Матяқубов халил ҳайитбаевич ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида қадимги хоразм



Download 272,5 Kb.
bet2/12
Sana01.03.2022
Hajmi272,5 Kb.
#475672
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Aftarefarat, Qadimgi Xorazm

Тадқиқотнинг даврий чегараси ўзбек давлатчилигининг илк босқичлари илмий таҳлили билан боғлиқ қадимги Хоразмнинг сўнгги бронза, архаик ва антик даврлари тарихини ўрганишни ўз ичига олади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мавзу бўйича илмий адабиётларни қуйидаги икки гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш мумкин. Биринчи гуруҳга совет даврида олиб борилган тадқиқотлар ва чоп этилган адабиётлар, иккинчи гуруҳга эса мустақиллик йилларида олиб борилган тадқиқотлар ва нашр этилган адабиётлар киради.
Биринчи гуруҳга мансуб адабиётлар туркумининг таҳлили шундан далолат берадики, Хоразм воҳасининг қадимги тарихи масалалари XX асрнинг 30-йилларигача асосан ўрта аср ёзма манбалари асосида ўрганилган. 1937 йилдан ўз фаолиятини бошлаган Хоразм археология экспедицияси 30-80-йиллар давомида Амударё ва Сирдарёнинг қуйи ҳавзаларида комплекс характердаги изланишлар олиб бориб, фанга кўплаб янгиликларни олиб кирди. Экспедициянинг деярли 50 йиллик фаолияти натижалари Хоразм археологик экспедицияси ишлари (ТХАЭЭ)нинг 16 та жилдида, Хоразм экспедицияси материаллари (МХЭ)нинг 10 та жилдида эълон қилинди.
Қадимги Хоразм тарихини ўрганишда С.П. Толстовнинг хизматлари катта аҳамиятга молик ҳисобланади1. Олимнинг жанубий Оролбўйи ва унга қўшни ҳудудлар тарихи ва этнографиясига оид қатор илмий хулосалари ўзининг аҳамиятини йўқотмаган бўлса-да, сўнгги ўттиз йилдан ортиқ вақт мобайнида археология ва манбашунослик йўналишларида қўлга киритилган янги маълумотлар унинг айрим фикрларини қайта кўриб чиқишни кун тартибига қўймоқда.
Академик Я.Ғ. Ғуломов Хоразм воҳаси суғориш тарихининг энг қадимги даврлардан то 1950 йилгача бўлган даврини кенг этнографик, ёзма ва археологик материаллар билан тўлдириб, фундаментал асар яратди2. Қадимги Хоразм воҳаси табиий-географик ландшафтининг шаклланиши, ирригация тармоқлари пайдо бўлишига асос бўлган қуйи Амударё гидрографияси А.С. Кесь асарларида батафсил ёритилди3. Хоразмнинг суғорилиш тарихи билан боғлиқ кейинги тадқиқотлар Б.В. Андрианов ишларида чуқур ўз аксини топди4.
Қадимги Хоразмнинг тош даври ёдгорликларини ўрганиш билан А.В. Ви­ноградов, Э.Д. Мамедов5 ва Е.Б.Бижановлар шуғулланишиб Қизилқум саҳросидан Устюртгача бўлган худудларнинг ибтидоий ёдгорликларини фанга киритдилар1. Бронза даври ёдгорликларида М.А. Итина2 изланишлар олиб бориб, илк давлатчилик ва урбанистик жараёнлар арафасида Оролбўйи минтақасининг моддий маданияти, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий ҳаёти ҳақида катта материаллар тўплади.
С.П. Толстов ва унинг шогирдлари Хоразм воҳасининг урбанистик жараёнлари билан боғлиқ архаик ва антик даври археологик ёдгорликларини ўрганишга алоҳида эътибор берганлар. Масалан, С.П. Толстов бир мақоласида Хоразм воҳасидаги илк шаҳарсозлик маданиятининг ноёб ёдгорлиги Кўзалиқир ҳақида материал берса3, ушбу ёдгорликда тадқиқотларни давом эттирган О.А. Вишневская ва Ю.А. Рапопортлар шаҳар ҳақидаги маълумотларни янада кенгайтирдилар4.
Ю.А. Рапопорт Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида келтирилган маълумотлар билан археологик материалларни қиёсий ўрганиш асосида Хоразм халқининг қадимги диний-маънавий олами ҳақида махсус асар яратди5. Хоразм экспедицияси ўз фаолиятини тўхтатгач, эълон қилинмаган материаллар асосида олим кейинроқ қуйи Амударё ҳавзасида илк давлатчилик ва урбанистик жараёнларга оид қатор ишларни эълон қилди6.
М.Г. Воробьева архаик даврнинг ноёб ёдгорлиги Дингилжада археологик қазишлар олиб бориб, мил. авв. I минг йиллик ўрталарида Хоразм қишлоқ жамоаларининг моддий маданиятига оид қимматли материаллар тўплади7. Олима шунингдек, археологик материаллар асосида “Катта Хоразм” хусусида махсус мақола эълон қилди ва унда С.П. Толстов назариясини ҳимоя қилди8.
Қадимги Хоразм воҳасида ибтидоий мотига деҳқончилик маданияти ёдгорликларида Е.Е. Неразик кенг кўламли изланишлар олиб борди9. Олима бой археологик материалларга суяниб, қадимги Хоразмда урбанистик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган мақолаларни эълон қилди10.
Б.И. Вайнберг Амударёнинг Сариқамиш ҳавзасидаги ўнлаб қўрғонларда тадқиқотлар олиб бориб, илк темир даврида бу ўлкада “Қуйисой маданияти” таркиб топганлиги, аҳолининг меҳнат ва ҳарбий қуроллари, турмуш тарзи ҳақида қимматли материаллар тўплади ва уларни илмий таҳлил қилди1. Шунингдек, Б.И. Вайнберг қадимги Хоразм тангалари ҳақида асар яратди2. Ушбу монографияда Хоразмнинг мил. авв. II асрдан милодий IX асрларгача бўлган ижтимоий-сиёсий тарихи нумизматик материаллар асосида янгича талқин қилинди.
Шарқий Оролбўйи ҳудудларининг археологик ёдгорликларини ўрганишда Л.М. Левинанинг3, Сариқамишбўйи дельтаси ҳавзаларини ўрганишда Х. Юсуповнинг4 ишлари салмоқли бўлди.
Қадимги юнон муаллифлари асарларида келтирилган маълумотлар И.В.Пьянков5 ва И.Н Хлопинлар6 томонидан манбашунослик нуқтаи назардан ўрганилди. Уларнинг ишларида Ўрта Осиё, жумладан Хоразмнинг тарихий географияси ва этник тарихига оид айрим масалалар танқидий жиҳатдан кўриб чиқилди.
Хоразмнинг қадимги ва ўрта асрлар тарихини янги маълумотлар билан бойитишга В.Н. Ягодин, М. Мамбетуллаев, Г. Ходжаниязов, Е. Бижанов, Ю.П. Манилов, М. Қдирниёзов, М. Туребеков каби маҳаллий археологлар ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар. Масалан, В.Н. Ягодин қадимги Хоразмда олиб борган изланишларини Амиробод маданиятининг ёдгорликларидан бири Қават 2 ни ўрганишдан бошлади7. М. Мамбетуллаев қадимги Хоразмнинг қатор ёдгорликларини ўрганиб, ўлканинг қадимий тарихи ва маданиятини янги археологик маълумотлар билан тўлдирди8.
Аммо юқорида номлари зикр этилган асарлар ва тадқиқотларнинг кўпчилигида Хоразм воҳаси қадимги ва ўрта асрлар даври тарихи ва маданиятини ёритишда собиқ совет тарихшунослиги нуқтаи-назаридан туриб ёндашилди. Ёзма ва моддий маданият манбаларининг илмий таҳлили кўп ҳолларда сиёсатлаштирилиб, реал тарихий жараён ўз аксини тўлиқ топмади. Аксарият ишларда асосан археология масалалари кўриб чиқилиб, Хоразмнинг ижтимоий-сиёсий тузуми ва давлатчилиги масалалари махсус илмий мавзу сифатида тадқиқ қилинмади.

Download 272,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish