Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади


Пул эквивалентлари – бу пул маблағларига эркин алмаштириладиган қисқа муддатли ликвидланадиган, қиймати ўзгариши хатарига камроқ мойил бўлган инвестициялар



Download 2,55 Mb.
bet66/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

Пул эквивалентлари – бу пул маблағларига эркин алмаштириладиган қисқа муддатли ликвидланадиган, қиймати ўзгариши хатарига камроқ мойил бўлган инвестициялар.
Пул маблағлари – бу кассадаги нақд пул ва талаб бўйича бериладиган депозитлар, шунингдек, хисоб-китоб, валюта ва ўзга банк хисоб рақамларидаги маблағлар.
Операция фаолияти – бу инвестиция ва молиявий фаолиятни истисно қилганда, корхонанинг даромад келтирадиган асосий ва бошқа фаолияти.
Инвестиция фаолияти – пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш.
Молиявий фаолият – хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, у натижада ўз сармояси ва қарз олинган маблағлар хажми ва таркибининг ўзгаришига олиб келади.
Пул маблағларининг оқимини қуйидаги асосий кўрсаткичлар таърифлайди:

  1. Пул маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши суммаси.

  2. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг тузилмаси.

  3. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг узаро сальдоси.

  4. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағлари нисбатининг коэффициенти (пул маблағлари оқими коэффициенти).

Бухгалтерия ҳисоби фанидан маълумки корхона, ташкилот ва фирмаларни молиявий маблағлар билан таъминлаш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ўз маблағлар манбаи;
Қарз маблағлари.
Корхона, ташкилот ёки фирма очилиш даврида ўз маблағларини белгилаб олиши лозим. Бу иш амалга оширилгач эса маблағларни қайси манбаа хисобига қоплаш кераклигини кўриб ўтилади. Агарда корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлса ўз маблағлар манбаи ҳисобига акс ҳолда эса қарз маблағлари ҳисобига қоплайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхона ўз молиявий эҳтиёжларини ўзи мустақил қондириши мумкин. Ресурсларни таъминлаш манбаи бўлиб, унинг фойдаси, қимматбаҳо қоЁозларини сотишдан келган тушум, акционерларнинг пай ва бошқа тўловлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари ҳамда қонундан ташқари бўлмаган ҳолда кирим қилинган маблағлар киради. Бундай асосда киритилган маблағлар корхона ташкилотлар учун хусусий капитал деб қаралади.
Хусусий капитал хисоби бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у корхонанинг ўз қудратининг даражасини қай даражада эканлигини билдиради. Бундай тарафларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чақириқ 6-сессиясида ўабул ўилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда ҳам хусусий капитал ҳисобига катта эътибор берилган. Унинг 16- моддасига кўра молиявий ҳисоботлар таркибида 5- шакл «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» деб номланиб, бу шакл ҳар йили бошўа ҳисоботларга ўўшилган ҳолда юқори органларга топширилиши лозим.
Хусусий капитал таҳлилининг вазифалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  • хусусий капиталлардан самарали фойдаланганликка баҳо бериш;

  • хусусий капиталда мавжуд бўлган имкониятларни аниқлаш;

  • унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва ҳакозолар киради.


Пул маблағлар оқими





Корхонанинг бошқарув рахбарияти учун бу хисобот корхонанинг қисқа муддатли кредиторлик қарзларини ўзишга мавжуд маблағни етарли ёки етишмаслилиги, хиссадорларга тўланадиган дивидендлар миқдорини купайтириш Ёки камайтириш хамда корхонани инвестиция ва молия масалалари буйича сиёсат каби масалаларни хал этиш зарурдир.
Пул оқимлари туғрисидаги манбалар асосида инвесторлар компанияни фаолиятини ўрганади ва уларни фаолиятига бахо беради. Жумладан, корхона рахбарияти пул маблағлари харакатини бошқара олиш, корхона счётидан кредитор қарзларни ўзиш хамда хиссадорларга дивиденд тўлаш, қўшимча молиялаштириш мақсадлари учун етарли миқдорда пул маблағларини жамлаш имкониятлари аниқланади. Бу хисобот шакли орқали соф фойда билан пул маблағлари харакати ўртасидаги боғлиқлик ва тафовутлари аниқланиши мумкин. Пул оқимлари туғрисидаги хисобот корхонани инвестиция ва молиявий фаолияти натижаларини ўзида акс эттиради.
Корхонанинг пул оқимини Таҳлил қилишда молиявий Таҳлил қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • пул маблағларининг харакатига туғри, аник ва холисона бахо бериш;

  • операцион фаолиятдаги пул маблағларининг харакатига бахо беиш;

  • корхонанинг жорий, инвестиция ва молиявий фаолиятлари бўйича пул маблағларининг соф киримини ва чиқимини аниқлаш хамда бахо бериш;

  • пул маблағлари кирими бўйича манбаларини, чиқими бўйича харакатларининг таркибини чуқур ўрганиш;

  • пул маблағлари миқдорининг оптимал вариантини аниқлаш;

  • корхонанинг валюта маблағлари харакатини ўрганиш ва унга таъсир этувчи омилларга бахо бериш;

  • корхонани соф пул окимларида ижобий сальдони кўпайтириш имкониятларини аниклаш ва хакозолар.

Корхоналарда пул маблағларининг харакати бир неча жараёнлар бўйича содир бўлади. Бугунги кунда корхоналарда пул оқими асосан туртта жараён бўйича содир бўлади. Буларга:
__ операцион фаолиятида пул маблағларининг соф кирими (+), чикими (-);
__ Инвестиция фаолиятидаги соф пул оқимларининг кирими ёки чиқими;
__ Молиявий фаолиятдаги пул маблағларининг соф кирим ёки чиқими;
__ Солиқка тортиш (туланган солиқлар).
Корхоналарда пул маблағлари оқимини рационал бошқариш учун корхонанинг келгусидаги пул маблағлари оқимини башоратлаш мухим хисобланади. Бунда корхонанинг молиявий менежери томонидан пул маблағларининг кирими ва чиқимига оид бор булган манбалари йиғилиши хамда ўрганилиши лозим. Одатда купчилик курсаткичларни катта аниқлик даражасида башоратлаш бирмунча мураккаб жараёндир. Айрим холларда режалаштирилган даврдаги пул маблағлари бюджетини ташкил топиши, башорат қилинган пул маблағлари оқимига мос келади.
Корхоналар келгусида фойдасини максимал даражага етказиб, ўз фаолиятини рационал равишда юритиш учун хар қандай шароитда хам пул оқимини башорат қилишнинг оптимал усулларини танлаши лозим. Бунда корхона молиявий менежеридан иқтисодий стратегияни туғри танлай билишни, пул оқимлари хисобини аниқ ва туғри юритишни талаб этади.
Пул оқимлари туғрисидаги хисобот”да жорий (операцион), инвестиция, молиявий ва солиқка тортиш фаолиятлари бўйича пул маблағларини кирими ва чиқими ифодаланган.
Жорий (операцион) фаолият – хўжалик жараёнларини корхонанинг пул маблағларига, фойда миқдорига таъсирини ифодалайди. Бу бўлимга қуйидагилар киради:
жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағлари;
мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланган пул маблағлари;
ходимларга ва улар номидан тўланган пул маблағлари;
операцион фаолиятнинг бошка пул тушумлари ва тўловлари.
Корхоналарда пул маблағларини харакати асосан корхона хўжалик фаолиятида содир бўлади. Хўжалик фаолиятидан пул маблағларини харакатини Таҳлил қилиб чиқишимиз учун қуйидаги жадвал маълумотларини ўрганишимиз лозим бўлади.



Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish