Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги



Download 1,54 Mb.
bet2/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ


Энергетика факультети
Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси
Матбабаев М.М.





“ЭЛЕКТР ТЕХНОЛОГИК ҚУРИЛМАЛАР”


фанидан маърузалар матни




Фарғона политехника инститтути Кенгаши томонидан бакалавриатнинг “Электр энергетикаси”, “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари” таълим йўналишлари талабалари учун ва уларга турдош мутахассисликлар бўйича магистратура талабаларига қўлланма сифатида тавсия этилади.




ФарҒона-2019




Матбабаев Махмуд Мирзаевич

Электр технологик қурилмалар”: Маърузалар матни


“Электр технологик қурилмалар” фанидан маърузалар матни бир қатор сохаларда турли технологик жараёнларни амалга оширувчи юқори қувватли электр истеъмолчиларини ифодаловчи электротехнологик қурилмаларини ўрганиш учун мўлжалланган. Маърузалар матнида ўзига ҳос электр жиҳозлари билан характерланувчи электротермик қурилмалар (қаршилик, индукцион ва диэлектрик усулида исиқлик ишлови бериш қурилмалари ва печлари), электр ёй қиздириш қурилмалари, электр ёй пайвандлаш қурилмалари, электрокимёвий ишлов бериш қурилмаларининг белгиланиши, тузилиши, ишлаш принципи, асосий характеристикалари ва кўрсатгичлари ёритилган.


Мазкур маърузалар матни техника олий ўқув юртларининг бакалаврлар тайёрлаш бўйича “Электр энергетикаси”, шунингдек, “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари” ва “Касб таълими (электр энергетикаси)” таълим йўналишлари, бакалавриатнинг уларга турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича магистратура талабаларига қўлланма сифатида тавсия этилади.
СЎЗ БОШИ

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастури” рақобатбардош миллий кадрлар тайёрлашга қаратилган бўлиб, шунингдек иқтисодимизни илмий-техник жиҳатдан ривожлантириш ва халқ хўжалигининг барча жабҳаларини янги технологиялар билан қуроллантиришга катта аҳамият берилган.


Халқ хўжалигининг турли тармоқлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш, юқори даражада электрлаштирилган янги технологик жараёнлар ва қурилмаларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Электр энергиясини кўплаб ишлаб чиқиш, ташқи муҳитга зарарли чиқиндилар чиқаришни камайтиришга бўлган талаблар ва қиздириш орқали технологик жараёнларда ёқилғининг сарфини камайтириш кабилар, электроэнергетиканинг технологик имкониятлари тўғрисидаги фан сифатида электротехнологияни жадал суръатлар билан ривожланишини белгилаб беради. Ушбу ривожланишнинг амалий натижаси - металлургия, кимё, машинасозлик ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги ишлаб чиқаришларида, электр энергиясидан эффектив фойдаланишни таъминловчи қатор электротехнологик қурилмаларни яратилаётгани аниқ далил бўлиб ҳисобланади.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг 2021 йилгача ва ундан кейинги даврларга бўлган истиқбол ривожланиш режаларида электротехнологик жараёнлар ва уларни амалга оширувчи қурилмалар билан бир қаторда электрлаштиришнинг устивор йўналишларидан бўлган паст температурали плазма, электронли - ионли, импульсли ва лазерли техникалардан кенг фойдаланиш кўзда тутилган. Ушбу масалаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши экологик жиҳатдан тоза бўлган ва юқори ишлаб чиқарувчанликга эга бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмаларининг янги турларини яратиш имкониятини беради.
Бундай улкан режаларни амалга оширишнинг асосий вазифаларидан бири, замонавий, илмий фикрлаш қобилиятига эга бўлган, электр токи таъсирида ҳосил қилинган электр ва магнит майдонларида амалга ошириладиган технологик жараёнларни фундаментал томонларини чуқур билган, юқори малакали электрик мутахассисларни тайёрлашни тақозо этади.
Электр технологик қурилмаларнинг технологик жараёнлар билан чамбарчас боғланган специфик электр жихозларини фақатгина технология асосларини чуқур билгандагина яратиш ва улардан фойдаланиш мумкин. Ушбу услубий ишланма юқоридаги масалаларни тўғри ҳал қилишни ўрганиш нуқтаи назаридан ёзилган бўлиб, таркибига қуйдагилар киритилган:
Услубий ишланманинг кириш қисмида электр технологик қурилмаларга таъриф берилиши билан бир қаторда уларнинг асосий кўрсаткичларга кўра турлари, қурилмаларнинг афзалликлари, истиқболдаги имкониятлари келтирилган. Бунда келажакда фан ва техниканинг, шунингдек янги технологиянинг ютуқларидан фойдаланган ҳолда имкони борича кам энергия сарф қиладиган ва юқори ишлаб чиқарувчанликга эга бўлган электротехнологик қурилмалар яратилиши лозимлигига алоҳида урғу берилган.
Тўпламнинг биринчи ва иккинчи бўлимларида Электр магнит майдон ҳамда электротермик жараёнлар ва уларни амалга оширувчи электротермик қурилмалар ёритилган. Жумладан, қаршилик усулида иссиқлик ишлови бериш қурилмалари, индукцион ва диэлектрик қиздириш қурилмаларининг тузилиши, ишлаш принципи, асосий характеристикалари ва параметрлари келтирилган.
Учинчи бўлимда электр ёйи, унинг асосий характеристикалари ва ёйни барқарор ёнишини таъминловчи шартлар келтирилган бўлиб, электр ёйида ажралиб чиқаётган иссиқлик энергияси асосида ишловчи электр ёй печларининг қатор вакиллари тўғрисидаги асосий маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, қўлланмада электр ёй ва контактли пайвандлаш қурилмаларининг турлари, уларнинг тузилиши, ишлаш принципи ва асосий характеристикалари 4- бўлимда берилган. Қўлланманинг бешинчи бўлимида қишлоқ хўжалиги махсулотларни электр термик қайта ишловчи қурилмалар, 6-бўлимида эса материалларни электр физик ва электрокимёвий ишлов бериш қурилмалари, электролиз кабилар, 7-бўлимида электр механик жараёнлар ва қурилмалар, 8- бўлимида материалларни электр статик қайта ишлаш усуллари, охирги 9-бўлимида эса электр технологик ускуналарнинг оптимал режимларига тааллуқли асосий маълумотлар берилган.
Маърузалар матнини яратишда талабалар билимини мустақил равишда мустаҳкамлаб боришни ташкил қилишга алоҳида аҳамият берилган бўлиб, ҳар бир мавзудан олдин мавзуга оид бўлган таянч сўзлар ва иборалар келтирилган.
Мазкур ишланма техника олий юртларининг бакалаврлар тайёрлаш бўйича бакалавриатнинг “Электр энергетикаси”, “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари”, Касб таълими (элктр энергетикаси) таълим йўналишлари талабалари учун ва уларга турдош мутахассисликлар бўйича магистратура талабаларига қўлланма сифатида тавсия этилади.



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish