ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
«Ислом дини тарихи ва фалсафаси»
фани бўйича
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Тошкент 2010 й
Тузувчи:
C.Оқилов “Исломшунослик” кафедраси ўқитувчиси
КИРИШ
Қадим Мовароуннаҳр ўлкаси илм-фан ва маърифатнинг, шу билан
бирага санъат, маданият ва меъморчиликнинг ҳам манбаи бўлган. Шу сабаб
ҳам “Самарқанд рўйи замининг энг гўзал юрти, Бухора эса, ислом дининг
қувват берувчи шаҳри” деган ҳаққоний бир ибора пайдо бўлган. Икки дарё
ўрталигида жойлашган ушбу дарёнинг билим булоғи эканлигини олдин ҳам,
ҳозирда ҳам Шарқ ва Ғарб тан олган ва тан олмоқда. Лекин афсуски,
йигирманчи асрнинг охирги ўн йиллигига қадар-Собиқ Иттифоқ даврида
алломаларимиз номлари яширилди, “Сизлар саводсиз халқсизлар”-деган
тамға босилди. Натижада халқимиз, уларнинг кимлигини билмади, ўзини
саводсиз миллат деб ҳисоблади. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, ёруғ кун келиб,
халқимиздан бундай тамға олинди, мутеълик занжири узилди, халқимиз ўз
тарихига, ундаги олимларига, ўзининг ўзбек эканлигига ғурур билан
қарайдиган бўлди. Бу кун йиллар давомида орзуга айланган-Юртимизни
мастақиллиги кунидир. Ушбу кундан бошлаб, айни унит бўлган
алломаларимиз номларини қайта тикланиши, уларнинг бой илмий меросини
халқимиз онги ва шуурига етказиш сиёсати илгари сурилди. Энди елкасига
офтоб тегиб, эркин нафас ола бошлаган халқ қуллик кишанини қайтадан
киймайди
1
.
Маълумки, Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари қадимдан бой фалсафий,
ижтимоий-ахлоқий анъаналарга эга. Айниқса, Ўрта Осиё, Эрон ва
Афғанистон халқлари ўртасида кўп муштараклик ва ўхшашликлар мавжуд.
Улар азалдан бир-бири билан иқтисодий ва маданий алоқа қилганлар. Боз,
устига шундай даврлар бўлганки, бу мамлакатлар битта давлат таркибига
кирган: Ўрта асрларда Хуросон ҳозирги Эрон, Афғанистоннинг жуда кўп
майдонини қамраб олган эди. Бу минтақа асосан туркигўй ва форсгўй
халқлардан иборат бўлиб, XIV-XV асрларда Темурийлар бошчилигидаги
марказлашган давлатга бирлашган эди.
Мана шунинг учун ҳам юқоридаги мамлакатлар халқларининг ўзига хос
маданияти бўлиши билан бир қаторда, улар ўртасида маънавий яқинлик бор.
Зеро уларнинг тарихий тақдири бир хил бўлиб, моддий ва маънавий
бойликлар бир-бирига ўтиб ва таъсир қилиб турган. Айниқса, бу ҳол
уларнинг урф-одатлри, маросимлари, хулқ-одоби, турмуш тарзида яққол
намоён бўлади.
Ўзаро алоқадорлик, бир-бирига таъсир ижтимоий-фалсафий, ахлоқий
муаммоларни ёритишда ҳам кўзга ташланади.
Ўтмишнинг машҳур мутафаккирлари ўз фалсафий таълимотини
асослашда фақат қадимги юнон мутафаккиларининг бой илмий меросидан
фойдаланиш билан чегараланиб қолмасдан, қўшни араб мамлакатлари,
Туркия, Эрон, Афғанистон, Ҳиндистон, Хитой маданияти илмий ютуқлари,
фандаги кашфиётларидан ҳам огоҳ бўлганлар.
1
Каримов И. А. Озод обод Ватан, эркин ва фаровон щаёт пиравард ма=садимиз.-Тошкент: Ызбекистон,
2000. Ж. VIII. Б. 24.
Do'stlaringiz bilan baham: |