II. Индукцион қурилмалари манба частотасига караб :
1.Саноат частотали (50Гц) (паст частотали);
2.Ўрта частотали (15010000Гц);
3.Юқори частотали (501000кГц) печлар ва қиздириш қурилмаларига бўлинади.
III.Конструктив жиҳатдан қурилмалар очиқ ёки герметик ёпиқ (вакуумли, босим остидаги) қилиб тайёрланиши мумкин.
IV.Ишлаш режими бўйича – даврий ва узлуксиз ишловчи .
V.Ишлаш принципи бўйича - пўлат ўзакли индукцион печлар (индукцион канал печлари) ва пўлат ўзаксиз индукцион печлар (индукцион тигель печлари).
Индукцион қиздириш металларни ва қотишмаларни қиздириш, металларни қайноқ ҳолда деформация қилиш, термик ишлов бериш, металларни зоналаб тозалаш ва х.к. ларда ишлатилади.
Диэлектрик қиздириш қурилмалари юқори ва жуда юқори частоталарда ишлайди. Улар вазифалари ва конструкциялари бўйича жуда ҳам хилма хил. Таъминлаш манбаси сифатида турли типдаги частота ўзгартгичлари қўлланилади.
17 – Маъруза. Индукцион канал печлар (Пўлат ўзакли индукцион печлар)
Режа:
1. Пўлат ўзакли индукцион печлар (Индукцион канал печлар (ИКПлар))нинг тузилиши ва ишлаш принципи.
2. ИКПларнинг конструктив ва технологик хусусиятлари.
Таянч иборалар: Индукцион канал печлари, индуктор, “канал”, пўлат ўзакли индукцион печлар, мотор эффекти, сиқиш эффекти, уюрма эффекти, иссиқлик эффекти, металлнинг электромагнит қоришуви.
Ток ўтказувчи жисмлар, яъни биринчи ва иккинчи тартибли ўтказгичларни индукцион усулда қиздириш, ўтказгичлар томонидан электромагнит энергияни ўзлаштириш оқибатида ҳосил бўлувчи уюрма токлар таъсирида Джоуль - Ленц қонунига кўра ажраладиган иссиқлик энергияси орқали амалга оширилишига асосланган. Ўзгарувчан электромагнит майдони индуктор томонидан ҳосил қилиниб, индуктор қиздирилаётган жисмга (ўтказгичга) нисбатан транформаторнинг бирламчи чўлғами (ғалтаги) сифатида ҳисобланади. Қиздирилаётган жисм эса битта қисқа туташган чўлғам сифатида транформаторнинг иккиламчи чўлғами вазифасини бажаради.
Белгиланишига кўра барча индукцион қиздириш қурилмалари (ИҚҚ) эритиш печлари, миксерлар ва қиздириш қурилмаларига бўлинади. Ўз навбатида эритиш печлари пўлат ўзакли (каналсимон) индукцион печлари ва пўлат ўзаксиз (тигель) индукцион печларига бўлинади. Индукцион қиздириш қурилмалари эса асосан икки гуруҳга, яъни тўлиқ қиздириш ва юза қиздириш қурилмаларига бўлиб ўрганилади. Бундай қурилмаларда паст ҳароратдаги ва юқори ҳароратдаги қиздириш технологик жараёнлари амалга оширилади. Пўлат ўзакли ( каналсимон) индукцион печлари (ИКП лар) тузилишига кўра икки чўлғамли куч транформаторини эслатиб, кўп қатламли пўлат ўзакка ўралган бирламчи чўлғам (индуктор) ва шу ўзакка ўрнатилган иккиламчи чўлғам вазифасини бажарувчи канал кўринишдаги мослама ичига металл тўлдирилган қисқа
т у т а ш г а н “ғалтак” дан иборат. Иккиламчи чўлғамда ( каналдаги металлда) печь истеъмол қилаётган энергиянинг 90 - 95 фоизи ўзлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |