Маърузалар матни тошкент 2010 й



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

ҳакимия,
қодирия

яссавия

кубравия
ва 
нақшбандия
(ёки «хожагон»).
Қодирия тариқати эронлик шайх Гелоний (1077-1166) номи билан боғлиқ. У асосан 
Бағдодда яшаб кароматлар кўрсатиш, илму риёзат билан шуғилланган. Сунний 
мазҳабидадир. 
Абулқодир 
Гелоний 
Жунайд 
Бағдодийнинг 
«саҳв» 
(ҳушёрлик) 
концепциясини ривожлантирган, у муридлари орасида «Буюк мададкор» (Ғавсул аъзам) 
номи билан машҳур бўлган. Унинг тариқати ҳозирги Араб давлатлари, Туркия ва 
Ўзбекистонда тарқалган. Абдулқодир Гелоний Мовароуннаҳрда бўлган эмас, аммо 
шунга қарамай бу тариқатнинг Фарғона водийси, Самарқанд, Қашқадарё томонларда 
ихлосмандлари ва издошлари бор. 
Яссавия - улуғ шайх ва шоир Хожа Аҳмад Яссавий (вафоти 1166 йил) асос солган 
тариқат. Шуни айтиш керакки, яссавия билан нақшбандиянинг илдизи Хожа Яъқуб Юсуф 
Ҳамадонийга (1048-1140) бориб тақалади. Аҳмад Яссавий илк устози Арслонбобдан хирқа 
кийиб, тасаввуф йўлига киргач, Бухорога бориб Хожа Юсуф Ҳамадонийдан тариқат 
таълимини олади. Абдухолиқ Ғиждувоний билан бирга Ҳамадонийнинг энг ишонган 
халифасига айланади. Юсуф Ҳамадоний вафот этгач, унинг ўрнига учинчи бўлиб шайхлик 
мақомига кўтарилади, аммо кўп ўтмай Бухородаги ишларини биродари Абдухолиқ 
Ғиждувонийга топшириб, ўз ватани Туркистонга қайтади ва бу ерда янги тариқатни 
таъсис этади. Унинг кўп сонли муридлари туркий халқлар орасида юриб, тасаввуф 
ғояларини ёйганлар. Яссавий овоз чиқариб зикр айтиш («зикри жаҳрия») ва кароматлар 
кўрсатиб мурид тарбиялаш, хилватда суҳбат қилишни йўлга қўйган.


Унинг ўзидан кейинги силсиласини қуйидаги шайхлар давом эттирганлар: Сўфи 
Муҳаммад Донишманд, Сулаймон Боқирғоний, Мансур бин Арслон бобо, Луқмон 
Паранда, Абдумалик Тожхожа, Исҳоқ бобо, Занги ота бин Абдумалик, Саид Хоразмий
Халил ота, Хожа Бектош Валий, Узун Ҳасан, Садр Хожа, Бадр Хожа, Аҳмад Саййид, 
Камол Иқоний, Ҳазрати Башир ва бошқалар. Яссавия тариқати ҳозирги Марказий Осиё, 
Туркия ва Россия худудларида тарқалган. 
Кубравиянинг асосчиси хоразмлик улуғ шайх Нажмиддин Кубро (1145-1221)дир. У 
кишининг исми Аҳмад, отасининг исми Умар бўлиб, Нажмиддин, Кубро, Валитарош, 
Абулжанноб сўзлари у кишини шарафловчи куня ва лақаблардир. У киши Миср, Эрон,
Ироқ, Шом мамлакатларини кезиб, турли илмларни эгаллаганлар. Шайх Рўзбеҳон Ваззон, 
Бобо Фараж, Шайх Ёсир Аммор, Шайх Исмоил ал - Касрийлардан сўфийлик сирини 
эгаллаб, Хоразмга қайтиб, хонақо қурганлар. Жуда кўп муридлари бўлган. Нажмиддин 
Кубро бир неча китоблар таълиф этган, уларда инсон ва коинот, инсон руҳияти тадқиқ 
этилади. Ўзига хос тариқат йўли («усули ашъора» - ўнта усул) баён этилади. Нажмиддин 
Кубро муғул босқичиларига қарши жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлган, қабри Кўҳна 
Урганчдадир. Кубравиянинг Эрон, Покистон, Африкада тарқалган, фирдавсия, нурия, 
рукния, ҳамадония каби ўндан ортиқ шохобчалари бор. 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish