Мавзу: Қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва ҳисоботи Режа: Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар



Download 262,5 Kb.
bet1/13
Sana21.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#25094
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Кушилган киймат солиги


Мавзу: Қўшилган қиймат солиғи ҳисоби ва ҳисоботи
Режа:
1. Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар
2. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти
3. Солиқ солинадиган айланмани аниқлаш ва солиқ солинадиган айланманинг ўзгартирилиши
4. Қўшилган қиймат солиғи бўйича белгиланган солиқ имтиёзлари
5. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва ҳисоблаш тартиби
6. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби ва муддатлари
7. Қўшилган қиймат солиғини Республика бюджетига ўтказиш тартиби
8. Ҳисобварақ-фактурани тўлдириш тартиби
9. Божхона юк декларациясида қўшилган қиймат солиғини акс эттириш тартиби

1. Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар
Давлат бюджетининг даромадларини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғи билан тўлдириш ғояси XX аср бошларида вужудга келган. Қўшилган қиймат солиғи илк бор Германияда 1919 йилда Вильгелм фон Сименс томонидан «Veredelte Umsatzteuer» немисча мукаммаллашган айланма солиқ номи билан жорий этилган. Бу солиқ тури илк бор қўшилган қиймат солиғи номи билан француз иқтисодчиси М. Лоре томонидан 1954 йилда таклиф қилинган ва 1960 йилда Кот–д–Ивуар Республикаси жорий этилиб, ушбу мамлакат солиқ тизимига солиқ тури сифатида киритилган1.
Дунё мамлакатларида қўшилган қиймат солиғи ундириш тартиби дастлаб 1954 йилда француз иқтисодчиси М.Лоре томонидан тавсия этилган, бу солиқ тури билан боғлиқ фикрлар XX асрнинг бошларида вужудга келган ва жаҳоннинг 48 дан ортиқ мамлакатларида жорий этилган.
Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги давлатларида 1992 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи жорий этилган.
Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилда жорий этилган бўлиб, бу солиқни ҳуқуқий тартибга солувчи солиқ қонунчилиги ҳужжати бўлиб 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги қонун ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган 1992 йил 30 мартдаги «Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома ҳисобланади. Солиқ қонунчилигига мувофиқ 1992 йилда дастлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 30 % миқдорида белгиланган. Қўшилган қиймат солиғи эгри (билвосита) солиқ бўлиб, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратилишидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга ишларга, хизматларга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби алоҳида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар солиқ (қўшилган қиймат солиғини) тўловчилар ҳисобланадилар. Лекин амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиққа тортишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар (ягона солиқни тўлашга ўтган кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва ягона ер солиғини тўлашга ўтган қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчилари) ушбу солиқни тўловчилар ҳисобланмайдилар. 2007 йилдан бошлаб ушбу солиқни солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган юридик шахслар ихтиёрий равишда ҳисоблашлари ва тўлашлари мумкин.
Асосий фаолияти билан бир қаторда қўшилган қиймат солиғига тортиладиган бошқа фаолият билан шуғулланадиган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари - ягона ер солиғи тўловчилар, солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда шу фаолиятдан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар.
Солиқ қонунчилигида солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ишлар, хизматларни импорт қилувчи юридик шахслар ана шу импорт қилинадиган ишлар, хизматларга қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ишлар ва хизматлар импортига нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби алоҳида белгиланади.
Импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар ушбу товарларни импорт қиладиган юридик шахслар, шунингдек бож тўламасдан ўз эҳтиёжлари учун меъёридан ортиқча товарлар олиб кирадиган жисмоний шахслар ҳисобланади. Қўшилган қиймат солиғини бевосита декларант ёки исталган манфаатдор шахс, агар қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўлаши мумкин.



Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish