Матяқубов халил ҳайитбаевич ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида қадимги хоразм



Download 272,5 Kb.
bet1/12
Sana01.03.2022
Hajmi272,5 Kb.
#475672
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Aftarefarat, Qadimgi Xorazm


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 9 (584.1)


МАТЯҚУБОВ ХАЛИЛ ҲАЙИТБАЕВИЧ


ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ ИЛК БОСҚИЧЛАРИДА
ҚАДИМГИ ХОРАЗМ
07.00.01 – Ўзбекистон тарихи

Тарих фанлари номзоди илмий даражасини


олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2012

Диссертация иши Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Ўзбекистон тарихи” кафедрасида бажарилган.




Илмий раҳбар академик
Аҳмадали Асқаров


Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор
Мирсодиқ Мирсултонович Исҳоқов

тарих фанлари доктори


Баҳодир Жўраевич Эшов
Етакчи ташкилот ЎзР ФА Археология институти
Ҳимоя 2012 йил ________ ойининг ____ куни соат ___ да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ. e-mail: kengash@nuu.uz.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).

Афтореферат 2012 йил _______ ойининг _____ куни тарқатилди.




Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А. Одилов


I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришганидан кейинги ўтган тарихан қисқа даврда жамиятнинг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз берди. Ватан тарихига янгича ёндашиб, уни бирламчи манбаларга таянган ҳолда ўрганиш ва ҳаққоний ёритиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” каби асарларида, “Хоразм Маъмун академиясини қайта ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида тўлақонли ўз ифодасини топди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш тўғрисида”ги 1996 йил 16 декабрь Қарорида, 1998 йил 27 июлда қабул қилинган “ЎзР ФА Тарих институтининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорлари ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи концепциясининг ғоявий методологик асосини ташкил этди1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонларга эътибор қаратар экан, “Бу кўҳна тупроқда милодгача бўлган даврда ва ундан кейин қурилган сув иншоотлари, ҳали-ҳануз ўзининг кўрки тароватини сақлаб келаётган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан ўлкамизда деҳқончилик ва ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик маданияти юксак даражада ривожланганидан далолат беради”2, – дея таъкидлаган эди.
Хоразм воҳаси ўзининг бой археологик ёдгорликлари билан ажралиб туради. Давлатчиликнинг тарихий илдизларини, унинг қандай шароитларда пайдо бўлганлиги ва ҳудудий-минтақавий ривожланиш жиҳатларини, ўз даврида қандай мавқега эга бўлганлиги ҳамда замонавий давлатчилик тарихида унинг тутган ўрнини билиш муҳим аҳамиятга эга. Таъкидлаш лозимки, Хоразм воҳасининг қадимги ва илк ўрта асрлар даври ёдгорликлари ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида қандай ўрин тутганлиги, бу ўлкада давлатчиликнинг шаклланиши тарихий илдизлари ва босқичлари, диний-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий асослари каби масалалар яхлит бир бутунликда, объективлик, холислик тамойиллари асосида махсус ўрганилмаган. Ўзбек халқи миллий давлатчилигининг тарихий илдизларини қадимги Хоразм мисолида ўрганиш тадқиқотларда умумий жаҳатдан ёритиб келинди. Мавжуд археологик ва ёзма манбаларнинг илмий таҳлили аксарият ҳолларда мафкуравий талаблардан келиб чиқиб нотўғри баҳоланди.
Бугунга қадар қадимги Хоразм давлатчилиги бўйича тўпланган маълумотлар давлатчилик тарихига алоҳида урғу берилган ҳолда янгича қарашлар ва ёндашувлар асосида чуқур илмий таҳлил қилинишга муҳтож. Мавзунинг долзарблиги ана шу муаммолар илмий ечимини топиш билан ҳам характерланади.

Download 272,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish