Матн муҳаррирлари ва процессорлари


Стандартная – файл ва алмашишлар буфери билан ишлайдиган буйруқларни ифодаловчи  тугмачаларидан иборат.  Форматирование



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Стандартная – файл ва алмашишлар буфери билан ишлайдиган буйруқларни ифодаловчи 
тугмачаларидан иборат. 
Форматирование – матнни форматлаш учун ишлатилади. 
VisualBasic - VisualBasicда Word ҳужжати билан бириктирилга дастур яратишга хизмат қилади. 
WordArt – фигурали матн яратиш буйруқлари жойлашган тугмачалардан иборат. 
Автотекст – ҳужжатга кўп такрорланадиган матн элементларини тезда жойлаш ѐки алмаштириш. 
Базы Данных – ҳужжат жадвалларида маълумотлар омбори яратиш ва у билан ишлаш учун хизмат 
қилади.
Настройка Изображения – графикали тасвирлар билан ишловчи буйруқларни чақирувчи тугмачалар 
жойлашган.
Рецензирование – хабарлар ѐки тақризлар жойлаш учун хизмат қилади. 
Рисование – ҳужжатга графикали объектлар жойлаш учун хизмат қилади.
Таблицы и границы – жадваллар чизиқларини танлаш учун хизмат қилади. 
Формы – маълумотлар омбори билан ишлаганда форма, жадвал, рўйхат, киритиш майдонлари яратиш 
тугмачаларини ифодалайди.
Элементы управления – ҳужжатга тугмачалар, переключателлар ва VisualBasicнинг бошқа 
элементларини жойлайди. 


26 
Word хат ѐки мақолалар яратишнинг бир неча шаблонларини таклиф этади. Битта шаблондан кўп марта 
фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатни яратиш, сақлаш, очиш ва ѐпиш учун Файл тавсияномаси бўлимларидан ѐки ―Стандартная‖ 
панелидаги тугмачалардан фойдаланиш мумкин.
Word матн муҳаррири ҳужжатларни бошқа форматларда хам сақлаш имконига эга. Бирор ҳужжатни 
Microsoft Word форматидан фарқли форматда сақлаш учун ҳужжатни сақлаш дарчасидаги ―Тип файла‖ 
рўйхат майдонидан керакли формат танланиши ва ―Сохранить‖ тугмаси босилиши керак.
Матн процессорларининг, шу жумладан Word дастурининг, муҳим хусусиятларидан бири матнни хар 
хил форматлаш имконияти мавжудлигидир. Форматлашни уч хил кўринишини фарқлашади.

Белгиларни форматлаш – бунда гап асосан шрифтни ўзгартириш хақида кетади.

Абзацни форматлаш – бунда матндаги алохида абзацлар майдонлари ўлчамларини, сатрлар 
орасидаги интервалларни ўзгартириш ва абзацларни текислаш тушинилади.

Саҳифаларни форматлаш – бунда саҳифа кўринишини ва ўлчамларини танлаш, хошиялар 
ўлчамларини ўзгартириш назарда тутилади.
Белгиларни форматлаш матн ѐзишда шрифт ранги, ўлчами ва услубини ўзгартириш амалларини ўз ичига 
олади. Бунинг учун ―Форматирование‖ ускуналар панели тугмачаларидан хам фойдаланиш мумкин. 
Абзацларни форматлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

абзацларни текислаш;

абзац чегараларини ўрнатиш;

абзац биринчи сатри бошланадиган чегарани ўрнатиш;

сатрлар орасидаги масофани ўрнатиш;

абзацлар орасидаги масофани ўрнатиш;

абзацни саҳифада жойлашиши назорати.
Абзацларни текислаш ―Форматирование‖ ускуналар панели ѐрдамида амалга оширилиши мумкин. 
Одатда Word хамма абзацларни чапга текислайди, бунда барча сатрлар битта вертикал чизиқдан 
бошлангандай кўринади. Текислашни саҳифанинг марказига ѐки ўнг тарафига, шунингдек битта блок 
шаклида бутун саҳифа бўйлаб икки тарафга хам ташкил қилиш мумкин.
Абзаца чегаралари ва биринчи сатр бошланадиган жойни горизонталь чизғич ѐрдамида ўрнатилади. 
Абзаца чегараларининг асосий катталикларини Формат тавсияномасининг Абзац бўлими ѐрдамида хам 
ўрнатиш мумкин.
Одатда сатрлар орасидаги масофа Wordда бир интервал қилиб белгиланган. Яъни, бу битта сатр 
баландлигига тенг. Бироқ у бир ярим, икки ва ундан хам кўпроқ интервал бўлиши мумкин. Сатрлар орасдаги 
интервални ўзгартириш учун Формат тавсияномасининг Абзац бўлимидаги ―межстрочный‖ майдонидаги 
рўйхатдан фойдаланиш мумкин. 
Хар қандай қоғозда чоп этилган ҳужжат хошияларга эга бўлади. Word саҳифанинг хамма тарафидаги 
хошиялар кенглиги учун катталикларини ўрнатиш имконини беради. Бунинг учун Файл тавсияномасидаги 

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish