Ўткир шаклдаги пульпитларга хос бўлган оғриқни хусусиятлари:
Ўз-ўзидан вужудга келувчи оғриқ;
Барча тъсуротлардан вужудга келувчи давомий оғриқ;
Тунги оғриқ;
Оғриқсиз давр билан келувчи хуружсимон оғриқ.
Пульпит пульпанинг яллиғланиши ва барча аъзоларни яллиғланиши каби унга хос бўлган аломатлар бор: шишиш, оғриқ қизариш (гиперефункциянинг функциянинг бузилиши).
Пульпа тиш бўшлиғида берк жойлашганлиги учун хар томонлама текшириш қийин бўлганлиги сабабли, энг муҳими бўлиб оғрик симптоми ҳисобланади:
Сабабсиз, ҳеч қандай ташқи таъсуротларсиз келиб чиқадиган оғриқ. Бу оғрикни келиб чиқиши асосан яллиғланиш ўчоғида реакцияни ўзгариши, нерв толаларига шу ерда ҳосил бўлган бактериал токсинларни таъсири ҳисобланади;
Ҳар хил таъсуротлардан (механик, кимёвий ва иссиқ-совуқдан) узоқ давом этувчи оғриқга олиб келади. Таъсуротларни таъсири тўхтагандан кейин ҳам оғриқ давом этади. Соғлом пульпа 50-60 С иссиқ, 15-20 С совуқ таъсирини қабул қилса, яллиғланган пульпада 28-30 С оғриқ пайдо бўлади.
Тунги оғриқ ўткир пульпитни ва сурункали қайталанувчи пульпитни аломати бўлиб ҳисобланади. Баъзи муаллифлар тушунтиришича кечаси тана горизонтал ҳолатда бўлгани учун бошга қон тўлишига, бошқалар эса тунда п. vagus – ни таъсири кучайишига боғлайдилар.
Е.В. Платонов тунги оғриқни зўрайишини “Пульпада яллиғланиш маҳсулотларини йиғилишига, бу эса тунда қон айланишини секинлаштиради, ва натижада нерв оҳирлари қўзғалади” деб айтади.
IV. Хуружсимон оғрик муддати хар хил: бир неча дақиқадан бир неча соатгача давом этади. Оғриқсиз муддат ҳуруж тўхтагандан кейин бошланади ва унинг хам давомийлиги қисқа ёки узун бўлади. Айни шу вақтда беморлар ўзларини яхши хис этадилар. Ўткир ўчоқли пульпитда яллиғланиш жараёни кам бўлганда оғриқ бир тиш соҳасида бўлиб, бунда бемор оғриган тишни аниқ кўрсата оладилар. Ўткир диффуз пульпитда эса яллиғланиш жараёни кенг тарқалгани учун оғриқ бир жойда эмас, балки учламчи нерв тармоқлари бўйлаб тарқалади ва бемор оғриган тишини аниқ кўрсата олмайди.