Пульпанинг толалари. Каллоген ва ретикулин толалар билан намоён бўлади. Айрим муаллифларни фикри бўйича толалар пульпада икки типда йўналган – диффуз ва тутам сифатида. Ёш пульпада каллоген толалар кам, кейинчалик уларни сони кўпаяди.
Пульпанинг тож ва илдиз қисмларини гистологик жиҳатдан бир оз фарқи бор. Илдиз пульпасида йуғон қон томир ва нервлар каллоген толалар тутамларига ўралган ҳолда бўлса, тож пульпасида ҳужайра элементлари кўпроқ, толалар эса камроқ кузатилади.
Пульпани қон билан таъминланиши. Пульпани озиқлантируви қон томирлар илдиз учи – арехсдан перицемент соҳасидан киради. Лекин бу қон томирлар якка эмас, чунки илдиз каналидаги каналчалар орқали қўшимча артерия ва веналари кузатилади.
Пульпанинг иннервацияси. Арехсдан пульпага қон томирлар билан бирга юқори ва патски жағ нервларидан нерв тармоқлари тишнинг медиал, дистал, танглай, лунж ва тил томонларидан пульпага кириб периодонтга чиқиб кетади. Тож пульпасида миелин кобиғсиз толалар ва нерв охирлари кузатилади. Бундай нерв элементлари фронтал гуруҳдаги тишларда чайнов тишларга нисбатан кўп учрайди.
Пульпанинг физиологияси. Пульпанинг қуйидаги функциялари мавжуд:
трофик
ҳимоя
пластик
Трофик функция. Пульпада қон ва лимфа томирлар кўп бўлгани учун, асосий моддада озиқланиш амалга оширилади. Ишлаб чиқилган махсулотлар эса веналар орқали чиқади. Тишнинг қаттиқ тўқималарини (эмаль-дентин) озиқланиши одонтобластлар ўсимталари орқали амалга оширилади. Илдиз цементи ва қисман дентинни озиқланиши периодонт томирлари орқали бажарилади. Ундан ташқари оғиз бўшлиғидаги оғиз суюқлиги орқали озуқа эмалга етиб келади. Инсон қариган сари пульпанинг трофик функцияси пасаяди, шунинг учун тишнинг қаттиқ тўқимасида хар хир патологик жараёнлар (понасимон нуқсон, патологик емирилиш) кузатилади.
Ҳимоя функцияси. Ретикул – эндотелиал тизимдаги 1. Гистоцитлар ҳисобига ҳимоя функцияси бажарилади. Патологик ҳолатларда гистиоцитлар ҳаракатли макрофагларга айланиб, фагоцитоз жараёнида катнашади. Айрим муаллифларни фикрича ҳимоя вазифасини қон томирлари 2. Эндотелиал ҳужайралари ҳам бажаришади. 3. Плазмацитлар эса антитела ишлаб чиқаради ва ҳимояни бажаради. Гистологик текширувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики – 4. Фибробластлар патологик учоқ атрофида фиброз капсулани ҳосил қилишда қатнашади. Фагоцитоз функциясини 5. Нейтрофил гранулацитлар ҳам бажаради.
Пластик функция ҳимоя функциси билан чамбарчас боғлиқ. Дентин каналчаларини облитерацияси (беркилиб қолиши) учламчи – иррегулятор дентинни ҳосил бўлиши билан баръер, чегара ҳосил қилиб, пульпани ташқи таъсуротларда ҳимоялаб туради. Пластик функция тишни шаклланиш давридан бошланиб, бир умр давом этади. Тишни ривожланиш даврида бирламчи дентин ривожланади. Тиш чиққандан сўнг дентинни шаклланиши давом этади ва иккиламчи дентин (ўринбосар) ҳосил бўлади. Иккиламчи дентин ҳисобига тиш бўшлиғи кичиклашади. Учламчи (иррегулятор) дентин эса патологик омиллар таъсирида дентин каналчаларида юқори даражада минераллашган жараёни ҳисобига ривожланади. Минералланиш турли микроэлементлар (Ca, P) кристаллари ҳисобига ривожланади.