Матн муҳаррирлари ва процессорлари



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Мисол 
Сарлавхаси саҳифа ўртасида, асосий матн эса бир неча устундан иборат бўлган ҳужжат яратиш керак 
бўлсин. Бунинг учун, сарлавхани ѐзиб бўлгач Вставка тавсияномасидаги Разрыв бўлимида ―На текущей 
странице‖ танланади. Бу билан сарлавҳа ва асосий матнни алохида бўлимлар сифатида қаралишига 
эришилади. Натижада асосий матн жойлашган бўлимда хохлаганча устунлар ташкил қилиш мумкин. 
Рўйхат 
Рақамли, маркерли ѐки кўпқатламли (многоуровневый) рўйхат хосил қилиш учун, аввал рўйхат 
кўринишида ташкил этилиши керак бўлган барча абзацларни ажратиб олиш, сўнгра эса Формат 
тавсияномасидаги Список бўлимини танлаш керак. Шундан сўнг Word дарчасида қуйидаги кўринишдаги 
мулоқот дарчаси очилади. 
Агар маркерли рўйхат яратиш керак бўлса, у холда Маркированный қистирмасини очиб маркерлардан 
бирини танланади. Фойдаланувчи хохишига кўра стандарт тасвирдаги маркерни хохлаган бошқаси билан 
алмаштириш мумкин. Бунинг учун Изменить тугмасини босилса Изменение маркированного списка номли 
янги мулоқот дарчаси очилади. У ерда Шрифт, Знак ва Рисунок номли тугмалардан бирортасини босиш ва 
навбатдаги очиладиган мулоқот дарчасидан керакли белгини танлаш керак. Word танланган маркер 
белгисини рўйхатнинг хар бир абзацига автоматик жойлаштиради.
Рақамли рўйхат ташкил қилишда Нумерованный қистирмасини очиб бирор стандарт рақамлаш усулини 
танлаш мумкин. Ёки агар талаб қилинса, рақам белгиси кўринишини (рақам, рим рақами ѐки харф) ва уни 
бирор рақамдан бошланишини Изменить тугмасини босиш орқали ўзгартириш мумкин.


29 
Жадваллар 
Жадвал яратишни бир неча усуллари мавжуд бўлиб уни чизиш орқали яратиш учун қуйидаги амалларни 
бажариш керак: 
1. Вид тавсияномасидаги Панели инструментов бўлимидан Таблицы и границы панелини танланг. 
2. Таблицы и границы панелидаги Создать таблицу тугмасини танланг. 
3. Жадвал ташқи чегараларини чизинг. Бунинг учун жадвалнинг юқори чап нуқтасида сичқонча чап 
тугмасини босган холда қуйи ўнг нуқтасига томон келтиринг. Натижада тўртбурчак хосил бўлади. 
4. Хосил бўлган тўртбурчакнинг ичига керагича горизонтал ва вертикал чизиқлар тортинг. Бунинг учун 
сичқонча ѐрдамида тўртбурчак қарама-қарши томонларини бирлаштирувчи чизиқлар тортинг. 
5. Хосил бўлган жадвални форматлаш учун Формат тавсияномасидаги Границы и заливка бўлимини 
танланг. 
6. Очилган мулоқот дарчасида жадвал чегаралари кўриниши ва рангини танланг.
7. Ортиқча чизиқларни ўчириш учун, Таблицы и границы панелидаги Ластик номли тугмани сичқонча 
ѐрдамида танланади. Сўнгра шу ортиқча чизиқлар сичқонча ѐрдамида бирма-бир танланса улар ўчиб 
кетади.
Word матн процессори ҳужжатга жадвал жойлаш имкониятини беради. Бунинг учун ―Стандартная‖ 
ускуналар панелидаги Вставить таблицу номли тугмачадан фойдаланилади. Шунингдек Таблица 
тавсияномасидаги Вставить ички тавсияномасининг Таблица буйруғидан хам фойдаланиш мумкин. 
Охирги холда қуйидаги кўринишдаги Вставка таблицы номли мулоқот дарчаси очилади: 
Мулоқот дарчасида яратиладиган жадвалнинг устунлари ва сатрлари сони кўрсатилади. Жадвалнинг 
тайѐр кўринишларидан бирортасини танлаш учун шу дарчадаги Автоформат тугмаси босилиши керак. 
Шундан сўнг Word Автоформат таблицы деб аталган навбатдаги мулоқот дарчасини очади. 
 


30 
Устунлар кенглиги ва сатрлар баландлиги Word дарчасининг вертикал ва горизонтал чизғичлардаги 
маркерлар ѐрдамида ўзгартирилиши мумкин. Шунингдек бу катталиклар Таблица тавсияномасининг 

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish