Маърузалар матни тошкент 2010 й



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/36
Sana16.03.2023
Hajmi0,6 Mb.
#919802
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
islom dini tarixi va falsafasi fani bojicha maruzalar matni

ботиний илм
деб ҳам юритилган. 
Чунки тасаввуф аҳли дунёвий ва диний илмларни бирга қўшиб, «зоҳирий илмлар» деб 
атаганлар. Уларнинг уқтиришича, зоҳирий илмлар билан Худони билиш қийин. Бироқ, 
бошқа бир нуқтаи назар ҳам бор: гарчи зоҳирий билимлар Ҳақ таоло асрорини англашга 
яроқсиз бўлса-да, лекин дунёни билиш Аллоҳни билишнинг биринчи босқичи, яъни 
Аллоҳни билиш дунёни билишдан бошланиши керак, чунки дунё - касрат кўплик олами, 
Аллоҳнинг ижоди. Унинг сифатлари, қудратини намоён этиб турадиган кўзгу. Моддий 
дунёдаги жамики илм, инсонларнинг тўплаган ҳикмат-донишлари, ҳали очилмаган барча 
сиру асрорлар Аллоҳга тегишли, Аллоҳ - ҳикматларнинг жамулжами, бизнинг билимлар 
эса - Унинг тафсири, шарҳи. Демак, биз Раббимизни билиш учун тафсирдан Буюк аслга 
қараб боришимиз керак. 
Тасаввуф ғояларининг тарқалиши, дарвешчилик ҳаракатининг ривож топишига 
турли пирлар, атоқли шайхларнинг номи билан боғлиқ тариқатларнинг аҳамияти катта 
бўлган. Тариқат (ёки сулук - йўллар) бир-биридан, аввало исломдаги икки мазҳаб - шиа 
ёки суннага рағбати билан, иккинчидан, шариатга муносабати билан, учинчидан, муайян 
тариқат тарқалган аҳолининг қадимий тасаввур-одатлари, маданий даражаси билан ва, 
ниҳоят, тўртинчидан ҳар бир пири муршиднинг тарбия усули, маъқул деб ҳисоблаган 
руҳий-маънавий таъсир воситалари билан ўзаро фарқланган. Масалан, Месопотамия ва 
Эрон, Ҳуросонда тафаккурий-ирфоний йўналиш, Туркия, Африка мамлакатлари, қисман 
Ҳиндистонда шариатга зич боғланган йўналиш, Мовароуннаҳрда ҳам ирфоний ва ҳам 
шариат измидаги йўналишлар биргаликда ёйилган. Тариқатларнинг сони элликтадан 
ортиқ. Чунончи, тайфурия, заҳабия, ҳуруфия, ҳалложия, шозалия, жунайдия, суҳравардия, 
сафария, қодирия, неъматуллоҳия, чиштия, низомия, бектошия, нурбахшия, мавлавия, 


маломатия, қаландария, маъруфия, фирдавсия, нурия, қушайрия, халватия, адҳамия, 
аҳмадия ва ҳоказо. 
Булардан тайфурия (Тайфур Боязид Бистомий номи билан боғлиқ), ҳакимия 
(Ҳаким Термизий номи билан боғлиқ), ҳалложия (Мансур Ҳалложга нисбат берилади), 
суҳравардия (Яҳё Суҳравардий номи билан боғланган) оқимлар кўпроқ назарий 
томонлари билан маълум. Чунки Бистомий, Ҳаким Термизий, Жунайд Бағдодий ёки Яҳё 
Суҳравардий махсус хонақо тариқатини тузиб, солик тарбияси билан шуғулланмаганлар. 
Уларнинг тарафдорлари бор, холос. Қаландария, маломатия каби оқимлар эса бирор шайх 
номи билан боғлиқ бўлмаган, алоҳида йўналишлардир.
Марказий Осиёда тасаввуф IX аср ўрталаридан бошлаб тарқала бошлаган. Дастлаб 
Балх, Термиз, Насаф шаҳарлари, сўнгра Бухоро, Хива, Самарқанд, Туркистон, Тошканд 
шаҳарларида ҳам назарий ва ҳам амалий ишлар билан шуғулланадиган пирлар етишиб 
чиқдилар. Авлиёлик ҳақидаги биринчи китоб бўлган Ҳаким Термизийнинг “Хатмул 
авлиё” асари Термизда ёзилди. Марказий Осиёда қуйидаги тариқатлар қадимдан кенг 
тарқалган: 

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish