79 Хўжалик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш тартиби қайси меъёрий ҳужжат асосида тартибга солинади ва улар банкларда қандай ҳисобварақлар очишлари мумкин?
Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида банк ҳисобварақларини очиш тўғрисида”ги Йўриқнома асосида. Хўжалик субъектлари банкларда депозит ҳисобварақлари (асосий ва иккиламчи талаб қилиб олгунча, муддатли, жамғарма, аккредитив) ҳамда ссуда ҳисобварақлари очишлари мумкин.
80 Қайдай ҳолларда мижознинг банк ҳисобварағи бўйича амалиётлар тўхтатиб қуйилади?
Ҳисобварақ бўйича операциялар фақат ҳисобварақ эгасининг фармойишига кўра ёки ҳисобварақдаги пул маблағлари суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда, тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади.
81 Банкнинг ликвид активларига нималар киради?
Банкнинг ликвид активлари таркибига:
- кассадаги нақд пуллар;
- Марказий банкдаги маблағлари;
- Давлат қимматли қоғозлари;
- Марказий банкнинг облигациялари;
- Қисқа муддатли банклараро кредитлар;
- Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти давлатлари ҳукуматлари кк
- ҳамда фонд бозори ривожланган давлатларнинг машҳур трансмиллий компанияларининг қимматли қоғозлари киради.
82 Қандай ҳолларда Ҳисоб-китоб-касса марказида қимматликлар тафтиш қилинади?
а) ҲККМ директорининг фармойиши бўйича ҳар чоракда камида бир марта;
б) ҳар йили, янги йилнинг 1 январ ҳолатига кўра;
в) ҲККМ директори (захира фондларини тасарруф этиш ҳуқуқи юклатилган унинг ўринбосари), бош бухгалтер ёки касса мудири алмашганда;
г) қимматликлар бут сақланиши учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар вақтинча алмашганда;
д) бошқа ҳолларда – Марказий банкнинг фармойишлари бўйича.
83 Ҳисоб-китоб-касса марказида қимматликларни тафтиш қилиш тартиби қандай амалга оширилади?
Қимматликларни тафтиш қилиш ва уларни текшириш қуйидагича амалга оширилади:
Ўтказилган тафтиш юзасидан далолатнома тузилиб, у алоҳида тартибда сақланиши лозим.
Тафтиш пул билетлари, тангалар ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш тўғрисидаги банк раҳбарининг берган кўрсатмаси ва чиқарган ёзма буйруғи билан тайинланадиган шахслар томонидан ўтказилади. Тафтиш ўтказиш учун жалб этиладиган ходимлар сони операциялар ҳажмига қараб белгиланади.
Юқори банк ходимлари томонидан ушбу чоракда ҲККМда тафтиш ўтказилган бўлса, такроран чоракли тафтиш ўтказилмаслиги мумкин.
Тафтишлар орасидаги муддат уч ойдан ошмаслиги лозим.
Тўсатдан ҳар чоракда ўтказиладиган тафтишларни 1 январ ҳолатига кўра ўтказиладиган тафтишлар ва мансабдор шахслар вақтинча алмашган вақтда ўтказиладиган тафтишлар б-н бирга қўшиб ўтказишга руҳсат этилмайди.
Тафтиш қимматликларни сақланиши у-н жавобгар бўлган мансабдор шахслар иштирокида ўтказилади. Тафтиш мансабдор шахс иштирокисиз ўтказилган вақтда, бу ҳақда далолатномада алоҳида таъкидланиб, тафтишнинг барча қатнашчилари имзо қўядилар.
Тафтиш қуйидагича амалга оширилади:
а) захира фонди ва айланма кассасининг нақд пул билетлари аввал боғлам ва дасталар бўйича, тангалар – қопларга бириктирилган ёрлиқлардаги ёзувлар бўйича, бериш у-н олдиндан тайёрланган ва ўраб боғланган пуллар эса, қопларга бириктирилган ёрлиқлардаги ёзувлар бўйича текширилади. Пулларнинг умумий суммаси 141 ва 120-шаклдаги дафтар маълумотлари б-н таққосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |