Матяқубов халил ҳайитбаевич ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида қадимги хоразм



Download 272,5 Kb.
bet3/12
Sana01.03.2022
Hajmi272,5 Kb.
#475672
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Aftarefarat, Qadimgi Xorazm

Иккинчи гуруҳга оид адабиётлар ва тадқиқотлар мустақиллик йилларида чоп этилган. Маълумки, истиқлол йилларида ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўтган қисқа давр ичида бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши, хронологияси, давлатларнинг шакллари ва типлари, ҳукмдорлар унвонлари каби масалалар Э. Ртвеладзе, А. Саидов1 ва А. Сагдуллаевнинг2 ишларида, ўзбек давлатчилигининг узлуксиз тадрижий ривожланиши Азамат Зиё монографиясида ёритиб берилди3.
Қадимги Хоразмда кечган этник миграцион жараёнлар археологик ва ёзма манбалар асосида А. Асқаров4, М. Исҳоқов5, Т. Ширинов6, Ш. Камолиддиннинг7 ишларида таҳлил қилинди.
В.Н. Ягодиннинг илмий ишлари кенг қамровли бўлиб, истиқлол йилларида олим қадимги Хоразм шаҳарсозлиги ва илк давлатчилиги тарихининг қатор жиҳатларига бағишланган ишларини эълон қилди8.
XX асрнинг 80-йилларидан бошлаб жанубий Хоразмда кенг кўламда археологик тадқиқот ишларини олиб бораётган тадқиқотчилар Г. Ходжаниязов9 ва С. Болелов10 қадимги Хоразмнинг антик давр ёдгорликларини ўрганиш ишига катта ҳисса қўшдилар ва қадимги Хоразм шаҳарсозлиги ва моддий маданиятига оид бой археологик маълумотларни қўлга киритдилар.
Ш. Шайдуллаев1, Р. Сулейманов2, Б. Эшов3, Б. Матбобоев ва А. Анорбоев4 тадқиқотларида қадимги Бақтрия, Суғдиёна ва Фарғонада илк давлатчилик ва шаҳарсозлик маданияти махсус ўрганилган бўлиб, Хоразм давлатчилиги ва шаҳарсозлигига умумий холатда тўхтаб ўтилган.
Қадимги Хоразмда илк давлатчилик ва айниқса шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи олдин ҳам маълум маънода тадқиқ этилган бўлиб, уларда асосан шаҳар-қалъаларнинг топографияси, мудофаа тизими, меъморчилиги, ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва моддий маданияти каби масалаларга археологик нуқтаи-назардан катта эътибор қаратилган. Аммо ушбу маълумотлар айрим рисола ва мақолаларда ўз аксини топиб, ўрганилаётган даврга оид махсус тадқиқот иши яратилмаган. Воҳанинг ички деҳқончилик марказларида ва давлат сарҳадларида жойлашган шаҳар-қалъаларнинг қадимги Хоразм давлати ҳаётида тутган ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўрни каби масалалар етарли даражада ўрганилмаган. Диссертацияда юқорида қайд этилган тадқиқотларда ўз ечимини топмаган муаммолар таҳлил қилинади.

Download 272,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish