Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар


Tamom bo’lmagan jinoyatlarda jinoyatning barcha belgilari-ijtimoiy xavflilik



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Tamom bo’lmagan jinoyatlarda jinoyatning barcha belgilari-ijtimoiy xavflilik
huquqqa xiloflilik, aybning mavjudligi va jazoga sazovorlik kabi belgilari mavjud.


беришини истаган ёки онгли равишда йўл қўйиб берган 
бўлади. Демак, тамом бўлмаган жиноятлар эҳтиётсизлик 
орқали содир этилмай, фақат тўғри қасддан амалга 
оширилади. 
Тамом бўлмаган жиноят шахснинг ўз ихтиёри ва ўз 
ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир 
этиладиган бўлиб, жиноятни содир этишга шароит 
яратиш, жиноят содир этишга суиқасд қилиш, жиноятдан 
ихтиёрий қайтишда ифодаланади. 
Демак, тамом бўлмаган жиноят турларига жиноят 
содир этишга тайёргарлик кўриш, жиноят содир этишга 
суиқасд қилиш ва жиноят содир этишдан ихтиёрий 
қайтиш киради. 
Tamom bo’lmagan jinoyat bu jinoyat qonuni bilan qo‘riqlanadigan 
obyektlarga real xavf tug‘diradigan, qonunga xilof, jazoga sazovor va qasddan 
sodir etiladigan jinoyatga tayyorgarlik ko‘rish, jinoyat sodir etishga suiqasd 
qilish, jinoyatdan ixtiyoriy qaytishdan iborat ijtimoiy xavfli qilmish. 
Tamom bo‘lmagan jinoyatlar shaxsning irodasiga 
ko‘ra oxiriga yetkazilmagan (jinoyat sodir etishga 
tayyorgarlik ko‘rish, jinoyat sodir etishga suiqasd qilish) va 
shaxsning irodasiga ko‘ra oxiriga yetkazilgan jinoyat 
(jinoyat sodir etishdan ixtiyoriy qaytish)ga bo‘linadi. 


112 
2.) Жиноятга тайёргарлик кўриш 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25-
модда 1-қисмига кўра, шахснинг қасддан қилинадиган 
жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит 
яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга 
кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган 
бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб 
топилади. 
Жиноятга тайёргарлик кўришда шахс жиноятни 
содир этишни ният қилиш билан чекланиб қолмасдан, 
жиноятни амалга ошириш учун муайян ҳаракат ёки 
ҳаракатсизликни амалга оширади. 
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг жиноят-ҳуқуқий 
белгиларини иккита гуруҳга ажратиб, таҳлил этилиши 
мақсадга мувофиқ: умумий белгилар ва махсус белгилар. 
Умумий белгилар (ижтимоий хавфлилик, ҳуқуққа 
хилофлилик, айблилик ва жазога сазоворлик) деганда 
айнан барча ижтимоий хавфли қилмишлар учун, шу 
жумладан жиноятга тайёргарлик кўриш учун хос бўлган 
белгилар тушунилиши лозим. Жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган обектларга зарар етказишнинг реал 
хАфвини юзага келтириши – ижтимоий хавфлилик, 
тайёргарлик кўришнинг қасддан содир этилиши – 
айблилик, 
жиноят 
қонун 
билан 
тақиқланган 
ҳаракатларни содир этишга қаратилганлиги – ҳуқуққа 


хилофлилик ва жиноят қонунида жиноятга тайёргарлик 
кўриш учун жазо чорасининг назарда тутилганлиги – 
жазога сазоворлик белгиларини ифодалайди. Шундай 
экан жиноятга тайёргарлик кўриш ижтимоий хавфли
ҳуқуққа хилоф, айбли ва жазога сазовор қилмиш 
ҳисобланади. 
Махсус 
белгилар 
деганда 
айнан 
жиноятга 
тайёргарлик кўриш учун хос бўлган белгилар тушунилиб, 
тайёргарликнинг ўзига хос хусусиятини ифодалаш билан 
бирга, жиноятга суиқасд қилиш ва жиноят содир этишдан 
ихтиёрий қайтишдан фарқлашга хизмат қилади.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг қуйидаги махсус 
белгиларини қайд этиш лозим: 
- жиноятга тайёргарлик кўриш жиноятни содир этиш 
ёки жиноятни яшириш учун йўналтирилганлиги; 
- жиноятга тайёргарлик кўриш муайян ҳаракат ёки 
ҳаракатсизликда ифодаланиши; 
- жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-
шароит яратишнинг жиноят содир этилгунга қадар 
амалга оширилиши; 
- жиноятни содир этиш ёки яширишга шароит 
яратишнинг охирига етказилмаганлиги; 
- жиноятни содир этиш ёки яширишга шароит 
яратишнинг шахснинг иродасига боғлиқ бўлмаган 
ҳолатларга тўхтатилганлиги; 


114 
- жиноятга шароит яратишнинг қасддан амалга 
оширилиши. 
Жиноят 
кодексида 
жиноятга 
тайёргарлик 
кўришнинг барча шакллари тўлиқ келтирилмаган бўлиб, 
қонун нормасини таҳлил этиш асосида унинг икки 
шаклини ажратиш мумкин: 1) жиноятни содир этиш учун 
шароит яратишга қаратилган қилмиш; 2) жиноятни 
яширишга шароит яратувчи қилмиш.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish