Мавзу: Қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва ҳисоботи Режа: Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар
Кушилган киймат солиги
Ҳисобварақ-фактураларни, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар ҳам ёзадилар. Бунда мазкур корхоналар ҳисобварақ-фактурада қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатишмайди ва "қўшилган қиймат солиғисиз" деган белгили муҳр қўяди (ёки ёзувни ёзиб қўяди). Ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда ёзилади. Тузилган шартномалар шартларига кўра товарлари, хизматлари нархи (тарифлар) хорижий валютага эквивалентликда белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни хорижий валютага эквивалентликда ёзиб, Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - ҳисобварақ-фактура ёзилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича қайта ҳисобланган сўмларда акс эттирадилар. Ҳисобварақ-фактура товарларнинг юклаб жўнатилиши, ишларнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши санасидан кечиктирилмасдан ёзилади. Бунда ҳисобварақ-фактура товарларнинг юклаб жўнатилиши, ишларнинг бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши учун олдиндан ҳақ тўланишига ёзилмайди. Ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи корхона (пудратчи, ижрочи) томонидан харидор корхона (буюртмачи) номига камида икки нусхада ёзилади, уларнинг бир нусхаси товарларнинг юклаб жўнатилиши (ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши) санасидан кечиктирмасдан етказиб берувчи томонидан харидорга тақдим қилинади ва харидорга қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда ҳисобга олиш (қоплаш) учун ҳуқуқ беради. Ҳисобварақ-фактуранинг иккинчи нусхаси етказиб берувчида қолади. Ҳисобварақ-фактуралар ҳисобварақларнинг келиб тушиши ва тақдим этилиши рўйхатдан ўтказиладиган дафтарда мажбурий тартибда ҳисобга олиниши лозим. Импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича божхона юк декларацияси (БЮД), шунингдек божхона декларацияси қиймати (БДҚ), божхона қийматининг тузатилиши (БКТ) (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномалари) ва қўшилган қиймат солиғининг амалда тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари ҳисобварақ-фактура ҳисобланади. Экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактура бўлиб божхона юк декларацияси ҳисобланади. Бевосита аҳолига пуллик хизматлар (ишлар)ни кўрсатадиган корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишда касса чеки ёки хизматлар кўрсатилиши (ишлар бажарилиши)ни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ҳисобланади. Бунда бу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи ажралиб туриши лозим. Ўз маҳсулотларини (товарларини, ишларини, хизматларини) узлуксиз етказиб берадиган корхоналар бўйича ҳисобварақ-фактуралар истеъмолчиларга ҳисобварақни расмийлаштириш билан бир вақтда, лекин бир ойда бир мартадан кам бўлмаган тарзда ёзилади. Бунда ҳисобварақ-фактураларнинг ёзилиши маҳсулот сотилган ҳисобот даврида амалга оширилади. Банклар учун, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган операциялар бажарилганда, ҳисобварақ-фактура бўлиб мижоз шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳисобланади. Лизинг операциялари бўйича лизинг берувчилар учун ҳисобварақ-фактура бўлиб лизинг объектини қабул қилиш - топшириш далолатномаси ҳисобланади. Бунда тегишли ҳужжатлар (лизингнинг таркибий қисми ҳисобланадиган лизинг тўловлари жадвали; ҳисобварақ; лизинг тўловларини тўлаш бўйича лизинг олувчига тақдим этиладиган билдирувнома ва ҳоказо) билан расмийлаштириладиган ҳар бир лизинг тўловига қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзилмайди. Агар лизинг шартномаси лизинг берувчи томонидан қўшилган қиймат солиғи солинадиган қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутса, бунда мазкур хизматларга белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура ёзилади. Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган суғурта хизматларини кўрсатишда, ҳисобварақ-фактура ўрнига бирламчи ҳужжат бўлиб қуйидаги ҳужжатлар: суғурта корхоналари учун - суғурта полиси; суғурта агентлари учун - суғурта полиси ва шартнома топшириғи (агентлик битими); суғурта брокерлари учун - суғурта полиси ва шартнома топшириғи ҳисобланади. Ишлар (қурилиш, таъмирлаш-қурилиш, лойиҳа-қидирув, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар) бажариш ёки хизматлар (транспортга доир, мол-мулкни ижарага бериш, алоқа хизматлари ва бошқалар) кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар ҳам ҳисобварақ-фактура ёзиши керак. Агар ишлар бажарадиган корхоналарда буюртмачига имзо чекиш учун тақдим этиладиган, бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги маълумотнома - ҳисобварақ-фактурада ёки ҳужжатда ҳисобварақ-фактуранинг белгиланган шаклида акс эттирилган барча мажбурий реквизитлар ушбу ҳужжатда ҚҚС тўловчилари учун ҚҚС суммаси кўрсатилган ёки ҚҚС тўловчиси бўлмаганлар учун "ҚҚСсиз" ёзуви (штампи) қўйилган ҳолда мавжуд бўлса, бунда мазкур ҳужжатлар ҳисобварақ-фактурага тенглаштирилади ва бундай корхоналар қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ёзмаслиги керак. Download 262,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |