Назорат учун саволлар
1.Аҳолини иш билан банд қилишда классик ва неокласик назариялари?
2.Ж.М.Кейнс назариялари моҳияти нималардан иборат?
3.“Экономикс”китобининг муаллифи қисқача мазмуни ?
4. Неоклассик синтез йўналишини ифодалаб беринг?
6. Институционал йўналиш моҳияти нималардан иборат?
9-мавзу. Меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган аҳолининг иш билан бандлиги (2 соат)
Иш билан бандликнинг энг кам деганда тўрт ижтимоий жиҳатини ҳисобга олиш лозим:
а) иш билан бандлик инсоннинг Конституцияда белгилаб берилган энг муҳим ҳуқуқи – меҳнат ҳуқуқи билан мустаҳкам боғлиқлиги;
б) турмуш даражаси ва муносиб ҳаёт кечириш шарт-шароитларини шакллантиришда иш билан бандлик ҳал қилувчи роль ўйнайди. Айнан иш билан бандлик, меҳнат фаоллигини ошириш, меҳнатга қобилиятли фуқаролар ва улар оилаларининг турмуш даражасини оширишнинг энг муҳим кафолати;
в) ҳар кимнинг ва умуман жамият фаровонлигининг негизи бўлган юқори унумли меҳнатнинг янги омилини шакллантириш;
г) айнан меҳнат фаолияти инсонни ўзгартиради, унинг касбий имкониятларини очиб беради ва кўпайтиради, шахснинг ривожланишини рағбатлантиради.
Аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига хос хусусиятлар, шу жумладан, иш билан бандлик турлари, касб-малака гуруҳлари бўйича тақсимлашдаги қонуниятлар кишиларнинг ёши ва жинси бўйича фарқланиши билан ифодаланди.
Аҳолининг ижтимоий-фойдали фаолиятда қатнашиш хусусияти бўйича жинс-ёш гуруҳларини ижтимоий-демографик гуруҳлари деб аташ қабул қилинган. Аҳолининг жинси ва ёши бўйича иш билан бандлик хусусиятларини ҳисобга олиш мақсадида аҳолининг қуйидаги ижтимоий-демографик гуруҳларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: эркаклар, аёллар, ёшлар (16-29 ёшгача бўлган меҳнатда фаол аҳоли), ўрта ёшли кишилар (30-49 ёш), пенсияга чиқиш арафасидаги кишилар (50 ёшдан ошган меҳнатга қобилиятли аҳоли), пенсия ёшидаги кишилар ва бошқалар.
Эркаклар ва аёллар энг йирик ижтимоий-демографик гуруҳлар бўлиб, уларнинг меҳнатидан фойдаланиш ўзига хос хусусиятларга эга. Аҳолининг мазкур гуруҳларига табақалашган ёндашиш асосини жинсларнинг табиий фарқлари ташкил этади. Эркаклар иш билан банд аҳолининг 52,2 %ини ташкил этган ҳолда кўпроқ жисмоний куч ва чидамга эга, уларнинг организми аёллар организмига нисбатан ишлаб чиқариш соҳасининг ноқулай таъсирларига камроқ берилувчан бўлади. Одатда, уларда қатъият ва ишонч босимли бўлиб, меҳнатини татбиқ этиш доираси касбий жиҳатдан анча кенгдир. Аёллар эса иш билан банд аҳолининг 47,2 %ини ташкил этган ҳолда ишдаги синчковлик ва пухталик, диққатлилик, сезгирлилик, таъсирчанлик яхши ривожланганлиги билан ажралиб туради.
Ёшлар ўртасидаги ишсизлик миқёсини тартибга солиб туришнинг муҳим усули фаолиятнинг асосий соҳаси бўлган эҳтиёжини пасайтиришдан иборат бўлиб, бунга ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим оладиганлар сонини кўпайтириш, кичик ёшдаги ва мактабгача ёшдаги болалари бор ёш аёлларга нисбатан эса оилаларга ижтимоий ёрдам беришни яхшилаш йўли билан эришилади. Ўқиётган ёшлар сонини кенгайтиришнинг иккита йўналиши бўлиши мумкин. Биринчиси ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш имкониятларини кенгайтиришдир. Иккинчи йўналишга вақтинча чора сифатида қараш мумкин ва у коллеж ўрта махсус ва олий ўқув юртларида меҳнат бозори эҳтиёжларининг ўзгариб боришига мувофиқ қайта ихтисослашув натижасида таълим олиш муддатини узайтиришдир.
Ўрта ёшли кишилар (30-49 ёш) – Ўзбекистон меҳнат ресурсларида энг кўп сонли гуруҳ бўлиб, умумий меҳнат ресурсларининг 55,0 %дан ортиғини ташкил этади. Унинг ўзига хос хусусияти миллий иқтисодиётда иш билан бандликнинг энг юқори даражасига эришилишидир. Мазкур ижтимоий-демографик гуруҳ ходимларидан, асосан, касб манфаатлари барқарор аниқланган. Шунинг учун, ҳам бу гуруҳда иш ўрнини ўзгартиришга интилиш бошқа ижтимоий-демографик гуруҳларга нисбатан анча камроқдир.
50 ёшдан ошган меҳнатга қобилиятли ёшдаги кишиларнинг (10,0%) иш билан бандлиги мазкур гуруҳнинг ёш хусусиятлари билан белгиланади: бу ижтимоий имкониятларнинг пасайиши, касбий билимларнинг юқори даражаси, катта амалий тажрибанинг мавжудлигидир. Мазкур ижтимоий-демографик гуруҳда иш билан бандлик даражаси кескин камаяди. Бунинг сабаби соғлиқнинг ҳолати, шунингдек, имтиёзли пенсия олиш имкониятидадир.
Пенсия ёши арафасидаги аҳоли гуруҳига иш билан бандлик хусусияти жиҳатидан пенсия ёшининг дастлабки беш йили анча яқин бўлади. Худди шулар пенсия ёшдаги меҳнатда фаол аҳолининг (5-6%) ўзагини ташкил этади. Ҳозирги вақтда ана шу ёшдаги гуруҳнинг ўзига хос хусусияти шуки, бунда маълумот даражаси паст бўлган кишиларнинг улуши кўпроқ бўлади ва пенсионерларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу эса пенсионерлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасини торайтириб қўяди, бунинг устига улар камҳаракатчанлик билан ажралиб турадилар. Бу эса уларни тармоқлар, касблар бўйича қайта тақсимлаш имкониятини пасайтиради.
Иш билан банд аҳоли – ижтимоийишлаб чиқаришда фаолият юритаётган меҳнат ресурсларининг фаол қисмидир. ХМТ услубияти бўйича унга қуйидагилар киритилади:
1) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан, хорижда;
2) тадбиркорлар;
3) меҳнат даромадига эга ва талабалар;
4) қисман иш билан банд талабалар ва уй бекалари;
5) эркин касб эгалари бўлган шахслар;
6) ҳарбий хизматчилар;
7) оиланинг ёрдам берувчи аъзолари (болаларни тарбиялаш, ногиронлар ва кекса ёшдаги фуқароларга қараш билан банд бўлганлар).
Маълумки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданок хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксал тириш, қиз болаларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, уларни спортга кенг жалб этиш, соғлом оилани шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мамлакатимиз хотин-қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, халқаро аёллар ҳаракати ҳамда бошқа нуфузли тузилмалар билан кенг ҳамкорлик қилиб келмокда. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1991 йилда ташкил топган мазкур ташкилот охирги йилларда халқаро майдонда ўз обрў-эътиборини кучайтирди. Айниқса, Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қўмита тизимининг яна бир босқич кўтарилишига асос бўлди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила ва жамиятдаги мавқеини мустахдамлаш, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ўнлаб қонунлар, саксонга яқин фармон ва қарорлар, давлат дастурлари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмокда. Чунончи, Асосий Қонунимизнинг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар тенг хуқуқлилиги белгилаб қўйилгани уларнинг давлат ҳамда жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, юртимиз равнақи йўлида бор салоҳият ва имкониятларини ишга солиб, меҳнат қилишларига шароит яратмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимиз соҳага оид турли конвенция, битим ҳамда шартномаларга қўшилган.
Миллий меҳнат бозорининг эътиборга молик ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этиши (ҳар йили ярим миллиондан ортиқ битирувчилар ишга жойлашиш бўйича
кўмакка муҳтож); 700 мингдан ортиқ ишсизларнинг, шунингдек,
ишчи кучининг талаб ва таклифи бўйича номутаносибликнинг
мавжудлиги; айрим туманларда ишсизлик ва норасмий секторда
иш билан бандликнинг юқори даражаси кузатилади.
Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бу- нинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ8.
2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев томонидан кабул қилинган «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармоннинг 4-бандида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Мазкур Фармоннинг 1-банди билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди.
Шу ўринда «ёшлар» тушунчасининг юридик мазмунига тўхталиб ўтайлик. Хўш, ёшлар деганда қонун ҳужжатлари кимни назарда тутади? «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, «ёшлар (ёш фуқаролар) - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар»дир. Ёш оила деганда, эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз ота- дан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан, никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) тушунилади. Ёш мутахассис деганда, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисо- слиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходим тушунилади. Ёшлар тадбиркорлиги деганда эса, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек, таъсисчйлари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбир- корлик фаолияти тушунилади.
Адабиётлар:
Abdurahmonov Q.X,Shoyusupova N.T. Aholini ish bilan bandligi. O’quv qo’llanma. - T.: 2011. 291 b.
Xolmo’minov Sh. R., Xolmurodov S. E. Mehnat bozori iqtisodiyoti. O’quv qo’llanma. - T.: 2013. 228 b.
Холмўминов Ш.Р. Меҳнат бозори иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2004. 144б.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундаоик қоидаси бўлиши керак”. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисдаги Ўзбекистон Республикаси Президентиниг нутқи. // халқ сўзи газетаси. 2017 йил, 16 январь. №11.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. 48 б.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент. Ўзбекистон. 2017 й. – 488 б.
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2016 й. 56 б.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. T.: Ўзбекистон, 2014-46 б.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси: (2011 йил 1 июлгача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) Расмий нашр – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: Адолат, 2011. – 276 б.
Инсон тараққиёти. Дарслик И.ф.д., проф. Қ.Х.Абдурахмонов таҳрири остида. – Т.: Фан ва технология., 2014. – 476.
Do'stlaringiz bilan baham: |