Мавзу: Қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва ҳисоботи Режа: Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар


Қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти



Download 262,5 Kb.
bet2/13
Sana21.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#25094
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Кушилган киймат солиги

2. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига кўра қўшилган қиймат солиғи солиш объекти товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши бўйича айланмалар ҳисобланади, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (ишлаб чиқаришнинг ички айланмаси) учун фойдаланиладиганлар бундан мустасно.


Товарлар (ишлар, хизматлар) сотилишига доир айланмалар деганда юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар тушунилади. Товарларнинг сотилишида ўзи ишлаб чиқарган ва четдан сотиб олинган барча товарларнинг сотилишига доир айланмалар солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Солиқ солиш мақсадида истеъмолчилик мақсади ва қийматига эга бўлган ҳамма нарса (товар, маҳсулот, кўчмас мулк, шу жумладан, бинолар ва иншоотлар, шунингдек электр ва иссиқлик энергияси, газ, сув ва шу кабилар) товар ҳисобланади.
Ишларнинг сотилишида бажарилган қурилиш-монтаж, таъмирлаш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик, лойиҳа-қидирув, реставрация қилиш ва бошқа ишлар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Хизматлар сотилишида қуйидаги қийматлар солиқ солиш объекти ҳисобланади:
-йўловчилар ва юк транспорти, шу жумладан, газ, нефть, нефть маҳсулотлари, электр ва иссиқлик энергиясини ташиш (узатиш)га доир хизматлар, товарларни юклаб жўнатиш, юкдан тушириш, қайта юклаш, сақлашга доир хизматлар;
-мол-мулк ва кўчмас мулк объектларини ижарага бериш хизматлари;
-воситачилик хизматлари;
-алоқа, маиший, уй-жой-коммунал хизматлар;
-реклама хизматлари;
-маълумотларни ишлаш ва ахборот таъминотига доир хизматлар;
бошқа хизматлар.
Шунингдек, қуйидагилар ҳам солиқ солинадиган айланмаларга киради:
а) товарлар, ишлар ва хизматларнинг, шу жумладан, ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг сотилиши бўйича, корхонанинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан, ўз ходимларига истеъмоли учун корхона ичидаги айланмалар;
б) товарлар (ишлар, хизматлар)нинг бошқа корхоналар ёки жисмоний шахсларга, шу жумладан, корхона ходимларига бепул берилиши ёки ҳақини қисман тўлаб берилишига доир айланмалар;
в) гаровдаги буюмларнинг сотилиши, шу жумладан, уларнинг гаровни тутиб турувчига у гаров мажбуриятларини таъминламаганидаги берилишига доир айланмалар.
Лотерея билетларини сотиш лотерея ташкилотчиси учун солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Бунда корхоналар (қўшилган қиймат солиғи тўловчилар) томонидан лотереялар ташкилотчисига кўрсатиладиган лотерея билетларининг сотилиши (тарқатилиши)га оид хизматлар қўшилган қиймат солиғига умумий белгиланган тартибда тортилади.
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект бўлиб Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунларига биноан белгиланган божхона режимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар (шу жумладан МДҲ мамлакатларидан импорт қилинадиган товарлар) ҳисобланади.
Солиқ қонунчилигида товар деганда истеъмолга мўлжалланган ва қийматга эга ҳамма нарса (ишлар, хизматлардан ташқари) (ускуналар, маҳсулотлар, хом-ашё, материаллар, электр, иссиқлик ва энергиянинг бошқа турлари, транспорт воситалари ва товар-моддий бойликлар) тушунилади.
Тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ республика ҳудудига импорт қилинадиган ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғи солинадиган объект ҳисобланади.



Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish