Марказий банк Аппарати (Бош нозир)


Марказий банкнинг ҳисобот даври ва ҳисобот бериш тартиби?



Download 219 Kb.
bet19/26
Sana08.03.2022
Hajmi219 Kb.
#486510
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
Attesta savol javoblar

75 Марказий банкнинг ҳисобот даври ва ҳисобот бериш тартиби?
Марказий банкнинг ҳисобот даври 1 январь-31 декабрь қилиб белгиланган. Йиллик ҳисобот 15 майдан кечиктирилмай Олий Мажлис Сенати кўриб чиқиши учун тақдим этилади. (Марказий банк тўғрисидаги Қонун, 5-модда)
76 Молиявий ҳисобот қандай ҳисоботларни ўз ичига олади?
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- бухгалтерия баланси;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
- асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
- пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
- хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
- изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтириш.
77 Асосий воситалар деганда нима тушунилади ва унга нималар киради?
Асосий воситалар - бу моддий активлар бўлиб:
а) банк фаолиятида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадларда улардан фойланилади;
б) улар бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланишга мўлжалланган бўлади.
Асосий воситаларга бино, иншоотлар, ускуна ва асбоблар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникалари, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқи билан олинадиган ер, кутубхона фонди, қийматидан қатъий назар, сигнализация (огоҳлантириш) ва бинони қуришда унинг нархига киритилмаган телефонлаштириш объектлари ва шу кабилар киради.
78 Асосий воситаларнинг амортизацияси ва фойдали хизмат қилиш муддати қандай аниқланади?
Асосий воситаларга эскириш улар фойдаланишга топширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Асосий воситаларнинг амортизацияланадиган суммаси уларнинг фойдали хизмат қилиш муддати мобайнидаги ойлар бўйича мутаносиб равишда банк харажатларига ўтказиб борилади. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади:
1) бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули;
2) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскиришни ҳисоблаш усули;
3) тезлаштирилган усуллар;
а) йиллар йиғиндиси усули (аккумулятив усул);
б) камаядиган қолдиқ усули.
Тегишли давр учун амортизация ажратмалари банкнинг харажатларига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказилади:
Дт 566**-«Тегишли асосий воситаларнинг эскириш харажатлари»
Кт 165**-«Тегишли асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш ҳисобварағи»
Асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати қуйидагича аниқланади:
а) мавжуд амортизация нормалари ёрдамида;
б) активнинг банкка келтириши тахмин қилинаётган фойдасини баҳолаш йўли билан.

Download 219 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish