Мавзу: Теркистон генерал-губернаторлигнинг маориф сохасидаги сиёсат
Рус мустамлакачиларини Туркистондаги кенг тармокли халқ маорифи ўчоклари: мактаблар ва мадрасалар ғоят ажаблантирган эди. Истилочилар уларнинг фаолияти билан танишиб, мустамлакачилик тадрижи учун ўша мактаб ва мадрасаларнинг ғоятда хавфли эканлигини пайқадилар.
Чоризм руслаштириш сиёсатини айни шу соҳадан бош-лаш кераклигини англаб, ўз дастурини ишлаб чиқишга киришди. Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори, устамон дипломат ва пихини ёрган сиёсатчи К. П. фон Кауфман бу соҳада айниқса жон қуйдириб фаолият кўрсатди. Унинг бу соҳадаги ишлари беҳуда кетмади. 1880 йилда Империя Давлат Кенгашида Туркистондаги маҳаллий аҳоли бо-лаларини руслар билан биргаликда ўқитиш масаласи кўрил-ганда Туркистон аҳолисининг «савдо-сотиқ, деҳқончиликда суяги қотганлиги ва ювош табиати» таъкидланиб, уларнинг «империядаги бошқа мусулмонлардан кескин ажралиб ту-ришлари» қайд қилинди1.
Империя Давлат Кенгашининг 1880 йил февраль ойидаги қарори Туркистон генерал-губернатори К. П. фон Кауфман томонидан қизғин қўллаб-қувватланди ва руслаштириш сиёса-тининг янги бир жабҳаси халқ маорифига қаратилди. Кауфман «руслар ва туземецларнинг болаларини биргаликда тарбиялаш» масаласини кўтарди. У «мусулмон ва рус мактабларининг ажралиб туриши» иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан зарарли деб ҳисоблади2. Бу ғояни Кауфманнинг издоши генерал-лейтенант Н. О. Розенбах (1884—1889) давом эттириб, ибтидоий турдаги бошланғич мактаблар — «рус-тузем» мактаблари тармоғини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқци. 1884 йилда Тошкентда биринчи рус-тузем мактаби очилиб, уларнинг сони XIX аср охи-рида юздан ошиб кетди. Бундай мактабларда ўқув куни икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда икки соатлик машғу-лотни рус ўқитувчиси (ўқув, ёзув, ҳисоб бўйича), иккинчи қисмда эса сабоқни Ўзбек муаллими олиб борган.
Фарғона ҳарбий губернатори генерал-лейтенант Н. И. Корольков 1898 йилда императорга йўллаган ҳисоботида подшо маъмуриятининг ўлкани руслаштириш бобидаги дастурини баён этиб, «туземецларнинг» ўз болаларини ихтиёрий равишда рус-тузем мактабларига беришига эришиш муҳимлигига эътиборни қаратган. Бунинг учун у маҳаллий маъмурият амалдорларига яқин беш йил ичида иш юритишни рус тилига кўчиртириш лозимлигини уқтиради. Корольков бу тадбир «туземецларни» мансабга қизиқиб, фарзандларини рус-тузем мактабларига бе-ришга истагини уйғотади, деб ҳисоблаган. Подшо генераллари «рус-тузем мактаблари ва шаҳар билим юртларини муваффаққи-ятли тугаллаган туб ерли аҳолининг болаларига жиддий имтиёз-лар берилсин»1, деган фикрни илгари сурдилар. Ўзбек тилини мукаммал билган, саккиз йил давомида рафиқаси билан Нанай қишлоғида яшаб, Ўзбек халқи руҳиятини пухта ўрганган, рус-лаштириш сиёсатининг «маданий» услуби тарафдорларидан бўлган собиқ зобит, Туркистон маорифи раҳбарларидан бири В.П.Наливкин (1857—1918^ маслакдошлари ўртасида шундай ғояни илгари сурган эди: «Улкада рус таъсирини мустаҳкамлаш учун икки томонлама иш олиб бориш керак. Аҳолининг икки асосий гуруҳи ўзаро бир-бирларига яқинлашсин. Рус тилини маҳаллий аҳоли ўртасида кенг тарқатиш билан бирга руслар, айниқса, хизматдаги амалдорларга маҳаллий оғзаки нутқни ўргатиш керак»2. Туркистонда қарийб 40 йил хизмат қилиб, кичик зобитлиқдан генерал-лейтенант унвонига, шаҳар ҳокими ёрдамчиси, эски шаҳар полицмейстери лавозимидан вилоят ҳар-бий губернаторига қадар мансаб пиллапояларидан кўтарилган Н.СЛикошин ана шу ғояга амал қилган амалдорлардан бири эди. У уч йил ичида ўзбекчани ўрганиб, шу тилда ёзадиган, русчадан ўзбекчага, ўзбекчадан русчага бемалол ва эркин таржи-ма киладиган даражага эришади. Н.СЛикошин руслаштириш сиёсатининг нозик услубини ёқлаб, Туркистонда хизмат қилув-чи ҳар бир рус мансабдори маҳаллий тилни билиши шарт деб ҳисоблади. Ликошин маҳаллий аҳолидан тушаётган ариза-ши-коятларни текшириш воситачилар орқали эмас, балки пристав-лар томонидан бевосита ўтказилиши лозимлигини уқтирган. Бу эса приставлардан маҳаллий тилни билишни талаб қиларди. Ликошин рус зобитларини Ўзбек тилинигина эмас, Ўзбек ёзу-вини ҳам ўрганишга чақирган. Маҳаллий маъмурият вакиллари, аҳолининг нуфузли қатлами, уламо ва зиёлиларни билиш, назо-рат қилиш, халқ кайфиятидан вақтида хабардор бўлиб туриш учун энг яхши восита эканлигини таъкидлаган. Мустамлакачи амалдорлар бундай таклифни бошда ижро учун қабул қилиб, Туркистон халқлари тилларини ўрганишга оид тадбирларни йўлга қўйиш билан шуғулланувчи комиссия ташкил қилдилар. Комиссия Ўзбек, тожик, қирғиз тилларини ўрганган рус амал-дорларига мукофот беришга қарор қилди. Ҳиндистонда инглиз амалдорлари маҳаллий тилни ўрганганлари учун 600 рупия мукофот олишларини эслатиб, рус хизматчиларини маҳаллий тил-ларни ўрганишга рағбатлантириш зарурлигини кўрсатди.
1886 йилда В.П.Наливкин томонидан рус зобитлари учун Ўзбек тилини ўрганиш курслари очилди. У икки йил давомида 50 га яқин зобитни ўз атрофига тўплади. Наливкин Ўзбек тилини ўрганишга оид қўлланмалар, луғатлар ва бошқа асарларни ёзиб нашр эттирди1. Биринчи рус-тузем мактабига раҳбарлик қилган В.П.Наливкин мукофотланганлардан бири бўлгани та-содифий эмас.
Шаҳарларда очилган билим юртлари ҳам руслаштиришнинг муҳим ўчоғи бўлиб хизмат қилди. Улар рус-тузем мактаблари-дан интернатлари билан ажралиб турган. Интернатда Ўзбек, қирғиз, қозоқ болаларининг рус тенгдошлари билан бирга яшаб, рус тилини яхши ўзлаштиришлари мустамлакачиларга аён бўлди. Шунинг учун ҳам Туркистон генерал-губернатори М.Г. Черняев (1882—1884) Чимкент шаҳар билим юртини кен-гайтириш учун 100 минг рубл ажратгани ва ана шу билим юртида ўқишни истаган хотин-қизлар учун пул мукофоти таъ-сис этгани бежиз эмас, албатта. Ўша Черняев швейцариялик Генрих Мозер билан суҳбатда унинг туркистонликларни «рус-лаштиришни қачон охирига етказасиз?» деган саволига сипоҳ-ларга хос жангарилик билан «маҳаллий аҳоли рус ароғи ва тамакисига ўрганиб бўлгандан кейин», дея жавоб берган.
Тошкентнинг Эски шаҳарида узоқ йиллар давомида полиция бошлиғи лавозимида ишлаган Н.С.Ликошиннинг Ўзбек болаларининг билимга чанқокдиги ва табиий қобилиятларига баҳо бергани диққатга сазовордир. У Содиқ деган боланинг рус тилини ўрганиш учун унинг уйида маълум вақт яшагани ва шу вақт ичида қунт ва сабот билан рус тилини мутолаа қилганини ҳикоя қилади. Содиқ Ликошиннинг қизлари билан биргалиқда даре қилиб, оғзаки сўзлашувни ҳам яхшилаб ўрганиб олади. «Мен, — деб ёзган эди Н.С.Ликошин, — рус-тузем мактабида ўқимай, эски мактабни битириб тўғри шаҳар билим юртига келган бола-ларни кўрганман. Руслар орасида юрган бу болалар тезда ўз тенгдошлари билан чиқишиб, русча бийрон гаплашадиган бўлиб кетишдики, ҳатто рус-тузем мактабидаги тенгқурларини ҳам бу борада ортда қолдириб кетдилар. Бунинг асосий сабаби маҳаллий болаларнинг рус болалари билан бирга бўлишидадир. Ўйинларда ва болалик машғулотларида оғзаки нутқ тез ривож-ланади»2. Ликошин рус тилини Ўзбек болалари мактаб доираси-дагина эмас, балки рус тенгдошлари билан ўзаро суҳбатда ва мулоқотда ўрганиши самарали бўлишини алоҳида таъкидлаган.
Олий лавозимдаги мустамлака маъмурлари руслаштириш сиёсатида Туркистон ёшларига эътиборни кучайтиргани бежиз эмас, албатта. Улар маҳаллий халқни идора қилиш келажагини ёшлар орасидан тарбияланадиган содиқ қулларда кўрди ва шу мақсадда уларнинг империя марказий шаҳарларига саёҳатини уюштирдилар. 1898—1899 йилларда шахсан генерал-губернатор ташаббуси ва фаол иштироки билан дастлаб катта ёшдаги тур-кистонликларни, сўнг ўқувчиларни Европа Россиясига саёҳатга юборишди. Кузатилган мақсад ҳақида Туркистон ўлка билим юртлари бош инспектори Ф.Керенский шундай фикр билдир-ган: «Сартлар ва қирғизларнинг болалари Россия улуғворлиги-ни, қудрати ва бойлигини кўриб, аҳолисининг машғулотлари, меҳнат унуми, саноати ва савдо-сотиғи билан танишиб, бу ҳақда узоқ эслаб, бошқаларга гапириб юришади. Улар буюк оқ подшонинг қудратли паноҳида фақат русларгина эмас, бошқа ўзга элатлар ҳам осойишта кун кўраётганига гувоҳ бўлишади». Биринчи саёҳатчиларни 1899 йилда ҳарбий вазирнинг шахсан ўзи қабул қилиб, уларни «азиз меҳмонлар» деб атади ва муло-йим тарзда суҳбатлашди. Вазир уларга совға тариқасида 300 рубл берди. Царское селога томошага юбориб, уларга йўл бош-ловчи қилиб генерал штаб полковнигини тайинлади. Бу жойда император Николай II ҳарбий билим юрти юнкерлари кўриги-ни ўтказмоқца эди. Зиёратчилар Царское селода кўрикни куза-тишаётган пайтда уларнинг олдига генерал штаб бошлиғи, им-ператорнинг амакиси буюк князь келиб кўриниш берди. Кўрикдан сўнг Россия императори Николай II ва унинг рафи-қаси Мария Федоровна улар билан суҳбатлашди. Тошкент, Самарканд, Андижон, Қўқон каби йирик Туркистон савдо-саноат шаҳарларидан келган, 14—18 ёшлардаги 15 Ўзбек, 2 қозоқ, 1 тожик ўқувчи «давлатпаноҳ император» оқ подшонинг илти-фотига сазовор бўлишди. Туркистон ёшлари икки ой давомида Санкт-Петербург, Москва ва Россиянинг бошқа йирик шаҳар-ларини томоша қилишди. Кейинги икки экскурсия ҳам шундай дабдабали тарзда якун топди1.
Рус амаддорларига русчани яхши билган ва халқ кўзини очиб, ғафлат уйқусидан уйғотадиган зиёлилар керак эмас эди. Мустамлака маъмурияти Туркистон зиёлилари катта мансабга эришса, ўз халқи учун хизмат қилишлари ва мустамлака тар-тибларига қарши чиқишлари мумкинлигидан хавфсирашган. Ана шундай нуқтаи назардан келиб чиқиб, мустамлака маъмурияти ўлка аҳолиси рус тилини табиий равишда ва ихтиёрий тарзда ўрганади дейиш хомхаёлдир, бунинг учун ҳам зўрлик, ҳам устамонлик даркор, деган хулосага келди. Бу ўринда Тош-кентдаги эркаклар гимназиясида 1899 йил февраль ойида шаҳар жамоатчилиги билан бўлган бир йиғиндаги воқеа харак-терлидир. Туркистон генерал-губернатори ёрдамчиси генерал-лейтенант Н.Иванов шаҳар бошлиқлари, мингбоши, қози ва бошқа мансабдорлар, мударрислар учун тарихда биринчи марта ташкил этилган илмий-оммабоп маъруза кечасида мадрасаларда рус тилини алоҳида предмет сифатида жорий этишни так-лиф қилди. Рус мустамлакачиларининг сардори ана шу ишда ҳам «сопини ўзидан чиқариш» қабилида иш тутиб, илғор Ўзбек зиёлиларидан фойдаланишга ҳаракат қилди. Рус тили Туркис-тон халқлари учун Европа ва жаҳон маданиятини яқиндан би-лишга восита бўлишини яхши тушунган зиёлилардан таниқли уламо, журналист Муҳиддинхўжа қози генерал Ивановнинг фикрини қувватлади, лекин унинг Осиё маданиятини ерга ури-ши ва мадрасаларнинг аҳамиятини камситганига қарши чиқиб, Европанинг Осиё маданиятидан ўрганса арзийдиган ижобий томонлари ҳам борлигини уқтириб ўтди1. Муҳиддинхўжанинг миллатпарварлик ғурури унга қимматга тушди. Бу гаплари учун у ўша йили ўтган сайловларда ғолиб чиққан бўлса ҳам, номзоди тасдиқланмади. У элликбошилардан 62 овозни, рақиби подшо амалдорлари кўтарган номзод Раҳматхўжа 12 овозни олди. Аммо вилоят ҳарбий губернатори, тараққийпарвар Ўзбек зиёлиларини ўлгудек ёмон кўрувчи генерал Н.Корольков ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, сайлов натижасини бекор қилди. Қўшимча янги сайлов ўтказишни, номзодлар сафига Муҳид-динхўжани киритмасликни буюрди. Бу тараққийпарвар Ўзбек уламосига қилинган биринчи адолатсизлик эмас эди. Муҳиддинхўжа 1899 йил 22 июлда генерал-губернаторга йўллаган аризасида ўз хизмати давомида кечирган уқубатларини тилга олишга мажбур бўлди: «Устимизда турғон шаҳар ҳокимимиз бизни шаҳарга келгонидин бери манга назарлари чап бўлуб, ёмон кўруб турадур. Шундоғ ёмон кўрушнинг сабабини, ўз тарафимдин бирор айб содир бўлмаганлиги маълум эмаслиги юзидин, муайян баён қилмоқға журъат қилолмайман, хизма-тимни гўё мукофотиға бу шаҳар ҳокимидин ҳар бир жамиятда беҳурматлик кўруб, ҳақоратга оид бўладурғон сўзлар эшитга-ним важҳидин қўрқинч остида бўлуб... ушбу аҳволотларимни жанобингизга ариза қилмоқни лозим билдим»2.
Генерал Корольковнинг императорга тақдим этган ерли аҳоли турмушига маънавий-руҳий тазйиқ ўтказиш дастурида ўлка хотин-қизларини ва болаларни русча ҳаёт тарзига ўргатиш алоҳида ўрин эгаллагани бежиз эмас. «Туркистон ўлкасида та-рихан олий миссия ўтказишга чақирилган рус халқининг ши-фокор аёллари», унинг фикрича, Ўзбек хотин-қизларининг «эрксиз, зиёсиз ва ҳуқуқсиз турмуш тарзига ўзга тушунчалар олиб киради ва бошқача интилишлар уйғотади»3. «Туземка-нинг, — деб давом этади генерал Туркистон хотин-қизларини таҳқирли бир номда атаб, — ўзи бир жойда насроний аёл билан яшаши, у билан доимий ва яқин алоқаси унда ўз ҳаёт тарзини рус аёллариники янглиғ яхшилаш фикрини аста-секин уйғота-ди, насроний тасаввурларни сингдириб боради ва бу ҳол унинг фарзандларини тарбиялаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Бундай аёлнинг ўғил-қизлари мусулмон бўлмаган-ларга муросасиз ва душман бўлмайди»1. Шундай ишни муваф-фақиятли бажариш учун Корольков ўлкада хотин-қизлар амбу-латорияларини кўпайтиришни таклиф қилади. Бунга яна қўшимча тарзда у Россиядаги аёллар монастирларини Туркис-тон аёлларига «православ рус қарашларини сингдириш учун» хизматга жалб этиш заруратини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтади2. Яна бир рус амалдори Кошғарда мажбуран хитойлар хотин-қизларнинг юзини очганига тўхталиб, Туркистонда ҳам хотин-қизларни «паранжи зулмидан халос этиш зарурлигини» уқтира-ди ва маҳаллий хотин-қизлар русларнинг яхши иттифоқчиси бўлиши мумкинлигига диққатни қаратади. «Рус кишисининг фикри» деб номланган сарлавҳа остида 1899 йилда Тошкентда нашр этилган китобда номаълум муаллиф худди шунга ҳамо-ҳанг фикрлар билдирган. «Ўлкани руслаштириш, — деб ёзган эди у, — қонунан асосланган қатағон даҳшати остида аҳолини тутиб туришга қодир кучларни кўпайтириш йўли билангина амалга оширилади, деган ran эмас. Тарихнинг ўзи рус кишисининг мустамлакачилик бобида зўр салоҳиятини кўрсатган. Ана шу лаёқатни тўла намоён қилиб, тинч йўл билан меҳнаткаш деҳқонлар ва ярим жанговар казак кучларининг ўзаро ҳамкор-ликда иш кўриши ҳамда рус элементини аста-секин кўпайтириш орқали Туркистон ўлкасини руслаштиришга замин ҳозир-ланади»3.
Шундай фикрларни ҳисобга олган ҳолда генерал-губернатор С.М.Духовской, генерал Корольков ишлаб чиққан дастурни тўлдирган ҳолда, империя ҳукумати ҳарбий вазирига 1898 йил 6 сентябрда юборган ахборотида рус ҳукуматининг Туркистон ўлкасида амалга ошириши лозим бўлган ишлари ҳақида ўз му-лоҳазаларини билдирди. Булар қуйидагилардан иборат эди:
Халқнинг маънавий-руҳий ҳолатига кучли таъсир ўтка-зувчи барча мусулмон муассасалари, айниқса Мадраса ишлари-га фаол даражада аралашиш.
Барча маҳаллий мусулмонларни бирлаштиришга қодир орган сифатида мусулмон диний бошқаруви идорасига йўл қўймаслик.
Барча ерли мактабларни маъмурият ихтиёрига ўтказиш ва барча маҳаллий мусулмон ўқув юртлари ва диний муассасалар-ни тўла рўйхатдан ўтказиш.
Туркистондаги барча мусулмонларга яҳудийларга нисба-тан ўрнатилганига ўхшаш муносабатларни жорий қилиш; шу-нинг учун барча ерли мусулмон мактабларига 1893 йил 1 март қонунини қўллаш; шу қонунга кўра мусулмон мактаблари ўқитувчилари ҳар йили алоҳида гувоҳномалар олишлари ва улар учун ҳақ тўлашлари лозим.
Сиёсий жиҳатдан зарарли деб топилган маҳаллий мусулмон муассасаларини ёпиш ҳуқуқини генерал-губернаторга бе-риш, оила ва никоҳ ишларини ҳал қилиш ҳуқуқини рус маъму-риятига қайтариб бериш.
Генерал-губернатор бу таклифларнинг умумий асосини белгилаб, «нодон ва эҳтиросли осиёликлар учун ислом ҳамон куч-ли таъсир қилишини» уқтириб, бу таъсир ҳали узоқ давом этишини таъкидлаб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |