1. Индукцион қиздириш қурилмаларининг ишлаш принципи нимага асосланган?
2. Индукцион қиздириш қурилмаларининг қандай турларини биласиз?
3. Пўлат ўзакли индукцион печларининг тузилиши, ишлаш принципини тушунтиринг?
4. Индукцион канал типидаги печларнинг асосий хусисиятлари.
5. ИКП нинг тузилиши қандай?
6. ИКП конструкциясига кирувчи асосий қисмлари қайсилар?
7. ИКП индукторининг вазифаси қандай?
8. ИКП «канал» қисмининг вазифаси қандай?
9. ИКП билан куч трансформаторининг ўртасидаги принципиал фарқларни тушунтиринг.
10.Мотор, сиқиш, уюрма ва иссиқлик эффектларининг моҳиятини тушунтиринг.
18 – Маъруза. Индукцион канал печларининг асосий параметрлари
Режа:
1. Каналсимон печлар асосий элементларининг конструкциялари.
2. Индукцион канал печларининг асосий параметрлари.
Таянч иборалар:
Печь ваннаси, футеровка, қопқоқ, индукцион бирликлар, ваннани оғдириш механизми, эриган металлни қуйиш механизми, совутиш системаси, ИКПларнинг эксплуатацион параметрлари; печнинг актив қуввати; қувват коэффиценти; фойдали иш коэффиценти; печь сиғими.
Маълумки, ИКПлар куч трансформаторларидан қуйидаги хусусятлари билан фарқ қилади :
1. Бир вақтнинг ўзида, иккиламчи чўлғам, ўзидан электр токига юкламани ифодалаб, унинг баландлиги бирламчи чўлғам баландлигига нисбатан кичик бўлади;
2. ИКП икиламчи чўлғами ўрамларининг сони 1га тенг;
3. Печь футеровкаланганлиги муносабати билан тарқалиш оқими катта қийматга эга, шу муносабат билан ИКП нинг қувват коэффициенти кичик қийматга эга.
Индукцион каналсимон печлар қуйидаги асосий қисмларга эга:
1.Қопқоқ;
2.Печь ваннасининг футеровкаси;
3.Индукцион бирликлар (магнит ўзак, индуктор, канал);
4.Ток узатгичлар;
5.Ваннани оғдириш ва эриган металлни қуйиш механизми;
6.Совутиш системаси.
Қопқоқ - металлнинг сиғими, индукцион бирликларнинг сони ва технологик хусусиятларга боғлиқ равишда цилиндрсимон, тўғри тўртбурчак ва овал формали бўлиши мумкин.
Қопқоқ иккита асосий қисмга бўлинади – ванна қопқоғи ва канал қисми қопқоғи. Ваннада металлнинг асосий қисми аралашади. Канал қисмида эса эритилган металл аралаштирилади.
Футеровка – оловбардош ғиштлардан (магнезит, шамот) терилади ёки кукун (порошок)дан сувалади.
Индукцион бирлик – каналлари эритилган металлни жойлаштириш учун футеровка қилинган элктр печ трансформатори бўлиб, у қуйидаги қисмлардан иборат: қопқоқ, магнит ўзак, футеровка, индуктор.
Индукцион бирликнинг қопқоғи ўзаро электр ўтказмайдиган прокладка ва изоляцион втулкали болт боғланишлари орқали бириктирилган иккита ёки учта алоҳида қисмлардан иборат. Қопқоқ чўяндан, номагнит пўлатдан, бронзадан ёки алюминий қотишмаларидан ясалиши мумкин.
Канал қисмининг футеровкаси қуйиладиган металлга боғлиқ равишда хар хил составли массалардан қилинади.
Магнит ўзак – қалинлиги 0,350,5 мм. бўлган трансформатор пўлат листларидан тайёрланади. Магнит ўзак йиғма конструкцияли бўлади.
Индуктор – тўртбурчак кесимли симдан (трансформаторга ўхшаш) ёки сув билан совутишни таъминлаш учун қалинлиги бир ҳил бўлган мис трубкадан ясалади. Печь қуввати 100250 кВт бўлганда ҳаво орқали совутишнинг ўзи етарли, катта қувватли печлар учун эса сув билан совутиш зарур. Индуктор бир қатламли чўлғамга эга. Индуктор ва канал футеровкаси орасида магнит ўзак ва индукторни совутиш учун 2030мм хаво оралиғи кўзда тутилади.
Ток узатгичлар трубкалар, шиналар ёки эгилувчан ва сув билан совутиладиган кабеллардан тайёрланади.
Печни оғдириш ва шихтани юклаш механизми. Даврий ишловчи печларда металлни қуйиш учун оғдириш механизмидан фойдаланилади. Кичик ҳажмли печларда қўл юритмали тельфер ва чигир, катта ҳажмли печларда эса гидравлик ва электромеханик юритмалар қўлланилади.
Узлуксиз ишловчи электр печларда металлни қуйиш узлуксиз равишда қуймани тортиб олиш ёки чўмичлаб олиш ҳамда сузиб олиш усуллари орқали амалга оширилади.
ИКП ни лойиҳалаб ҳисоблаш ва танлаш учун олдиндан печнинг ишлаб чиқарувчанлиги ёки печнинг сиғими, шунингдек, эритилаётган металл параметрлари ва печ уланиши режалаштирилган манба кучланиши маълум бўлиши керак.
Печь ишлаб чиқарувчанлиги - “q“ берилган хол учун печнинг актив қуввати :
,[кВт] (4)
бу ерда :
См-эритилган металлнинг қуйиш ҳароратидаги солиштирма иссиқлик сиғими [ ккал / кГ ];
q - печнинг ишлаб чиқарувчанлиги, [т/соат];
1 - металлни эритиш учун сарфланган вақт [соат];
2 - эриган металлни тўкиш ва янги металлни юклашга сарфланган вақт, [соат];
п - печнинг умумий фойдали иш коэффициенти, ( ф.и.к.), п = эл ис ;
эл - печнинг электрик ф.и.к.
ис - печнинг иссиқлик ф.и.к., одатда темир ўзакли ИКП лар учун п = 0,74 - 0,82.
Агар, печнинг солиштирма электр энергия сарфи - А [кВт соат /m] ва ишлаб чиқарувчанлик- “q“ маълум бўлса, унда печнинг актив қуввати:
,[кВт] (5)
Печнинг сиғими - GП , [m] ва метални эритиш вақти - 1 маълум бўлса, шунингдек металлнинг солиштирма иссиқлик - Cм қийматида, актив қувват:
,[кВт] (6)
билан аниқланади.
Бир суткадаги сменалар сони n1 га тенг бўлиб, иш вақти 6 соатга тенг бўлса, смена давомида металлни эритиш сони: nэрит = , (7)
Ишлаб чиқарувчанлик “q” маълум бўлганда печ сиғими :
,[m] (8)
Печь ваннасининг фойдали хажми
дм3 (9)
бу ерда м - металлнинг эритилган ҳолатдаги солиштирма оғирлиги [кГ/дм3].
Печь пўлат ўзагининг кесим юзаси :
Fўз= [см2] (10)
бу ерда:
U1 - индуктордаги кучланиш [B];
w1 - индуктордаги ўрамлар сони;
f - индуктордаги ток частотаси [Гц];
В - индукция [вб/см2]
Мисол учун : трасформатор пўлати учун В = (12 - 15 ) * 10-5 вб/см2;
совуқ прокатка қилинган пўлат учун В = (16 - 18 * 10-5 вб/см2;
Шунингдек, қувват коэффициенти ( cоs ) турли металлар учун турли қийматларга эга:
- алюминий эритиш ИКПси учун cоs = 0,2 - 0,4;
- латунь эритиш ИКП си учун cоs = 0,6 - 0,8.
Қувват коэффициентини катталаштириш учун (ёки истеъмол қилинаётган реактив қувватини компенсация қилиш учун ) схемаларда конденсатор батареяларини улаш усули қўлланилади. Печни соs қиймати маълум бўлганда конденсатор батареясининг қуввати ва сиғими қуйидагича аникланади:
,[квар]; (11)
, [ф]. (12)
(11) ва (12) тенгламалардан бир металл эритиш жараёнидан айнан шу печда бошқа металл эритилишига ўтишда печь қуввати ва бошқа параметрларини аниқлаш учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |