Пульпитни патогенези.
Ўткир яллиғланиш жараёнида альтерация, экссудация, пролиферация ва модда алмашинуви бузилиши кузатилади. Ўткир яллиғланишда гиперергик реакция кечади. Пульпанинг ҳужайраларини ҳужайралараро моддани, толаларни, томирларни шикастланиши гиперергик реакцияни юргизишга олиб келади. Қон томирларни ўтказувчанлиги ошади, ва экссудат ҳосил бўлади. Микроскопда яллиғланиш ўчоғида қон кўпайиши, туташи, майда қон қуюлишлар кузатилади. Серозли экссудат сўрилиши мумкин ёки йиринглига ўтади (6-8 соатдан сўнг). Қон томирлардан лейкоцитлар микрацияланади. Экссудатни йиғилиши гипоксияга олиб келади ва пульпада модда алмашуви бузилади, анаэроб гликолиз кучаяди. Ривожланган ацидоз пульпа ҳужайраларини фагоцитоз фаоллигини сусайтиради ва натижада пульпада абсцесс ривожланади. Абсцесс атрофида сероз яллиғланиш кузатилади. Бундай кўриниш ўткир пульпитга ҳосдир. Яллиғланиш ўчоғидан маҳсулотлар ва экссудат дентин каналчалари орқали кариес ковакка очилади, ва жараён сурункалига ўтади. Ўткир ўчоқлик пульпитларда процесс асосан тож қисмида жойлашади. Бунда капиллярлар кенгайиб қонга тўлади. Лейкоцитлар йиғилиб, инфильтрат ҳосил бўлади. Умумий пульпитда эса худди ўткирдагидек, лекин илдиз каналларига ҳам ёйилади. Н.А. Семашко номли Москва стоматология университетида қуйидаги тасниф қабул қилинган:
I. Ўткир пульпит.
Ўткир ўчоқли пульпит.
Ўткир диффуз пульпит.
II. Сурункали пульпит.
Сурункали фиброз пульпит.
Сурункали гипертрофик пульпит.
Сурункали гангреноз пульпит.
Сурункали пульпитни қайталаниши. Бизнинг клиникамизда Е.М. Гофунг (1927) ва Л.Р. Рубин (1966) таснифи қўлланади:
I. Келиб чиқиш сабабларига кўра пульпитлар бўлинади:
1) инфекцион
2) травматик
3) медикаментоз
II Клиник кечиши ва яллигланиш ўчоғини жойлашишига қараб
Ўткир пульпит: а) ўчоқли б) диффуз в) диффуз йирингли
Сурункали пульпит: а) фиброз б) гипертрофик в) гангреноз
Сурункали пульпит. қайталаниши; 4. қолдиқли пульпит; 5. конкрементоз пульпит; 6. пульпопериодонтит (ўткир. сурункали.)
Тиш пульпаси – тиш бўшлиғида жойлашувчи сийрак бириктирувчи тўқима бўлиб, у асосий ҳужайралараро модда, ҳужайра, толали элементлар, қон ва лимфа томирлари, нервлардан иборат. Пульпа ҳужайралари ҳужайралараро модда ишлаб чиқаради. Пульпа толалари эса «пульпа» системасининг асосини ташкил этади. Пульпанинг асосий моддасини таркиби мукопротеин, гексозамин, гликопротеин ва мукополисахаридлардан (гиалурон кислота) иборатдир. Барча алмашув жараёнлари шу асосий моддада кечади.
Метоболитлар олдин шу моддада эриб, қон томирлари ва ҳужайраларга сурилади. Бу мода доимий полимеризация ва деполимеризация жараёнини динамик тенгилигида туради. Ушбу моддаларни полимеризациясидан пульпанинг ҳолати боқлиқ бўлади. Пульпада яллиғланиш юзага келганда ҳосил бўлган протеолитик ферментлар таъсирида асосий модда деполимеризацияланади.
Шундай қилиб, пульпанинг ҳаётчанлик ҳолати асосий моддадаги алмашинув жараёнларига чамбарчас боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |