Абу Райхон Берунийнинг математикадаги ижоди. Абу Райхон беруний Мухаммад ибн Ахмад беруний Хоразм вохасидаги кадимий шахарлардан бири булган Кот шахрида (хозирги ҚҚР, Беруний шахри) 973 йил 4 сентябрдатугилган. Унинг болалик ва ёшлик даври Котда ўтди. Кот шахри Урта Осиёнинг феодализмдавридаги тараккий этган марказий шахарлардан бири булган.Берунийда болалик чогларидаёк фанга чукур кизикиш ва унинг тармокларини эгаллашга интилиш бореди. У кўпрок аник фанларга қизиқар эди. Ёш Берунийдаги бундай истеъдодни сезган Абу Наср ибн Ирок уни уз тарбиясига олади. Ибн Ирок Хоразмнинг хукмрон доираларига қариндош булиб, у Х-ХИ асрларнинг энг йирик астраном ва математикларидан эди. У узок йиллар давомида Беруний билан бирга бўлади, унга астраномия ва математика сохасида устозлик килади. Беруний умрбод уз калибида устозига булган чукур хурмат ва миннатдорчилик хисларини сақлаб қолади. Беруний 1031 йилда ёзиб тугатган 80 бобдан иборат «Хиндистон» номли машхур асарининг анча кисми астраномия фанининг турли масалаларига багишланган булиб, колган булимларида Хиндистон халкларида география, тарих, филология, астраномия ва бошка фанларнинг тараккиёти, хиндларнинг диний карашлари, урф-одатлари, этнографияси баён этилган.
«Хиндистон» асарининг 8 ва 16 бобларида арифметикага доир масалалар, 15, 23 ва 24 бобларида эса геометрияга доир масалалар баён этилган. Беруний 1029-1034 йиллар орасида ёзган «Китоб ат-тафхим» асарида астраномия ва геодезия булимларидан ташкари, геометрия ва арифметикага доир булимларини киратади. Китобда 533 та саволлар ва уларнинг жавоблари булиб, булардан олдинги 119 таси математикага тегишлидир. 1-37 саволлар планиметрияга, 38-56 саволлар нисбатлар назариясига, 57-71 саволлар стереомтрияга, 72-95 саволлар музика назариясига, 96-108 саволлар арифметикага, 109-115 саволлар алгебра ва харфлар билан хисоблашга, колган саволлари астраномиянинг турли масалаларига, астралогияга ва геодезияга багишланган. Арифметика, алгебра ва сонлар назариясига багишланган булимларнинг мундарижаси кискача шундан иборат: Беруний энг аввал сон тушунчасига таъриф беради. “Сон – бирликлардан иборат тупламдир”. Бу таъриф Эвклид томонидан сон учун берилган таърифга ўхшаш булса хам, лекин Беруний каср учун хам таъриф беради. Бир сонини шартли булиши мумкинлигини, масалан, оғирликни, хажм ва юзларни улчаш вактида улчов бирликларини булиш мумкинлигини ёзади. Беруний 60 йиллик
касрларни ва пул бирликлари, юзларни улчов бирликларини таксимлашдан келиб чикадиган касрларни таърифлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |