«МЕҲнат иқтисодиёти» фанидан амалий машғулотлар учун


-мавзу. Меҳнат бозорида давлатнинг иш билан бандлик сиёсати



Download 0,51 Mb.
bet23/36
Sana20.12.2022
Hajmi0,51 Mb.
#891353
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
3.mehnat iqtisodi amaliy

12-мавзу. Меҳнат бозорида давлатнинг иш билан бандлик сиёсати
(2 соат)

Иш билан бандлик ва меҳнат бозорининг ишлаш механизмини ўрганишга турлича ёндашишлар мавжуд. Одатда, иқтисодий адабиётларда тўрт консептуал: классик, янги классик, кейнсча ва монетаристик ёндашиш ажратилади.


Меҳнат бозори классик назариясининг замирида классик сиёсий иқтисод постулатлари ётади. Д. Рикардо, Ж.С. Милл ва А. Маршалл асосчилари бўлган ушбу назария тарафдорлари, иш билан тўлиқ бандлик бозор иқтисодиётининг меоёри, давлатнинг ажралмас сиёсати эса энг яхши иқтисодий сиёсат, деб таъкидлар эдилар.
Меҳнат бозори янги классик назариянинг тарафдорлари (Ж. Перри, М. Фелдстайн, Р. Холл ва бошқалар) барча бошқа бозорлар каби меҳнат бозори ҳам нарх мувозанати асосида ишлайди, ишчи кучининг нархи эса меҳнат бозорининг асосий тартибга солувчисидир, деб ҳисоблайдилар.
Кейнсча назария тарафдорлари (Ж. Кейнс, Р. Гордон) бозор доимий ва чуқур мувозанацизлик ҳолатида бўлади, деб таокидлайдилар.
Меҳнат бозорининг монетаристик назарияси тарафдорлари иш билан бандлик ва иқтисодиётни барқарорлаштиришни таоминлаш мақсадида пул-кредит усулларини бош ўринга қўядилар. М. Фридман, Ф. Кейген, Д.Майзелман, К. Бруннер, А.Молсер ушбу назарияларнинг тарафдоридирлар. Уларга 1976 йилда Нобел мукофотини олган М. Фридман етакчилик қилади.

Очиқ ишчи кучи бозори расмий ва норасмий (асосан ўз-ўзидан) шаклланган қисмлар билан берилган (12.1-чизма).




Ишчи кучининг яширин бозори
Ишчи кучи очиқ бозорининг
норасмий қисми
Ишчи кучи очиқ бозорининг
расмий қисми
12.1-чизма. Ишчи кучи бозорининг тузилмаси.

Нуфуз мезонлари бўйича меҳнат бозорлари қуйидагиларга ажралади:



  • ёшларнинг меҳнат бозори;

  • хотин-қизларнинг меҳнат бозори;

  • кекса ёшдаги фуқароларнинг меҳнат бозори;

  • ногиронларнинг меҳнат бозори.

Меҳнат бозори фаол сиёсат олиб боришнинг энг самарали йўналишларидан бири меҳнат бозорининг энг муҳим институти бўлган иш билан бандликнинг ихтисослашган умуммиллий хизматидир. Унинг асосий вазифаси меҳнат бозори ҳақидаги ахборотнинг тарқалиши ҳисобига унинг самарадорлигини оширишдан иборатдир. У, биринчидан, ишсизларнинг бўш иш ўринлари қидиришларига, тадбиркорларнинг ходимлар қидиришларига сарф этиладиган вақтни қисқартиришни таоминлайди, иккинчидан, иш берувчиларнинг ўз талабларига энг кўп даражада мос келадиган ходимлар ёллашига ёрдам беради, ходимларга эса меҳнат шароитлари ва иш ҳақи даражаси мувофиқ келадиган иш жойини топишларига имкон беради.
Республикамизда давлат иш билан бандлик хизмати 1991 йилда ташкил этилган эди. Иш билан бандлик хизмати ишининг асосий тамойиллари халқаро тажрибага мос келади. Масалан, аҳолининг иш билан бандлиги тўьрисидаги қонунга кўра давлат фуқароларига ўзлари учун мос келадиган иш танлашда ва ишга жойлашда бепул ёрдам кўрсатади, ишсизларга бепул таолим олиш имконияти яратиб берилади, янги касбга ўқиётган вақтда стипендия тўланади, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имкони берилади, ишсиз фуқаролар даромадларини қўллаб-қувватлаш сиёсати амалга оширилади.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизликни бартараф этиш бўйича изчил ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб боради. Чунки иш билан бандликни ошириш миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва юксак тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Иш билан бандлик соҳасида давлат сиёсатининг юритилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ижтимоий вазифаларидан биридир.

Адабиётлар:



  1. Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.

  2. Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.

  3. Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.

  4. Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.

  5. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.




Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish