Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади



Download 2,55 Mb.
bet67/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

Таянч сўзлар
Пул оқимлари, пул маблағлари, молиявий фаолият, олинган дивидентлар, операцион фаолият, инвестицион фаолият


Такрорлаш учун саволллар

  1. Пул оқими атамасига изох беринг?

  2. Пул эквивалентлари деганда нима тушунилади?

  3. Пул маблағларини таҳлил этишнинг ахамияти нимадан иборат?

  4. Пул маблағларининг харакатини ўрганишда таҳлилнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

  5. Корхонанинг хўжалик фаолиятидан булган пул оқимлари қандай таҳлил этилади?

  6. Пул оқимини таҳлил этишни туғрис ч усулининг мохиятини тушунтириб беринг?

  7. Пул оқимини таҳлил этишни эгри усулининг мохиятини тушунтириб беринг?

Фойдаланилаган адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й.
2. Пардаев М.Қ. “Молиявий Таҳлил”
3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
Т.; “Мехнат” 2001й


Интернет маълумотлари
http:// www. accounting. rut gars. edu
http:// www. accounting web. com/
http:// www. buhgalteria. com. ua
http:// www. 1c. ru
http:// www. gaap. Ru
Мавзу: Асосий ва молиявий фаолиятдаги пул маблағлари харакатининг таҳлили
Режа:
1. Асосий ва молиявий фаолиятдаги пул маблағлари харакати таҳлилининг ахамияти
2. Асосий фаолиятдаги пул маблағлари харакатини таҳлили
3. Молиявий фаолиятдаги пул маблағларининг ўзига хослиги ва ойлар бўйича таҳлили
4. Пул оқимларининг таҳлил этишнинг тўғри ва эгри услуби
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”да жорий (операцион), инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятлари бўйича пул маблаЁларини кирими ва чиўими ифодаланган.
Жорий (операцион) фаолият – хўжалик жараёнларини корхонанинг пул маблағларига, фойда миқдорига таъсирини ифодалайди. Бу бўлимга қуйидагилар киради:

  • жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағлари;

  • мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланган пул маблағлари;

  • ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари;

  • операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари.

Корхоналарда пул маблағларини ҳаракати асосан корхона хўжалик фаолиятида содир бўлади. Хўжалик фаолиятидан пул маблағларини ҳаракатини таҳлил қилиб чиқишимиз учун қуйидаги жадвал маълумотларини ўрганишимиз лозим бўлади.


69-жадвал
АВС” акционерлик жамиятининг хўжалик фаолиятидаги пул маблағлари ҳаракатини таҳлили



Кўрсаткичлар

Сатр рақами

Пул маблағлари кирими

Пул маблағлари чиқими

Сумма, минг сўм

Жамига нисбатан салмоғи,%

Сумма, минг сўм

Жамига нисбатан салмоғи,%

1

2

3

4

5

6

1. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари

010

3512687

96,12

-

-

2. Материал, товар, иш ва хизматлар учун мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари

020

-

-

2297295

78,48

3. Ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари

030

-

-

267007

9,13

4. Операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари

040

142010

3,88

362736



12,39



ЖАМИ:

-

3654697

100,0

2927038

100,0

Опрецион фаолиятнинг соф пул кирими ёки чиўими

050

727659

19,91

-

-



Жадвал маълумотларига кўра биз таҳлил қилаётган “АВС” акционерлик жамиятида, хўжалик (операцион) фаолиятидан пул маблағларининг соф кирими 727659 минг сўмни ташкил қилган. Корхонада жами кирим 3654697 минг сўмни ташкил қилиб, унинг 96,12 фоизи маҳсулотларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари ҳисобига, қолган 3,88 фоизи эса операцион фаолиятнинг бошқа пулли тушумлари ҳисобига тўЁри келган. Корхонанинг хўжалик фаолиятидаги жами сарфлар эса 2927038 минг сўмни ташкил ўилиб, унинг 78,48 фоизи мол етказиб берувчиларга тўланган пул маблағлари, 9,13 фоизи ходимларга тўланган пул маблағлари ҳисобига, ўолган 12,39 фоизи операцион фаолиятнинг бошқа пулли тўловлари учун сарф қилинган. Корхонада пул маблағларининг хўжалик (операцион) фаолиятидаги соф кирим натижаси 727659 минг сўмни ташкил қилган. Бу кўрсаткич умумий тушумнинг 19,91 % ини ташкил қилган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий деб баҳоламоқ лозим.
Молиявий фаолият – бўлимида акция чиқаришдан келиб тушган тушум, узоқ ва қисқа муддатли қарзларни келиб тушиши ва чиқимлар акс этади. Булардан ташқари корхона пул иштирокисиз инвестиция ва молиявий фаолият бўйича чиқимларни амалга ошириши мумкин. Масалан, асосий воситаларни узоқ муддатли кредит хисобига сотиб олиш, кредитор қарзларни акцияни чиқариш ва кредитларга қушимча акцияни бериш орқали бўлиши мумкин.
Корхона молиявий холатининг соғломлигини шарти бўлиб, пул маблағларини кирими корхонанинг мажбуриятларини қоплай олишидир. Минимал миқдордаги пул маблағларини етишмаслиги молиявий холат танглигига сабаб бўлади. Ортиқча маблағларга эга бўлиш инфляция натижасида пулни қадрсизланишига, хамда ортиқча маблағларни самарали фойдаланишга йўналтирмаслик натижасида қўшимча даромад ололмаслиги мумкин. Шу боис пул маблағларини рационал бошқаришни доимо назорат қилиш ва Таҳлил қилиш лозим. Бундай Таҳлил этишни амалда бир қанча усуллари мавжуддир.
Молиявий холат танглигини сабабларидан бири бу корхона жорий активидаги пул маблағларини жорий мажбуриятларга нисбатан кескин камайиб боришидир. Шу боис хар ойда пул маблағлари билан муддати келган мажбуриятларни бир-бири билан таққослаб, Таҳлил килиш лозим.
Пул маблағларини етарли ёки етишмаслилигини аниқлашни иккинчи усули – бу пул маблағларини айланиш даврини аниқлашдан иборатдир.
Пул маблағларини Пул маблағларини ўрганилиш
Айланиш даври, кунда = ўртача қолдиҒи * даври
--------------------------------------
Оборот суммаси


Пул маблаларини ўртача қолдиғи 5000-«Кассадаги пул маблағлари» счёти, 5100-«Хисоб-китоб счғтидаги пул маблағлари» счёти, 5200-«Чет Эл валютасидаги пул маблағлари» счёти, 5500-«Банкдаги махсус счётлар» счёти орқали қуйидагича аниқланади:
1 ой бош. N-ой бош.
Қолдиқ 2 ой бош. қолдиқ
Пул маблағларини ------------- + қолдиқ + -------------
ўртача қолдиғи = 2 2
------------------------------------------------------
N-1


Бунда: N-ойлар сони.

Оборот суммасини аниклаш учун юқоридаги счётларни кредити бўйича оборот суммаси олинади. Корхоналарда пул маблағлари обороти давомийлигини ойлар бўйича ўзгаришини қуйидаги жадвалда куришимиз мумкин.

70-жадвал


Пул маблағларининг ойлар бўйича харакатининг таҳлили



ОЙЛАР

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҚОЛДИҒИ
(минг сум)

ОБОРОТ СУММАСИ,
(минг сум)

АЙЛАНИШ ДАВРИ, КУНДА
1*30/2

Январ

12734

140448

2,72

Феврал

11466

159250

2,16

Март

12766

187739

2,04

Апрел

12780

180000

2,13

Ва хакозо.










Корхонада пул маблағлари обороти давомийлиги ўртача 2,04 дан 2,72 кунгача ташкил этган. Бунинг мазмуни пулни корхона счётига келиб тушишидан то чиқиб кетишига қадар 2 кундан ортиқроқ кун кетган. Таҳлил давомида пул маблағлари кирими ва чиқимини таркиби атрофлича ўрганилмоғи лозим.

Пул оқимлари туғрисидаги хисобот маълумотларини Таҳлил этишни 2 услуби мавжуддир.

  1. Туғри услуб;

  2. Эгри услуб;

Туғри услуб орқали пул маблағларини харакатини Таҳлил этиш учун жорий фаолият, солиқланиш, инвестиция, молиявий фаолиятлари бўйича маблағларни кирим қисми, чиқими билан таққосланиб, соф кирими (ёки чиқими) аниқланади.
Эгри услуб оркали эса амалда олинган молиявий натижалар (фойда) билан пул маблағлари хажмининг мутлок ўзгариши уртасидаги узаро боғликликни аниклаш имконияти мавжуд бўлади.
Эгри услуб оркали пул окимларини хисоблаш соф фойда кўрсаткичи билан унинг кўрсаткичларни корректировкасига мослигидан, реал пул маблағлари харакатига боғлик бўлмаган мос хисоблар (каторлар) бўйича олиб борилади. Жумладан, пул окимларини Таҳлил этишнинг эгри услуби фаолият турлари бўйича пул маблағлари харакатининг Таҳлилига асосан ташкил этилган бўлиб, яъни, корхона фойдаси аник каерда вужудга келағтгани ёки «тирик пуллар» каерга сарфланағтганлигини кўрсатади. У «Молиявий натижалар туғрисидаги хисобот»ни куйидан (соф фойдадан) юкорига караб урганишга мослаштирилган. Шу сабабли хам, бу услубни аксарият иктисодчи олимлар «куйи» усул деб хам номлайдилар.
Пул окимларини оператив бошкаришда эгри услубнинг ахамияти куйидагилардан иборат булади, яъни, у молиявий натижалар ва ўз айланма маблағлари ўртасидаги ўзаро мосликни урнатиш имкониятини кўрсатиб беради.
Эгри услубнинг ёрдамида корхона фаолиятидаги энг муаммоли жихатларини кўрсатиб бериш хамда ушбу критик холатдан чикиш йулини ишлаб чикиш мумкин бўлади. Мазкур услубнинг хам ижобий жихатлари билан бир каторда маълум камчиликларини хам амалиғтда кузатиш мумкин:

  1. Ташки фойдаланувчилар учун аналитик хисоботлар тузишдаги юкори мехнат сиғими талаб этилиши;

  2. Ички бухгалтерия хисоби маълумотлари (бош дафтарлар)да камчиликларнинг бўлиши.

Хўжалик субъектларининг фаолиятини Таҳлил килиш жаранида иккала услуб (туғри ва эгри)нинг кулланилиши бир-бирини тўлдириб боради хамда хисобот даврида корхонани пул маблағлари окимининг харакати хакидаги реал холатини кўрсатиб беради.
Хўжалик субъектларининг пул маблағлари окимини эгри услуб оркали ўрганиш учун алохида аналитик хисобот тайёрлаш лозим бўлади. Аналитик хисобот тузиш учун куйидаги ахборот манбаларидан фойдаланилади:

  • «Бухгалтерия баланси» (1 шакл);

  • «Молиявий натижалар туғрисидаги хисобот» (2 шакл);

  • «Асосий воситалар харакати туғрисидаги хисобот» (3 шакл);

  • Бош дафтар;

  • Журнал-ордерлар;

  • Бухгалтерия хисоби маълумотномалари ва бошкалар.


Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish