Мавзу: Қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва ҳисоботи Режа: Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар


Қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби ва муддатлари



Download 262,5 Kb.
bet9/13
Sana21.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#25094
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Кушилган киймат солиги

6. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби ва муддатлари

Қўшилган қиймат cолиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:



  • корхоналар томонидан (солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизимини қўлловчи микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда, ўсиб борувчи якун билан, шунингдек йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни солиқ қонунчилигига мувофиқ шаклда тақдим этиш муддатида;

  • солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизимини қўлловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича ҳар ойда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.

Корхоналар солиқни қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш учун белгиланган кунгача, солиқ қонунчилигига мувофиқ тегишли давр (ой) учун сотишга доир амалдаги айланма асосида тўлайди.
Корхона солиқлар ва йиғимлар суммаларини ортиқча тўлагани ва солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмагани тақдирда бундай суммалар бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда корхонага қайтарилади.
Қўшилган қиймат солиғи танланган божхона режими шартларига мувофиқ, тасдиқланган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқилади ва тўланади. Товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинишида қўшилган қиймат солиғи божхона декларацияси қабул қилинишига қадар ёки у билан бир вақтда тўланади.
Агар божхона декларацияси Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган муддатда топширилмаса, қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатлари божхона декларациясини топшириш муддати тугаган кундан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади. Қўшилган қиймат солиғи миллий валюта - сўмда тўланади.
Жисмоний шахслар солиқни нақд пул билан божхона органи ёки пости кассасига белгиланган тартибда тўлашлари мумкин. Божхона органининг қарорига кўра тўловчига Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитаси 1999 йил 16 мартда 03/8-78-сон билан тасдиқлаган Божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ва уни бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 697, 8 апрель 1999 йил) мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилиши мумкин.
Бажарилган ишлар, хизматлар далили тасдиқланган кундаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган ишлар, хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда амалда ишлар бажарилганини, хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи миллий валюта (сўм)да ҳисоблаб чиқарилади.
Монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш, маслаҳатлар, ўқитиш ва бошқа ишлар, хизматларга доир импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга, олиб келинадиган ускуналарга доир хизматларга қўшилган қиймат солиғи тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ белгиланган мазкур ишлар, хизматларнинг қиймати асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлови ана шу ишлар, хизматларни импорт қилувчи шахс ёзиб берган ҳамда унда "импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси тўлови" деган ёзув битилган тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Импорт қилинадиган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи амалда ишлар, хизматлар бажарилган кундан бошлаб 5 кун ичида бюджетга тўланади. Қўшилган қиймат солиғи фақатгина миллий валюта - сўмда тўланади. Импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоб рўйхатдан ўтилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади:

  • корхоналар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) - ишлар, хизматлар импорти амалга оширилган ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан ҳар ойда;

  • микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - биринчи чорак, ярим йиллик ва 9 ой якунлари бўйича, ойларга тақсимлаган ҳолда, ишлар, хизматлар импорти амалга оширилган ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида.


Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish