Матяқубов халил ҳайитбаевич ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида қадимги хоразм



Download 272,5 Kb.
bet6/12
Sana01.03.2022
Hajmi272,5 Kb.
#475672
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Aftarefarat, Qadimgi Xorazm

Ишнинг илмий янгилиги. Диссертация мавзуси ижтимоий фанларда қарор топган янгича ёндашувлар асосида тадқиқ этилиб, илмий-тарихий адабиётлар, археология, ёзма манбалар маълумотлари ҳамда сўнгги йилларда олиб борилган илмий тадқиқот натижаларини умумлаштириш, қиёсий таҳлил этиш асосида тадқиқотда қуйидаги масалалар илгари сурилди:
– диссертацияда Хоразмда илк давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи яхлит илмий муаммо сифатида илк бор тадқиқ этилди;
– илк давлатчилик муаммолари бўйича тўпланган материаллар янгича қарашлар асосида таҳлил қилиниб, бир бутунликда умумлаштирилди.
– Хоразм воҳасида ҳам илк давлатчилик шаҳар-давлат, воҳа давлатчилиги асосида қурилганлиги бой археологик материаллар таҳлили асосида исботланди;
– қадимги Хоразмда ҳам давлатчилик куртаклари эркин деҳқон жамоалари асосида илдиз олган бўлиб, бу илдиз мил. авв. I минг йилликнинг иккинчи чорагида юз берган сиёсий жараёнлар билан боғлиқ эканлиги ўзининг илмий исботини топди;
– Хоразм этнотопонимининг пайдо бўлиш муаммосига аниқликлар киритилди;
– фанда номаълум бўлиб келган қадимги Хоразм давлатининг пойтахт шаҳри масаласига аниқлик киритилди;
– зардуштийлик динининг қадимги Хоразм давлати мисолида давлат дини мақомини олганлиги илк бор ўзининг илмий исботини топди;
– Хоразм давлатчилиги ва шаҳарсозлиги илк бор комплекс тарзда ўрганилиб, умумлашган тадқиқот объекти сифатида биринчи марта илмий муомалага киритилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Кўп жилдли “Ўзбекистон тарихи”нинг фундаментал академик нашрида ўзбек халқи давлатчилигининг қадимги Хоразм қисмини ёзишда, Урганч, Нукус университетлари, Нукус педагогика институти тарих факультетлари талабалари учун махсус курс ўқув қўлланмаларини тайёрлашда, Урганч ва Нукус давлат тарих музейлари экспонатларини қайта қуришда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари қошида музейлар ташкил этиш масалаларида диссертация материалларидан фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича натижалар қатор Республика анжуманларида маъруза қилиниб, илмий тўпламларда нашр этилган. Ушбу чоп эттирилган ишлар натижаларидан тадқиқотчилар, изланувчилар, талабалар ва умуман, қадимги Хоразм давлатчилиги тарихи билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Download 272,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish