Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси


– расм. Электр қаршилик печларининг температурасини икки позицияли бошқариш системаси



Download 1,54 Mb.
bet26/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

1 – расм. Электр қаршилик печларининг температурасини икки позицияли бошқариш системаси.





2 – расм. Берилган ишчи температура оралиғида
электропеч ишчи зонасидаги ҳароратни ўзгариш графиги



3 – расм. Печларнинг температурасини ўзгаришини кўрсатувчи икки ҳолатли созлашдаги ўртача истеъмол қуввати графиги
Берилган температурани автоматик равишда ушлаб турадиган асбоб терморегулятор дейилади. Электр печларини икки позицияли созлашни билдирувчи схемаси 1 – расмда кўрсатилган. Печларни қиздириш элементларини улаш – узиш терморегуляторлар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг контактлари температуранинг қийматларига қараб контактор МП (магнит ишга туширгич (пускатель)) ғалтаги занжирини улайди ёки узади. Сезгир элемент сифатида дилотометрик термометр хизмат қилади.
Электр қаршилик печлари температурасини ростлаш материалларини куйдириш, нормаллаштириш, штамповка варақларини (маҳсулотларини) қиздириш, цементлаштириш, нитратлаштириш жараёнларида ҳамда кимёвий иссиқлик ишлови бериш жараёнларида қўлланилади.
2 ва 3 – расмларда печларнинг температурасини ўзгаришини кўрсатувчи эгри чизиқлар ва икки ҳолатли созлашдаги ўртача истеъмол қувватлари келтирилган. Печ манбага уланган вақтдан бошлаб ҳарорати берилган температурагача кўтарилиб бораверади (Т=Tбер ).
Ифоданинг бундай ёзилишига сабаб печнинг ишчи камераси ичидаги харорат фақат Tбер нуқтадагина ушлаб туриб қолмай, қандайдир фоизга ( ) ортиб ёки камайиб кетилиши технологик жараён учун рухсат этилган деб олинади. Иссиқлик инерцияси ҳам назарда тутилади.
Шу оралиқда исситиш элементлари тўла қувватда ишлай бошлайди, яъни Рпечном. Ҳарорат берилган ҳарораптга етиб борганда терморегуляторлар ёрдамида печ контакторининг биринчи ўчирилиши амалга ошади ва печнинг қуввати нольга тенглашади. Печ температураси Т=Тбер гача пасайганда терморегуляторлар яна контакторни улайди ва иситгичлар қуввати Рпечном га тенглашади. Температурани созлаш Т=Тбер дан Т=Тбер гача бўлган оралиқда амалга оширилади. Печнинг ва элементнинг иссиқлик инерцияси орқали аниқланади.
Терморегулятор схемаси қуйидаги асосий элементлардан иборат:
а) магнит ишга туширгич - МП (магнитный пускатель);
б) РПУ-2 –оралиқ релеси;
в) ТСМ 200 – шу типли дилотометрик термометр;
г) улаш аппаратуралари.
Терморегуляторнинг ишлаш принципи қуйидагича:
Магнит ишга туширгичини 220 В ли электр энергия манбаига улаганимизда у ток билан озиқланади ва ўзининг очиқ контактларини улайди. Печнинг иссиқлик элементлари ток манбаидан Р=UI га тенг бўлган электроэнергияни истеъмол қилади. Печнинг ишчи бўшлиғи (ишчи камера) қизиганда ТСМ – 200 ўлчагичнинг кўрсатгичи ички зона температурасини кўрсатади.
Ишчи иссиқлик Т1 температурага етиб борганда Т1 контакти уланади. Температуранинг кейинги кўтарилиши Т2 контактини уланишига олиб келади. Т1 ва Т2 контактлари орқали РПУ-2 релеси ток билан озиқланади ва ўзининг нормал уланган контактларини узади (РО). Бу магнит ишга туширгич (ПМ) контактларини узилишиига олиб келади (2-расмда кўрсатилган). Печ камерасининг совуши натижасида ТСМ-200 орқали қайтиб узилади. ПМ контактлари уланиб, ток билан озиқланади (2–расмга қаранг). Шундай қилиб цикл қайтарилаверади.



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish