Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Jinoyat subyekti
Umumiy subyekt
Maxsus subyekt


94 
Жиноят субектининг аҳамияти қуйидагилардан 
иборат: 
1) жиноят таркиби доирасига махсус субект 
жиноятни квалификатсия қилишнинг асосий зарурий 
белгиси сифатида киритилган. Масалан, Мансаб 
сохтакорлиги (ЖК 209-модда), Пора олиш (ЖК 210-
модда) жиноятларининг субекти бўлиш учун айбдор 
мансабдор шахс бўлиши лозимлиги;
2) жиноят таркиби доирасига жавобгарликни 
оғирлаштирувчи белгиси сифатида киритилган. Масалан, 
такроран ёки хавфли ретсидивист томонидан номусга 
тегиш жинояти содир этилиши ЖК 118-модда 2-
қисмининг “б” банди; ўта хавфли ретсидивист томонидан 
номусга тегиш жинояти содир этилиши ЖК 118-модда 3-
қисмининг “г” банди билан квалификатсия қилиниши; 
3) жиноят таркиби доирасига киритилмаган, аммо 
суд жазо тайинлаш вақтида жазони енгиллаштирувчи 
ҳолат деб ҳисобга олиши мумкин. Масалан, ЖКнинг 55-
моддаси “ж” бандида вояга етмаганнинг жиноят содир 
этиши; “з” бандида ҳомиладор аёлнинг жиноят содир 
этиши; 


4) жиноят таркиби доирасига киритилмаган, аммо 
суд жазо тайинлаш вақтида жазони оғирлаштирувчи 
ҳолат деб ҳисобга олиши мумкин. Масалан, ЖКнинг 56-
моддаси “о” бандида мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик 
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд 
одамнинг ақл-иродасига таъсир қилувчи бошқа моддалар 
таъсири остида жиноят содир этиш.
Жиноят умумий субектининг зарурий белгилари 
қуйидагилар: 
- жисмоний шахс бўлишлик; 
- жиноят қонунида белгиланган ёшга етганлик; 
- ақли расолик. 
Жиноятнинг махсус субекти зарурий белгилари: 
Умумий субектнинг зарурий белгиларидан ташқари яна 
бошқа махсус белгилари бўлиши талаб қилинадиган 
субектдир. Масалан, мансабдор шахс, ҳарбий хизматчи, 
хавфли ёки ўта хавфли ретсидивист ва ҳоказолар. 
Юқоридаги белгилар жиноят субектининг юридик 
белгилари ҳисобланади. Бу белгилар барча жиноятлар 
учун зарурий белги бўлиб, улардан бирининг мавжуд 
эмаслиги қилмишнинг жиноийлигини истисно қилади.
Амалдаги қонунчиликка асосан, жиноятнинг субекти 
жисмоний 
шахслар 
бўлиб, 
уларга 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида 


96 
жиноят содир этган Ўзбекистон Республикасининг 
фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган 
шахслар киради. Сабаби жисмоний шахсларгина ўз 
қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
англаши, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи 
етиши ва ўз ҳаракатларини бошқара олиши мумкин.
Амалдаги жиноят қонунига кўра юридик шахс (корхона, 
муассаса, ташкилотлар ва ҳ.к.) жиноят субекти 
ҳисобланмайди. Бироқ қатор хорижий давлатларда 
жиноят субекти сифатида юридик шахслар жавобгарлиги 
ҳам мустаҳкамланган. ХХ асрнинг сўнгига келиб айрим 
давлатлар 
қонунчилигига 
юридик 
шахсларнинг 
жавобгарлигини белгиловчи нормалар (Франсия, АҚШ, 
Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея давлатларида) 
назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси жиноят 
қонунчилигига кўра фақат жисмоний шахслар субект 
сифатида эътироф этилади. Бироқ, бу юридик шахсни 
жиноий жавобгарликдан озод этмайди. Агар хизмат ёки 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмиш 
корхона, муассаса ёки ташкилотлар томонидан содир 
этилса, юридик шахснинг айбдор мансабдор ёки бошқа 
шахслари ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаган 
ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли жиноий 
жавобгарликка торитилади. Масалан, корхона атмосфера 
ҳавосини ифлослантирса (ЖК 196-модда) ва бунинг 
оқибатида 
одамларнинг 
оммавий 
касалланиши 
аниқланса, корхонани эмас, балки корхонанинг иш 
фаолиятига раҳбарлик қилувчи ва бунга масъул бўлган 
шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.


ЖК 28-моддасига кўра жавобгарликка тортилиши 
мумкин бўлмаган шахслардан ёки воситалардан 
фойдаланиб, жиноят содир этиш ҳам шахсни 
жавобгарликдан озод этмайди. Масалан, вояга етган 
шахс вояга етмаган шахсдан фойдаланиб ўғирлик 
жиноятини содир этса, айбдор шахснинг қилмиши 
қўшимча ЖК 169-моддаси тегишли қисми ва ЖК 127-
модда 3-қисми (вояга етмаган шахсни жиноят содир 
қилишга жалб этиш) билан жиноятлар мажмуи сифатида 
квалификатсия қилинади. Бундан ташқари, ҳайвонлар 
ҳам гарчи, жиноят обектига зарар етказган тақдирда ҳам 
жиноят субекти бўла олмайдилар, бироқ итнинг эгаси 
одамга жароҳат етказишда итидан фойдаланса ва ити 
одамни тишлаб, унга тан жароҳати етказса, бу ҳолатда 
итнинг эгаси жавобгарликка тортилади.
9.) Ақли расолик ва ақли норасолик тушунчаси
Шахснинг ақли расо эканлигининг мезонлари 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 18-
моддаси 1-қисмида кўрсатилган. 
Ақли расо шахс – шахснинг жиноят содир этиш вақтида 
ўз ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги)нинг хусусияти ва 


98 
ижтимоий хавфлилигини англаган ва ўз ҳаракатларини 
бошқара олган жиноятнинг субекти ҳисобланади.
Ақли норасо шахс – шахснинг жиноят содир этиш 
вақтида ўз ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)нинг 
ижтимоий хавфлилигини ва унинг ижтимоий хавфли 
оқибатини англай олмайдиган ва ўз ҳаракатларини 
бошқара олмаган шахс бўлиб, ақли норасо шахс 
жиноятнинг субекти бўла олмайди. Бироқ, ЖК 18
1
-
моддаси 1-қисмига кўра жиноят содир этиш вақтида 
руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг 
(ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай 
олмаган ёки уларни бошқара олмаган ақли расо шахс 
жавобгарликка тортилади. 
Жиноят ҳуқуқида шахсни ақли норасо деб топиш 
учун қуйидаги мезонлар бўлиши талаб қилинади. Уларга:
- Юридик мезон; 
- Тиббий мезон. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish