Матяқубов халил ҳайитбаевич ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида қадимги хоразм


ХУЛОСА Мавзуга оид археологик маълумотлар, манба ва адабиётларнинг илмий таҳлили асосида қуйидаги хулосалар



Download 272,5 Kb.
bet8/12
Sana01.03.2022
Hajmi272,5 Kb.
#475672
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Aftarefarat, Qadimgi Xorazm

ХУЛОСА
Мавзуга оид археологик маълумотлар, манба ва адабиётларнинг илмий таҳлили асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
– Хоразм то мил. авв. VI асргача асосан кўчманчи қабилалар (сак-массагетлар) оламининг этномаданий таъсири доирасида ривожланиб келган. Шу билан бирга, бу ҳудуд Евроосиё кўчманчилари билан қадимги Шарқ дунёси ўртасидаги алоқаларда ўзига хос кўприк вазифасини бажарган;
– давлатчиликнинг асосий шартларидан бири у шаклланаётган жамоа ижтимоий табақаларга ва синфий характерга эга бўлиши керак. Илк синфий жамиятнинг тўртта археологик белгиси (ёдгорликлар иерархияси, қабрлардаги топилмаларнинг сон ва сифат кўрсаткичи, ривожланган ҳунармандчилик, илк шаҳар маданияти) кузатилсагина, иқтисоди деҳқончиликка асосланган маданиятда илк синфий жамият ўрнатилган ҳисобланади. Қуйи Амударё ҳавзасида ўрганилган бронза даврига оид маконлар ва юзлаб қабрларнинг биронтаси мил. авв. I минг йилликнинг иккинчи чораги охирига қадар ана шу талабга тўла жавоб бера олмайди;
– Месопотамия илк давлатлари тарихини ўрганиш учун ишлаб чиқилган типология (“шаҳар-давлатлар”, “ҳудудий давлатлар” ва “империялар” босқичлари) ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланишини ўрганишда қадимги Бақтрия ва Фарғона мисолида муваффақиятли қўлланилди1. Ушбу илмий ишланмани қадимги Хоразм давлатчилигининг илк босқичларига ҳам қўллаш мумкин;
– Хоразм жамияти хўжалик ва маданий укладида туб ўзгаришлар мил. авв. VI асрдан кузатила бошланади. Суғорма деҳқончилик жадал ривожланиш палласига кириб, илк сунъий суғориш каналлари барпо этилади. Кулолчилик ва бошқа хил касб-ҳунарлар тараққий эта бошлайди. Янги вужудга келган деҳқончилик кичик воҳалар маркази сифатида Амударёнинг ҳар икки соҳилида шаҳарсозлик маданияти ва давлатчилик таркиб топади;
- Авесто китоби ва зардуштийлик дини қуйи Амударё ҳавзасида таркиб топган қадимги Хоразм давлатининг ғоявий-мафкуравий асосини ташкил этган;
– кам сонли ёзма манбалар ва кенг кўламли археологик тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатади-ки, Аҳамонийларнинг Ўрта Осиё сатрапликлари ичида айнан Хоразм биринчилардан бўлиб ўз мустақиллигига эришади. Бу жараён мил. авв. V аср охири – IV аср бошларида рўй беради. Бунда Хоразм туб аҳолисининг шимолий кўчманчилар билан яқин қўшничилик муносабатлари ҳам муҳим роль ўйнаганлиги шубҳасиз. Худди шу даврдан бошлаб ўзбек давлатчилиги тараққиётида муҳим ва ажралмас бўғин ҳисобланган қадимги Хоразм давлатининг кўп асрлик тарихи бошланади;
– мил. авв. IV–III асрларда ўнлаб деҳқончилик воҳаларини бирлаштирган Хоразм давлатида, Амударёнинг ҳар иккала соҳили бўйлаб кенг экин майдонлари ўзлаштирилади. Қуйи Амударё ҳавзасида таркиб топган воҳа майдони максимал даражага етади. Чорвачилик ҳам жанубий Оролбўйи аҳолиси хўжалигида муҳим ўрин тутган. Бироқ, унинг деҳқончиликка нисбатан ҳиссаси камайиб борган;
– мамлакат ички деҳқончилик воҳаларининг маъмурий ҳамда савдо-ҳунармандчилик маркази сифатида ўнлаб йирик шаҳарлар, мамлакат чеккаларида, воҳа билан кўчманчи дашт аҳолиси туташган минтақада давлатнинг чегара қалъа истеҳкомлари тизими бунёд этилган. Чегара шаҳар-қалъалар ҳарбий-мудофаа мақсадлардан ташқари кўчманчи чорвадор қабилалар билан қизғин савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш функциясини ҳам бажарганлар;
– археологик материаллар зардуштийлик дини Хоразмда давлат дини даражасига кўтарилганлигини кўрсатади. Хусусан, қадимги Хоразм давлатининг пойтахти Ақчахонқалъа ёдгорлигининг юқори шаҳар қисми марказида бош оташкада қолдиқлари тепалик кўринишида сақланиб қолган;
- ёзув давлатчиликнинг энг бирламчи ва зарурий белгиси ҳисобланади. Хоразмда алифбо тизими ва ёзув маданияти шаклланади2. Мазкур ёзув деярли ўн асрдан ортиқ вақт давомида изчил тараққиётга, давлатчилик жараёнларига, маҳкамачилик ҳамда маънавий эҳтиёжларга хизмат қилади;
– Шарқда аҳолиси асосан деҳқончилик билан шуғулланган давлатлар зироатчилик ишларини самарали йўлга қўйиш учун календарь – тақвим тузишга интилганлар. Бу анъана қадимги Хоразмда ҳам мавжуд эди;
– қадимги Хоразм давлатининг қўшни ўлкалар билан савдо-сотиқ алоқалари ҳам фаол бўлган. Амударёнинг ҳар икки соҳили бўйлаб Хоразмни жанубий ўлкалар билан боғлаб турувчи карвон йўллари ўтган бўлиб, бу йўллар Буюк ипак йўлининг муҳим бўғинини ташкил этган. Амударёнинг соҳили бўйлаб антик даврга оид шаҳар-қалъа харобаларининг кўплаб қайд қилиниши ва улар орасидаги масофа бир кунлик йўлни ташкил этиши шундан далолат беради;
– қадимги Хоразм давлати моддий ва маънавий маданиятидаги ўзига хослик ва уйғунлик анъанаси деярли ўн аср давом этди ва ўзбек давлатчилигининг тарихий тараққиётида муҳим бўғинни ташкил этди.
Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилди:
– С.П. Толстов томонидан фанга олиб кирилган ва бугунги кунда ҳам илмий адабиётларда кенг қўлланилаётган “Қанха маданияти”, “Кушонлар маданияти”, “Кушон-африғийлар даври маданияти”ни умумий ном билан қадимги Хоразм маданияти номи билан аташ мақсадга мувофиқ;
– қадимги Хоразмнинг моддий маданияти, шаҳарсозлиги ва илк давлатчилиги масалалари бугунги кунга қадар асосан хорижий тадқиқотчи олимлар томонидан ўрганиб келинган. Мустақиллик шароитида маҳаллий малакали-профессионал тарихчи, археолог, этнограф ва тилшунос кадрларни тайёрлаш ишини ривожлантириш;
– қуйи Амударё ҳавзасида эллик йилдан ортиқ вақт мобайнида археологик тадқиқотлар олиб борган Хоразм археологик-этнографик экспедициясининг эълон қилинмай қолган илмий ҳисоботлари ва архив маълумотларини чуқур ўрганиш;
– зардуштийлик дини, Авестонинг ватани ва бунда Хоразмнинг тутган ўрни билан боғлиқ масалаларни тарихий-лингвистик ва археологик нуқтаи-назаридан ўрганиш. Бу борада Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини шу йўналишга кенгроқ жалб этиш;
– мустақиллик йилларида Жанубий Оролбўйи археологиясида қўлга киритилган янги маълумотлар асосида “Қадимги Хоразм археологик ёдгорликлари тўплами”ни яратиш мақсадга мувофиқ.



Download 272,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish