Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар суди
апелляция инстанциясининг
А Ж Р И М И
2022 йил январ ойининг 10 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар суди апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи И.Азизов, ҳайъат аъзолари Н.Шамсиидинов, Ч.Исмоиловадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Умарованинг котиблигида, прокурор Ш.Нурова, адвокат Х.Эргашбоевни иштирокида, даъвогар Ахророва Азиза Абдуразаковнани жавобгар Хамраев Шавкат Машариповичга нисбатан уй-жойни булиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Тошкет туманлараро судининг 2021 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан иштирокчи Мухриддинов Асад Акмаловича томонидан келтирилган апелляция шикояти фуқаролик иши ҳужжатларига қўшиб кўриб чиқилди. Апелляция инстанция суди иш юзасидан шахар судининг судьяси Ч.Р.Исмоилованинг маърузасини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Олмазор туман ҳокимининг 2021 йил 5 декабрдаги 2-2222-2143/4567-сонли қарорига асосан жавобгар Хамраев Шавкат Машарипович номига Олмазор тумани Абдулла Каххор кўчаси шабнам маҳалласи ҳудудида умумий ер майдони 600 кв.метр. қурилиш ости майдони 210,60 кв.метр турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи белгиланган.
Даъвогар Ахророва Азиза Абдуразаковна билан жавобгар Хамраев Шавкат Машарипович
Ўзаро келишмовчилик натижасида алоҳида яшаб келмоқдалар.
Эндиликда, даъвогар Ахророва Азиза Абдуразаковна Олмазор тумани Абдулла Қаххор кўчаси Шабнам маҳалласи ҳудудида умумий ер майдони 600 кв.метр. қурилиш ости майдони 210,60 кв.метр турар жойдаги ўз улушинини бўлиб беришни сўраб судга мурожаат қилган.
Суднинг ажрими билан низоли Олмазор тумани Абдулла Қаххор кўчаси Шабнам маҳалласи ҳудудида умумий ер майдони 600 кв.метр. қурилиш ости майдони 210,60 кв.метр турар жойни бўлиш ва нархини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган.
Х. Сулаймонова номидаги РСЭМ 2021 йил 15 октябридаги экспертиза хулосасида Олмазор тумани Абдулла каххор кўчаси Шабнам маҳалласи ҳудудида умумий ер майдони 600 кв.метр. қурилиш ости майдони 210,60 кв.метрдан иборат турар жой 225.305.455 сўмга баҳоланган.
Низоли уйни икки қисмга тенг ҳолда бўлиш варианти мавжуд эмаслиги , низоли уйни тенг икки қисмга тенгликдан чекинган ҳолда бўлиш варианти инобатга олинади.
(кайси тартибда бўлиш , нархлар ва бўлингандаги турар жой нархлари, фарқлари тўғрисида эксперт хулосаси)
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 11-моддасида, оилавий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича амалга оширилиши , мазкур кодекснинг 23-моддасига эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланиши , эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига эр ва хотин ҳар бирининг муҳнат фаолиятидан даромадлар, эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчмас ашёлар , улар кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси Бири томонидан киритилганидан қатъий назар улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланиши кўрсатилган.
Суд даъвогарнинг мулкини бўлиш талабини муҳокама қилиб, уни асосли деб ҳисоблайди ва Олмазор тумани Абдулла Каххор кўчаси Шабнам маҳалласи ҳудудида умумий ер майдони 600 кв.метр. қурилиш ости майдони 210,60 кв.метрдан иборат турар жой 104.805.596 сўмга баҳоланган иккинчи томонини (2/1 улуш) даъвогарга , Олмазор тумани Абдулла каххор кўчаси Шабнам маҳалласи ҳудудида умумий ер майдони 600 кв.метр. қурилиш ости майдони 210,60 кв.метрдан иборат турар жой 120.499.859 сўмга баҳоланган биринчи томонини (2/1 улуш) жавобгарга бўлиб берилган ҳолда икки томон девор билан тенг ажратилишини кўриб чиккан.
Даъвогар ва Жавобгарга девор ўрни икки томонни тенг миқдорда ажратиш учун девор (тўсиқ) қуриш ваколатли ташкилотлар рухсати билан бажариши тушунтирилиши лозимлигини белгилаган.
Биринчи инстанция суди иштирокчиси. даъвогарнинг отаси. Мухриддинов Асад Акмалович аппеляция инстанция судига узи томонидан бевосита ремонт харажатлари учун сарфланган маблагдан уйнинг жавобгарда колган кисми учун 15000000 сум микдордаги пул маблагини ундириб беришини сураб аппеляция судига мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Аппеляция инстанцияси суди тарафлар курсатмалари, аризачи келтирган фактларни инобатга олиб хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 6-қисмига кўра, уйнинг бир қисмига нисбатан уй қурилишидаги иштирокка асосланган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари керакки, уй қуришда иморат солувчига ёт шахсларнинг иштирок этганлиги қурилган уйнинг бир қисмига нисбатан уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун асос бўла олмайди. Бундай шахслар уй мулкдоридан қилган харажатларини қоплаб беришни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Аризачи Мухриддинов Асад Акмалович узи бевосита килган харажатлари юзасидан фактлар такдим этди. Унга кура сарфланган харажатларнинг 7800000 микдори тасдикланди. Гарчи, биринчи инстанция низони хал килишда учинчи тарафлар хукук ва манфаатларини куриб чикмаган булсада аппеляция инстанция суди ФПК нинг 378 моддаси ва 399- моддаси 1 кисм 2 бандига кура хал килув карорини узгартириши мумкинлигини инобатга олиб
апелляция инстанцияси суди
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича тошкент шахар туманлараро судининг 2021 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмига жавобгар Хамраев Шавкат Машарипович зиммасига низодаги уйнинг ремонти учун сарфланган аризачи Мухриддинов Асад Акмалович томонидан даъво килинаётган 15000000 сум микдордаги пул маблагинининг суд томонидан фактлар асосида тасдикланган 7800000 сум микдоридаги пул маблаги ундирилсин 1 . Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
Судьялар: И.Г.Азизов С
Н.Н.Шамсиидинов
Ч.Р.Исмоилова
Ажрим нусхаси аслига тўғри Судья: Ч.Р.Исмоилова