2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўҒрисида
2017 ЙИЛДА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИДАН БЎШАЙДИГАН МАЙДОНЛАРГА ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ЭКИШ УЧУН ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН МОДДИЙ-ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИНИ ЎЗ МУДДАТИДА ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, қиш-баҳор ойлари учун маҳсулотлар захирасини яратиш учун
2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга озиқ-овқат экинларининг тезпишар навларини такрорий экин сифатида қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1а–1н-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий сабзавот ва дуккакли экинларни турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари
2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий сабзавот
ва дуккакли экинларни турлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2а–2н-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга сабзавот экинларини экиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга полиз экинларни экиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга картошка экиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга мойли (кунгабоқар, соя) экинларни экиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш прогноз кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳажмлари 7-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Такрорий экинларни экиш, етиштириш, олинган маҳсулотларни
қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларга сотиш ишларини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика комиссияси (Арипов):
такрорий экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш, агротехника тадбирларини оптимал муддатларда бажарилиши, талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва ресурсларни ўз вақтида етказиб берилиши, етиштирилган маҳсулотни захирага жамғариш, ички ва ташқи бозорларга сотиш ҳамда қилинган харажатларни қоплаш ишларини мувофиқлаштириб бориш ва назорат қилишни;
такрорий экиндан олинадиган маҳсулотларни қиш-баҳор ойларига ғамлаш учун сотиб олувчи буюртмачиларни аниқлаш ва улар томонидан фермер хўжаликлари билан ўзаро шартнома тузилишини, олдиндан аванс тўловлари ва якуний тўловларни амалга оширишни;
такрорий экинлардан олинадиган маҳсулотларни қиш-баҳор ойларида сақлаш учун совуткичли омборхона объектларини аниқлаб, ушбу объектларга маҳсулотлар жамғарилишини;
қиш-баҳор ойлари учун жамғариладиган маҳсулотларни 2018 йилнинг май ойигача ички бозорларга режа асосида чиқариб, интервенция қилиш бўйича режа-жадвалларни тасдиқлаб, амалга оширилишини;
ҳар ойда икки марта такрорий экинларни экиш, етиштириш, олинган маҳсулотларни қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш, ички ва ташқи бозорларга сотиш ишларини танқидий муҳокама қилиб боришни таъминласин.
3. Такрорий экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи (Мирзаев):
бошоқли дон экилган ва ўрилган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаш, шудгорлаш ва такрорий экинларни оптимал муддатларда экиш ишлари ташкил этилиши;
экилган экинларни суғориш, парваришлаш, озиқлантириш, касаллик
ва зараркунандаларга қарши курашиш билан боғлиқ агротехника тадбирларини ўтказилишини доимий равишда назорат қилиш ва мониторингини юритиш;
маҳсулот етиштирувчилар билан таъминотчи, хизмат кўрсатувчи ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида шартномалар тузилишини ва шартнома шартларининг бажарилиши;
ажратилган сув лимити, минерал ўғитлар, кимёвий воситалар,
ёнилғи-мойлаш маҳсулотларидан қатъий равишда белгиланган мақсадларда фойдаланилиши;
ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашиш ишларининг тизимли ташкил этилиши, биомаҳсулотлар ва зарур техника билан белгиланган муддатларда таъминланиши;
етиштирилган ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш, белгиланган йўналишлар бўйича тузилган шартномалар асосида етказиб бериш ва сотиш ишлари ташкил этилиши устидан назорат ўрнатсин.
4. Бошоқли дон экинлари ўрнига экилган такрорий экинларнинг экспортбоп турларини аниқлаб, уларни экспортёр корхоналар орқали ташқи бозорларга сотилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи (Розуқулов):
жорий йилнинг 15 июнигача туманлар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланган такрорий экинларни экиш ва етиштириш прогнозларида экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ва экспортга чиқаришнинг аниқ ҳажмларини ишлаб чиқиш;
экспортёр корхоналар билан фермер хўжаликлари ўртасида экспортбоп маҳсулотлар учун шартномалар тузилиши, аванс ва якуний маблағлари тўланишини;
шартнома асосида фермер хўжаликлари томонидан белгиланган ҳажмларда маҳсулотларни етказиб бериш ва ушбу маҳсулотларни экспортга жўнатиш ишларини ташкил этсин.
5. Такрорий экинларни экиш ва етиштириш учун минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш, ҳисоб-китобини амалга ошириш
ва дебитор қарздорликларни ошишини олдини олиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи (Ибрагимов):
фермер хўжаликларига бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экинларни экиш ва парваришлаш учун минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан бир ҳафта муддатда фермер хўжаликлари томонидан такрорий экиндан олинган маҳсулотни сотиш ҳисобидан етказиб берилган минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари учун қарздорликларни
2018 йилнинг 1 апрелига қадар тўлиқ қайтариш графикларини ишлаб чиқиш
ва ижросини таъминлаш;
қарздорликларни тизимли ундириш мақсадида фермер хўжаликларига “Агробанк” акциядорлик тижорат банки, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Ўздонмахсулот” акциядорлик компаниясидан вакиллар бириктириш;
такрорий экин турлари бўйича аниқланган талаблар асосида минерал ўғитлар билан таъминлаш ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш ишларини ташкил этсин.
Такрорий экин ҳисобидан олинадиган даромадларни биринчи навбатда фермер хўжаликларининг таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар олдидаги кредиторлик қарзларини қоплашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда такрорий экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралардан ҳамда республика тижорат банкларидан бириктирилган ишчи гуруҳи таркиби 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва туманлар ҳокимликларига:
жорий йилнинг 5 июнига қадар ҳудудларнинг тупроқ-иқлим,
сув таъминоти шароитларини инобатга олган ҳолда такрорий экин турларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштиришни туманлар ҳокимлари қарори билан тасдиқлаш;
ғалладан бўшаган майдонларни сомондан тозалашни ташкил қилиш,
экин турларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида;
такрорий экинларни экиш учун ерларни шудгорлаш, ер тайёрлаш, экиш ва парваришлаш ишларини моддий-техника ресурслари, шу жумладан уруғлик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар ташкил этиш вазифаси юклансин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг фермер хўжаликлари кесимида такрорий экинлардан экиб, олинадиган ҳосилни қиш-баҳор мавсуми учун захирага жамғариш, ички бозорга сотиш, экспортга сотиш орқали валюта тушумини таъминлаш ҳамда дебитор қарздорликларни 2018 йил 1 апрелгача ёпиш бўйича берган кафолатлари;
Тошкент шаҳри ҳокимининг шаҳар аҳолиси учун қиш-баҳор мавсумига заҳирага жамғариш учун республика туманларидан фермер хўжаликлари билан шартнома тузиш, аванс ва якуний тўловларни амалга ошириш ҳамда аниқ музлаткичли омборхоналарда жамғариш юзасидан берган кафолати инобатга олинсин.
9. Такрорий экинларни тўлиқ ҳажмларда экилиши, кўзланган ҳосилни олиниши ҳамда белгиланган мақсадларда ишлатилишига Республика комиссияси, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокими масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2017 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларининг асосий кўрсаткичлари 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда сувни тежайдиган технологияларни тўлиқ жорий қилинишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда талаб этиладиган кредит маблағларини ажратиш тавсия этилсин.
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳамда “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти:
бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларда етиштирилган сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларининг давлат буюртмаси асосида, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан келишилган бозор нархларида харид қилинишини ва уларнинг экспорт қилинишида амалий ёрдам беришни;
фермер хўжаликлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилишини;
шартномаларга мувофиқ фермер хўжаликларига уруғлик, минерал ўғит
ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг аванс тариқасида етказиб берилишини таъминлайдилар.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларига:
2017 йилнинг 5 июнигача бўлган муддатда маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари ва буюртмачилар ўртасида тузилган контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш;
2017 йилнинг 7 июнигача хўжаликларга юқори сифатли уруғликларни дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда камида 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан етказиб берилишини таъминлаш;
2017 йил 20 июнгача бўлган муддатда фермер хўжаликлари билан қайта ишловчи, захирага ғамлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини тўлаб бериш чораларини кўриш вазифаси юклансин.
13. Фермер хўжаликларининг такрорий экиндан олинадиган даромади
ва манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида:
фермер хўжаликларининг контрактация шартномасида белгиланган ҳажмлардан ортиқча миқдорда етиштирган маҳсулотлари уларнинг
ўз ихтиёрида қолиши;
бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни турлари бўйича экиш, етиштириш ҳамда олинадиган ҳосил учун шартномаларни тузиш ва харид нархларини белгилашда фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини ва манфаатдорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ёндашилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти раҳбарларига такрорий экинларни ўз вақтида тўлиқ экиш, агротехника тадбирларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказиш бўйича шахсий масъулият юклансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда такрорий экинларни экиш ва унинг агротехникасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган маблағларни шакллантириш чораларини кўрсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга экиладиган такрорий экинларни экиш ва парваришлаш ишлари фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалладан ташқари алоҳида очилган
ҳисоб-рақам орқали амалга оширилади.
16. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ўн кун муддатда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни экиш учун талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитларни давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик корхоналарига бериладиган нархларда етказиб бериш вазифаси юклатилсин.
Бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни экиш ва уларни парваришлаш учун ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари республикада шаклланган нархларга 10 фоизгача устама қўйилиши орқали таъминлаб берилишига розилик берилсин.
18. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси 2017 йилнинг 1 июлигача ҳудудий бошқармаларни жалб қилган ҳолда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга экилган такрорий экинларни инструментал ўлчовдан ўтказсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тегишли тижорат банкларига:
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган кредит маблағларини маҳсулот етиштирувчи ва харид қилувчи ташкилотларга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаларда ажратиш;
чет элдан олиб келинадиган уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда экиш, йиғиштириб олиш ва парваришлаш учун талаб қилинадиган махсус техника воситаларини харид қилиш учун маблағларни
ўз вақтида конвертация қилиш тавсия этилсин.
20. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхона ва музлаткичларни фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш ва белгиланган ҳажмда маҳсулотларни жамғариш чораларини кўрсинлар.
21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда:
республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар навларини жойлаштириш ва парваришлаш агротехникаси бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқсин ва жойларга етказсинлар;
озиқ-овқат экинларини экиш ва етиштириш агротехникаси бўйича кўргазмали-амалий ўқув-семинарларини ташкил этсинлар.
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Тошкент шаҳри, 2017 йил 1 июнь