Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №14



Download 17,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/168
Sana28.06.2022
Hajmi17,37 Mb.
#713275
TuriСборник
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   168
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Май 2021. Том 2

Foydalanilgan adabiyotlar:
1.R.Mavlonova, N.X.Raxmonqulova. Boshlang’ich ta’limda innovastiya. 
Metodik qo’llanma, TDPU, 2007. 
2.R.Mavlonova,N.X.Raxmonqulova.Boshlang’ichta’limning 
integrastiyalashgan pedagogika. TDPU, 2007. 
3.N.R.G’aybullaev, R.Yodgorov, R.Mamatqulova. Pedagogika. O’quv
qo’llanma, O’zMU. 2005 


74 
ФИО автора: 
Бозоров Сардор Қаҳрамон ўғли 
Тошкент давлат юридик университети
“Адвокатлик фаолияти” мутахассислиги магистри
Название публикации:
«ҚОНУНИЙ КУЧГА КИРМАГАН ҲУКМЛАРНИНГ 
ҚОНУНИЙЛИГИ, 
АСОСЛИЛИГИ 
ВА 
АДОЛАТЛИЛИГИНИ 
ТЕКШИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ» 
АННОТАЦИЯ 
Мазкур тадқиқот апелляция тартибида иш юритиш тушунчаси, моҳияти ва аҳамиятини 
очиб бериш, мамлакатимизда жиноят ишларини апелляция тартибида кўришнинг 
ривожланган босқичларини аниқлаш ҳамда охирги ўзгаришларни таҳлил қилиш, апелляция 
инстанциясини тадқиқ этиш, апелляция тартибида иш юритиш бўйича хорижий давлатлар 
тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва унинг ижобий жиҳатларини миллий 
қонунчилигимизга имплементация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-
процессуал кодексларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб 
чиқишга қаратилган. 
Калит сўзлар: 
Судлар,
 
Жиноят-процессуал кодекси, апелляция, кассация, тарафлар, 
ҳукм, ажрим, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда суд 
қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ҳамда адолатлилиги. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг 
2017 
йил
7 февралдаги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 
тасдиқланиши мамлакатимиз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги даврини бошлаб берди. 
Мазкур тарихий ҳужжат моҳиятан жахонда турли ўзгаришлар ва воқеа-ҳодисалар содир 
бўлаётган бир паллада давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократик ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодий, ижтимоий соҳалар ва хавфсизликни таъминлаш 
бўйича бешта устувор йўналишда амалга ошириш механизми аниқ белгиланган 
давлатимизнинг ҳақиқий стратегиясига айланди. 
Ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси - бу қонун устуворлиги 
ҳисобланади. Шунингдек, ҳуқуқий давлатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши 
асосий вазифа саналади. Ушбу йўлда судларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. 
Суд қарорларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш 
жиноят суд иш юритувининг муҳим аҳамиятга эга институти бўлиб, уни амалга ошириш 
орқали қонунийликнинг бузилиши, асоссиз ва адолатсиз ҳукм, ажрим ва қарорларнинг 
чиқарилиши билан боғлиқ суд хатолари бартараф этилади. 
Ўз навбатида бугунги кунда жиноят ишлари бўйича апелляция инстанция судининг 
ажримлари бўйича алоҳида илмий тадқиқот ишлари етарли эмаслиги, жиноят ишлари бўйича 
судларда ишларни апелляция тартибида кўриш ишлари йилдан-йилга кўпайиб бориши ҳам ўз 
навбатида суд ажримларини қисқа муддатларда тўғри, тушунарли расмийлаштиришни, ҳамда 
мавжуд процессуал механизмларни такомиллаштириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб 
чиқишни тақозо этаётганлиги илмий тадқиқот ишининг долзарблигидан далолат беради. 
Юқори турувчи суд инстанцияларида ишларни кўриш суд хатоларини бартараф этиш 
мақсадида суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг 
муҳим шаклидир. 


75 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро 
ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини 
кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини 
ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. 
Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш даражаси янги босқичга чиқди. 
Жумладан, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф 
этиш, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини тугатиш ва 
бу орқали фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоясини 
таъминлашнинг кафолати сифатида 2021 йил 13 январь куни қонуний кучга кирган 
Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-664-сонли “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини 
қайта 
кўриш 
институти 
такомиллаштирилиши 
муносабати 
билан 
Ўзбекистон 
Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш 
тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. 
Ушбу қонун билан суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ҳамда адолатлилигини 
текширишнинг янги тартиби белгиланди. 
Хусусан, илгари судда чиқарилган ҳукм устидан танловга мувофиқ ҳукм қонуний кучга 
киргунга қадар апелляция тартибида ёки қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида 
шикоят қилиш мумкин бўлган бўлса, эндиликда ҳукм устидан фақат апелляция тартибида 
шикоят қилиш мумкин бўлди. 
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва 
ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, 
маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 
кундан 1 ойга қадар узайтирилди. 
Бундан ташқари, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ назорат тартибида иш юритиш 
бекор қилинди. Эндиликда тарафлар апелляция тартибида кўриб чиқилган суд ҳукмидан 
норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят 
қилиши мумкин бўлди. 
Бу каби ўзгаришлардан қуйидаги натижаларни кутиш мумкин. 
Биринчидан, биринчи инстанция суди қарори устидан апелляция шикояти бериш, 
апелляция инстанцияси қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация 
инстанциясига мурожаат килиш тартибининг жорий этилиши инсон ҳуқуқларининг самарали 
ҳимоя қилинишини таъминлайди. 
Иккинчидан, вилоят суди томонидан биринчи инстанцияда кўрилган суд ишлари 
юзасидан берилган шикоятларни шу суднинг ўзи томонидан юқори инстанция суди сифатида 
кўрилиши амалиётига барҳам берилади. Натижада, ушбу жараёндаги коррупциявий омиллар 
бартараф этилиб, шикоят қилиш институтининг самарадорлиги ошади. 
Учинчидан, ўрта бўғиндаги судлар асосан апелляция инстанцияси суди сифатида 
ихтисослашгач, уларнинг масъулияти кучайтирилиб, барча эътибор суд қарорларининг 
сифатига қаратилади ҳамда биринчи инстанция судлари томонидан йўл қўйилган хато ва 
камчиликлар ўз вақтида бартараф қилинади. Бунда фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш ва одил судловни амалга ошириш сифатини янада 
яхшилаш имконияти яратилади. 
Тўртинчидан, биринчи инстанция судида кўрилган ишни бир-икки ой ичида апелляция 
тартибида, уч-тўрт ой ичида иш Олий судда кўрилишига эришиш имконини беради. Бу ўз 
навбатида, судма-суд сарсон бўлишнинг олдини олади. Қисқа муддатларда жабрланувчи, 
даъвогар ва ишдаги бошқа тарафларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш имконини беради. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, мазкур ўзгаришлар суд қарорларини қайта 
кўриш инстутитини, суд хатоларини бартараф этиш механизмини такомиллаштиришга, инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашдаги ролини оширишга, шунингдек, суд қарорлари 
ҳуқуқий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 


76 
Шу жумладан, жиноят ишлари бўйича судларда ишларни апелляция тартибида кўришни 
янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, апелляция инстанцияси судлари 
томонидан одил судловни сифатли амалга оширилишини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларнинг 
қонунчилик тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда асослантирилган таклиф ва тавсиялар 
ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. 
Илмий изланишлар давомида жиноят-процессуал ҳуқуқини такомиллаштириш юзасидан 
қуйидаги таклифлар илгари сурилади. 
1.
Жиноят процессуал кодексининг 497
4
-моддасига мувофиқ апелляция шикояти 
ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, 
оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган 
кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкинлиги назарда тутилган. Тарафлар 20 
сутка муддатда шикоят қилмаган тақдирда апелляция ёки кассациция тартибида шикоят 
қилиш ҳуқуқини йўқотади. Бу қоиданинг жорий қилиниши фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва 
манфаатларини амалга оширишдаги чеклов сифатида қарашимиз мумкин. Бундан ташқари бу 
ҳолат апелляция инстанциясида сунъий шикоят қилиш оқибатида иш ҳажмининг кескин 
ошиши ва натижада иш сифатининг пасайишига олиб келади. Шу сабабли қонунда назарда 
тутилган 20 суткалик муддат суд ҳукмининг қонуний кучга кириши учун сақлаб қолиниб, 
497
4
-моддасида апелляция тартибида шикоят қилиш муддатига чеклов қўймаслик лозим. 
2.
Жиноят-процессуал кодекснинг 497
14
-моддасида апелляция инстанцияси суди 
жиноят ишини иш шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш 
суткадан кечиктирмай кўришга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа 
алоҳида ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан ўн беш суткага, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари эса кўпи билан бир ойга узайтириши 
мумкин. Апелляция инстанцияси суди томонидан жиноят ишини кўриш давомийлиги уни 
кўриш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги кераклиги назарда тутилган. 
Биринчи босқич судининг ҳукмидан норози бўлиб келтирилган апелляция шикояти ёки 
протести юзасидан ишнинг қонунийлиги, адолатлилиги ва асослилигини текширишда бу 
муддат жуда қисқадир. Бу муддатни халқаро Россия федерацияси, Франция ҳамда Германия 
тажрибасидан келиб чиқиб, икки ойлик муддатни бекор қилиб, ишнинг кўриш муддатини 
оқилона муддат сифатида белгилаш лозим. 
3.
Жиноят-процессуал кодекснинг 497
10
-моддасида, “ҳукм устидан шикоят берган 
ёки протест билдирган шахс ўз шикояти ёхуд протестини қайтариб олишга ҳақли”лиги 
кўрсатиб ўтилган. Қонун апелляция шикояти (протести)ни апелляция инстанция суди 
маслаҳатхонага киргунга қадар қайтариб олиниши мумкинлиги назарда тутган. Ҳозирги кунда 
суд амалиётида апелляция шикоятини берган процесс иштирокчилари шикоятдаги ўз 
важларини тўла-тўкис англамаган ҳолда бериш ҳолатлари мавжуд. Бундан ташқари, 
апелляция инстанция суди маслаҳатхонага киргунга қадар жиноят ишининг ҳолатидан келиб 
чиқиб кўплаб вақт талаб этиладиган суд тергови, суд музокаралари каби процессуал 
жараёнларни амалга оширади ва бу ўзи навбатида иш сифатига таъсир этмасдан ҳам қолмайди. 
Бизнинг фикримизча, ушбу моддани қуйидагича, яъни, “ҳукм устидан шикоят берган ёки 
протест билдирган шахс ўз шикояти ёхуд протестини суд мажлиси бошланган кунга қадар 
қайтариб олишга ҳақли” деб тўлдириш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, ушбу таклифни 
амалиётда жорий қилишда инсон ҳуқуқ ва эркинларини ҳам инобатга олиш зарур 
ҳисобланади.
4. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
“Судлар 
тўғрисида”ги 
Қонуннинг
30-моддасида Коракалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, 
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб бориши 
белгиланган. 
Назаримизда, мазкур нормада хатога йўл қўйилган. Чунки юқори турувчи суд қуйи 
судларнинг суд фаолияти устидан эмас, балки судлов фаолияти устидан назорат олиб боради. 
Суд фаолияти тушунчаси судлов фаолияти тушунчасидан кенгроқ бўлиб, суднинг барча 


77 
фаолиятини, шу жумладан, ташкилий, маъмурий фаолиятни ҳам қамраб олади. 
Конституциянинг 110-моддасига кўра юқори турувчи судлар қуйи судларнинг суд 
фаолияти устидан эмас, балки судлов фаолияти устидан назорат олиб борадилар. “Судлар 
тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида ҳам судларнинг судлов фаолияти устидан назорат 
ҳақида сўз юритилади. Биз “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасидаги “суд фаолияти” 
деган сўзларни “судлов фаолияти” деган сўзлар билан алмаштиришни таклиф этамиз. 
Судлов фаолияти устидан назорат юқори турувчи судларнинг қуйи судлар томонидан 
қабул қилинган қарорлар ёки уларнинг ҳаракатларини баҳолашдангина иборат бўлиб 
қолмасдан, балки улар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва мазмунан янги 
қарор қабул қилиш ёки бу қарорларга ўзгартишлар киритиш билан боғлиқ ваколатидир. 

Download 17,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish