 15000 сўмгача – 4%, 15000 сўмдан ошса-5% миқдорида рағбатлантириш пули белгиланган бўлса, унинг миқдорини ҳисобланг.
4 -МАСАЛА
Корхонада квартал мобайнида сотилган маҳсулотнинг ҳажми 10271 минг сўмни ташкил этди. Қўшимча қиймат солиғи, махсус солиқ ва акция чигирмаларининг ҳажми реализация баҳосининг 29%ини, корхона иҳтиёрида қоладиган фойдада маҳсулот таннархи 70%ни ташкил этди. Агар маҳсулот таннархининг 62%ини моддий харажатлар, ишчи кучи билан боғлиқ бевосита харажатлари (умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан % ҳисобида) қуйидагича: (пенсия жамғармасига ажратмалар – 30%, бандлик жамғармасига ажратмалар –0,7%, ижтимоий кафолатлашга – 2,5%, умумтаълим йиғимлари – 1%ни) кўринишда бўлса, иш ҳақи жамғармасининг салмоғини аниқланг.
5 -МАСАЛА
Асбоб-ускуналарни таъмирлаш корхонасида 100 та ишловчи мавжуд бўлиб, шундан 20 та ишчи И–рязряд, 20 та ишчи ИИ-рязряд, 40 та ишчи ИИИ –рязряд қолганлари эса ИВ-разрядни ташкил қилади.
Белгиланган тариф бўйича И-рязряд ишчига 150 сўм, ИИ-рязряд, ишчига – 200 сўм, ИИИ –рязряд ишчига –250 сўм, ИВ-разряд, ишчига 300 сўм белгиланган.
Корхонадаги ишловчиларни ўртача тариф рязрядини ҳисобланг.
6-МАСАЛА
Цехда 250 киши вақтбай ишлайди, бажарилган ишларнинг ўртача тариф рязряди – 3,12; иш вақти йиллик жамғармаси – 1800 соат, нормаларнинг ўртача ҳисобда бажарилиши – 130%. Уларнинг бевосита йиллик иш ҳақи жамғармасини аниқланг.
7 -МАСАЛА
Корхонада ҳисобот йилида маҳсулот ишлаб чиқариш – 20 млн.сўмга, иш ҳақи жамғармаси –4 млн.сўмга тенг. Режада меҳнат унумдорлиги 7,5%, ўртача иш ҳақи эса 3% ошгани ҳолда маҳсулот ҳажмини 8% ошириш белгиланган. Режадаги иш ҳақи жамғармасини аниқланг.
8 -МАСАЛА
Режада маҳсулот ишлаб чиқаришни 12%, ўртача ҳисобидаги иш ҳақини 2% ошириш, меҳнат сиғимини 5% камайтириш, ўрта ҳисобда бир нафар ишчи ҳисобига иш соатлари сонини 1800 соатдан 1836 соатгача ошириш мўлжалланган.
Базис йилида ишчиларнинг иш ҳақи жамғармаси 200 минг сўмга тенг бўлган бўлса, энди у қанча бўлиши керак.
9-МАСАЛА
Теричилик саноатида ишбай ишчилар учун соатига 54 сўмлик И разряд ставкаси ўрнатилган. Тариф сеткасидага разрядлар ўзгаришнинг диапазони 1,8. Оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаш учун тариф ставкасига 12% устама ўрнатилган. Нормал ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчилар учун ИВ –разряд ставкасини ҳисобланг.
10-МАСАЛА
Агар ишловчи лавозим оклади бўйича 260000 сўм, моддий рағбатлантириш жамғармасидан окладга нисбатан 38%, яъни техника жамғармасидан 56000 сўм, моддий ресурсларни тежаганлиги учун 29000 сўм мукофат олган бўлса алоҳида ҳудудларда ўрнатилган иш ҳақининг 40% размеридаги раён коеффиценти бўйича тўловлар миқдорини ҳисобланг.
11 -МАСАЛА
Ишбай ишчи тариф иш ҳақига нисбатан 11% қўшимча ишбай ҳақ, ишбай иш ҳақига нисбатан 25% мукофат, оғир ва зарарли шароиитда ишлагани учун тариф ставкасига нисбатан 12% устама ҳақ, ишга келмаган ишчининг ўрнида ярим ой ишлаб тургани учун тариф ставкасига нисбатан 50% қўшимча ҳақ олган. Ишчининг умумий қўшимча иш ҳақи коеффицентини ва ўртача иш ҳақидаги тариф салмоғини (улушини) аниқланг.
12 -МАСАЛА
Агар вақт нормаси 30% қисқарган, тариф коеффиценти 15,5% ошган, И –разряд тариф ставкаси ўзгармаган бўлса ишбай ҳақнинг (расценка) ўзгариши фоизини аниқланг.
13-масала.
4-разрядли ишбай-ишчилар (соатлик ставка 75 сум) бир ойда 186 соат ишладилар ва қуйидагича иш хақига эга бўлдилар:
Ахмедов - 7760 сум ва ишбай иш хақининг 25 фоизи;
Шокиров - 8120 сум ва ишбай иш хақининг 31 фоизи;
Қобулов - 7430 сум ва ишбай иш хақининг 17 фоизи;
Ҳар бир ишчининг иш хақини ҳисобланг, агарда Ахмедов оғир ишларда ишлаган бўлса (қўшимча 12 фоиз), Шокиров нормал шароитларда, Қобулов ўта оғир меҳнат шароитларида (қўшимча 24 фоиз) ишлаган бўлса.
Адабиётлар:
Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.
Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.
Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |