Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар


Jinoyat sodir etish bosqichlari



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Jinoyat sodir etish bosqichlari 

 
jinoyat qonuni bilan qo‘riqlanadigan 
obyektlarga zarar yetkazish yoki zarar yetkazishning real xavfini keltirib 
chiqaruvchi qilmishni sodir etishning muayyan ketma-ketligi, davri hisoblanadi.
 


106 
Шуни таъкидлаш лозимки, айб шаклидан қатъий 
назар барча жиноятларда босқичлар мавжуд. Бироқ айнан 
тўғри қасддан содир этиладиган жиноятларда босқичлар 
жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки 
эҳтиётсизлик тушунчасида қўлланилган кўзи етганлик 
белгиси руҳий ҳолатнинг тафаккурий элементи 
мавжудлигини англатади. Қилмишига нисбатан муайян 
руҳий муносабат мавжуд, демакки, ният мавжуд бўлади. 
Бироқ эҳтиётсизлик орқали содир этиладиган жиноятлар 
учун жиноий жавобгарлик муайян ижтимоий хавфли 
оқибатлар юз берган бўлсагина келиб чиқади. Демак, 
эҳтиётсизлик орқали содир этиладиган жиноятларга 
тайёргарлик кўриш ёки жиноятга суиқасд қилган 
ҳолларда ҳам жавобгарлик юзага келмайди.
Жиноят содир этиш босқичлари тўғри қасддан содир 
этиладиган жиноятларнинг муайян даврлари сифатида 
шахснинг жиноий ниятини ривожланганлик даражаси, 
ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатизлик) 
хусусияти ва жиноят охирига етказилмаганлик вақтига 
кўра фарқланувчи жиноий ниятнинг шаклланишидан 
бошланиб, жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноят содир 
этишга суиқасд қилиш ва тамом бўлган жиноятдан 
иборат.
Jinoyat sodir etish bosqichlari
quyidagilardan iborat jinoiy qasdning 
shakllanishi, jinoiy qasdning namoyon bo’lishi, jinoyat sodir etishga tayyorgarlik 
ko‘rish; jinoyat sodir etishga suiqasd qilish va tamom bo’lgan jinoyat.
 
 


Жиноий қасднинг шаклланиши шахс томонидан ҳар 
қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бажарилишидан аввал 
онгида муайян хохиш-истак шаклланади. Хоҳиш-
истакни амалга оширишнинг режаси, кутилаётган 
натижаси, юз бериши мумкин бўлган оқибатлар 
гавдаланади. Буларнинг барчаси шахснинг руҳий ҳолати, 
ички кечинмалари билан боғлиқ жараён бўлиб, хохиш-
истакни амалга ошириш юзасидан қатъий хулоса 
шаклланади. Яъни шахсда мотив шаклланади, мақсад 
аниқлаштирилиб, қарор қабул қилинади. Мотив, мақсад, 
қарор қабул қилиш ижтимоий хавфли қилмишни содир 
этишга қаратилган жараён ҳисобланади. Қайд этиш 
жоизки, жиноят ҳуқуқининг умумеътироф этилган 
принсипига кўра “ҳеч ким ният учун жазоланиши керак 
эмас” (“cогитатионис поенам немо патитур”). Шунга 
мувофиқ 
қасднинг 
шаклланиши 
жиноят-ҳуқуқий 
муносабатларнинг предмети бўлиши мумкин эмас. 
Ҳақиқатдан ҳам шахс жиноят ҳақида ўйлагани учун, 
жиноят содир этишга қасд қилганлиги учун жиноий 
жавобгарликка тортилмаслиги лозим. Шунинг учун ҳам 
мазкур босқич учун жиноий жавобгарлик белгиланмаган.
Жиноий қасднинг намоён бўлиши босқичи. Жиноят 
содир этишнинг кейинги босқичи жиноий ниятнинг 


108 
намоён бўлиш босқичи ҳисобланади. Жиноий ниятнинг 
намоён бўлиши (ёки бошқача қилиб айтганда, “жиноий 
ироданинг намоён бўлиши босқичи”) шахснинг жиноий 
мақсади оғзаки равишда сўз орқали, ёзма равишда 
ифодаланиши муайян шахсларга ошкор этилиши 
мумкин, бироқ унда жиноий ният амалга оширилишидан 
хафвсираш учун асос бўладиган фактик белгилар мавжуд 
бўлмайди.
Жиноий қасднинг намоён бўлиши босқичида 
ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) 
содир этилмайди, ижтимоий муносабатларга таҳдид 
юзага келмайди. Жиноят содир этмоқчи бўлган шахс 
ўзининг жиноий нияти ҳақида бошқаларни хабардор 
этиш билан чекланади. Шунинг учун ҳам мазкур 
босқичда ижтимоий хавфлилик белгиси мавжуд эмас.
Жиноий ниятнинг намоён бўлиши босқичини сўз 
орқали ифодаланадиган тамом бўлган жиноятлардан 
фарқлаш лозим. Жумладан, ЖК Махсус қисмининг 
айрим моддаларида жиноий қасднинг намоён бўлиши 
босқичи – жиноий жазога сазовор тамом бўлган жиноят 
ҳисобланади. Хусусан, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш 
билан қўрқитиш (ЖК 112-модда), урушни тарғиб қилиш 
(ЖК 
150-модда), 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
конститутсиявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК
159-модда), туҳмат (ЖК 139-модда), ҳақорат қилиш (ЖК 
140-моддаси)да ниятнинг намоён бўлиши босқичи 
бўлмайди, балки мазкур қилмишлар (ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик)ни содир этилиши тамом бўлган жиноят 


деб топилади. Бундай жиноятларни содир этиш учун 
ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этилиши талаб 
этилмай, жиноий ният сўз орқали ифодаланиши етарли 
ҳисобланади.
Тамом бўлмаган жиноятлар тушунчаси ва жиноят-
ҳуқуқий белгилари 
Тамом 
бўлмаган 
жиноятларнинг 
ижтимоий 
хавфлилик хусусияти юқори бўлганлиги сабабли 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноий 
жавобгарлик белгиланган.
Тамом бўлмаган жиноят шахсга боғлиқ бўлмаган 
сабабларга кўра ёки жиноят қилишдан ихтиёрий равишда 
қайтиш туфайли охирига етказилмай қолган жиноят 
ҳисобланади. 
Қонунчиликка 
мувофиқ 
жиноятга 
тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд 
қилишдан ташқари жиноят содир этишдан ихтиёрий 
қайтиш тамом бўлмаган жиноят ҳисобланади. Тамом 
бўлмаган жиноят бу шахснинг жиноий нияти охиригача 
етказилмаган қилмиш ҳисобланади. Тамом бўлмаган 
жиноятда шахснинг мақсади амалга оширилмаган 
бўлади. Демак, тамом бўлмаган жиноят шахснинг ўзига 
боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача 
етказилмаган ижтимоий хавфли қилмиш ҳисобланади.


110 
Жиноий тажовуз қаратилган обектнинг ижтимоий 
аҳамияти тажовуз обектига етказилиши мумкин бўлган 
зарар ҳажми ёки миқдори ва жиноий оқибатнинг юз 
беришининг яқинлиги тамом бўлмаган жиноятларнинг 
ижтимоий хавфлилик хусусиятини ифодалайди.
Тамом бўлмаган жиноятларнинг ижтимоий 
хавфлилиги
жиноят қонуни билан муҳофаза қилинадиган 
обектларга зарар етказишнинг реал хАфви юзага 
келишида 
ифодаланади. 
Яъни 
тамом 
бўлмаган 
жиноятлар ҳам шахс, жамият ва давлат манфаатларига 
зарар етказиши мумкинлиги туфайли ижтимоий хавфли 
ҳисобланади. Тамом бўлмаган жиноятларнинг ҳуқуққа 
хилофлиги шундаки, ЖК Махсус қисмида кўрсатилган 
жиноятларга тайёргарлик кўриш ва жиноий тажовуз 
қилиш жиноят қонуни билан тақиқланган бўлиб, уни 
содир қилиш жиноят қонуни нормаларини бузиш 
ҳисобланади. Тамом бўлмаган жиноятларни содир 
этаётган шахс жиноятга шароит яратиш ёки жиноятни 
бевосита 
содир 
этишни 
ижтимоий 
хавфлилик 
хусусиятини англаган, унинг ижтимоий хавфли 
оқибатларига кўзи етган ва мазкур оқибатларни юз 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish