Маънавий мероснинг тикланиши



Download 32,5 Kb.
Sana17.07.2022
Hajmi32,5 Kb.
#812855
Bog'liq
Маънавий мероснинг тикланиши


Маънавий мероснинг тикланиши
Мустақиллик шарофати билан халқимиз маънавий зугъумлардан озод бўлди, эркин фикрга, миллий тикланишга йўл очилди. Жамият маънавиятини тиклаш ва юксалтиришни таъминловчи маънавий-маърифий ислоҳотларнинг йўналишлари белгилаб олинди.
“Моддий ислоҳотлар, иқтисодий ислоҳотлар ўз йўлига. Уларни ҳал қилиш мумкин. Халқнинг таъминотини ҳам амаллаб туриш мумкин. Аммо маънавий ислоҳотлар – қуллик ва мутелик исканжасидан озод бўлиш, қадни баланд тутиш, ота-боболаримизнинг удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш – бундан огъирроқ ва бундан шарафлироқ вазифа йўқ бу дунёда”.
И.А. Каримов. „Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура". Асарлар, 1-жилд, 202-бет.
Бой маънавий меросимизни тиклаш ва ривожлантириш, жамият маънавиятини юксалтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз қолдирган маънавий меросни тиклаш ишлари бошланиб кетди.
Хўш, маъ­навий мерос нима, унинг тикланиши нималарда намоён бо ‘лмоқда?
Маънавий мерос қадим замонлардан бери аждодларимиз, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар – сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ-одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуйидир. Маънавий қадриятлар, бойликлар инқилобий йўл билан ҳосил қилинадиган ҳодиса эмас, у жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келади ва ўша давр ҳаётини акс эттиради, у жамият ўзгариши билан йўқолиб кетмайди, кейинги авлодлар учун маънавий мерос бўлиб қолади. Ҳар бир авлод маънавиятни янгидан яратмайди, мавжуд маънавий меросга таянади, бироқ уни қандай бўлса шундайлигича, кўр-кўрона қабул қилавермайди, тараққийпарварлик, инсонпарварлик, адолат нуқтайи назаридан қабул қилади ва ривожлантиради.
Истиқлол туфайли миллий маданиятимиз, жаҳон сивилизатсияси тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган буюк бобокалонларимизнинг маънавий мероси қайтадан ўрганилди ва тикланди. Халқимиз улардан баҳраманд бўлишга муяссар бўлди.
Мустақиллик йилларида халқимиз маънавиятининг юлдузлари бўлган буюк алломаларимизнинг таваллуд топган саналари ЮНЕСКО билан ҳамкорликда мамлакатимизда ва халқаро миқёсда кенг нишонланди:
1991-йил – Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги;
1992-йил – Бобораҳим Машраб таваллудининг 350 йиллиги;
1993-йил – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги;
1994-йил – Мирзо Улугъбек таваллудининг 600 йиллиги;
1996-йил – Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги;
1997-йил – Абдулҳамид Сулаймон ўгъли Чўлпон тавал­лудининг 100 йиллиги;
1998-йил – Аҳмад ал-Фаргъоний таваллудининг 1200 йиллиги;
1999-йил – “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги;
2000-йил – Бурҳониддин Маргъиноний таваллудининг 910 йиллиги;
2000-йил – Камолиддин Беҳзод таваллудининг 545 йиллиги;
2001-йил – “Авесто” яратилганлигининг 2700 йиллиги.
Буюк алломаларимиз, мутафаккирларимиз юбилейлари муносабати билан улар­нинг ўнлаб нодир ва ноёб асарлари ўзбек, инглиз, франсуз, немис, япон ва бош­қа тилларда нашр этилди, ҳайкаллар ўрнатилди, зиёратгоҳ майдонлари, богълар яра­тилди.
1991-йилда буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги кенг нишонланди. Шу йили Ўзбекистон Фанлар академияси Адабиёт институтига Алишер Навоий номи бе­рилди, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Юбилей йилида “Лисон ут-тайр”, “Сабъайи сайёр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Ҳайрат-ул Аброр” асарлари нашр қилинди, кинофилмлар ва саҳна асарлари яратилди. 1991-йил 28-сентабр куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳайкали ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий богъининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
1994-йил октабр ойида Мирзо Улугъбек таваллудининг 600 йиллик юбилейи тантаналари бўлиб ўтди. Улугъбек мадрасаси, Улугъ­бек яшаган даврдаги астрономик асбоблар, Тошкентдаги Улугъбек ҳайкали акс эттирилган почта маркалари муомалага чиқарилди. Шу йил 24-октабрда Парижда ЮНЕСКОнинг мажлислар залида “Улугъбек ва темурийлар даври” мавзусида халқаро конференсия ҳамда “Улугъбек ва анъанавий санъат” кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу тадбирлар Мирзо Улугъбек қолдирган илмий мероснинг умуминсоний қадриятга айланишига кўмаклашди.
1998-йил 23-октабрда Фаргъона шаҳрида буюк аллома Аҳмад ал-Фаргъонийнинг 1200 йиллик юбилейи нишонланди. Унинг ноёб илмий мероси халқимизга қайтарилди. Фаргъона шаҳрида Ал-Фаргъоний номли богъ яратилди ва буюк алломага ҳайкал ўрнатилди.
Download 32,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish