Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади



Download 2,55 Mb.
bet64/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

Амортизация сумаси

қолдик суммаси

1000000

20

180000

820000

1000000

20

180000

640000

1000000

20

180000

460000

1000000

20

180000

280000

1000000

20

180000

100000



64-жадвал
Комулятив усулда амортизация хисоблаш тартиби



Асосий воситалар киймати

Амортизация улуши

Амортизация суммаси

Қолдик суммаси

1000000

5/15

300000

700000

1000000

4/15

240000

460000

1000000

3/15

180000

280000

1000000

2/15

120000

160000

1000000

1/15

60000

100000



1+2+3+4+5=15йил Амортизация суммасини аниклашда жами йиғилган кўрсаткич биринчи йили 15 дан 5 кисми, иккинчи йили 15 дан 4 кисми олинади ва хакозо.


65-жадвал
Қолдик усулда амортизация хисоблаш тартиби



Асосий воситалар киймати

Амортизация улуши %

Амортизация суммаси

Қолдик суммаси

1000000

20

180000

820000

1000000

20

240000

460000

1000000

20

180000

280000

1000000

20

120000

160000

1000000

20

60000

100000



Бу усулда амортизация хисобланганда иккинчи йилдан кейин харажат сифатида кўшиладиган эскириш суммаси камайиб боради, демак, соф молиявий натижа асосий воситаларнинг энг охирги муддатларида кўпайиши юз беради.


66-жадвал
Икки карра оширилган усулда амортизация хисоблаш усули



Асосий воситалар киймати

Амортизация улуши %

Амортизация суммаси

Қолдик суммаси

1000000

20*2

360000

540000

1000000

20*2

216000

324000

1000000

20*2

129600

194400

1000000

20*2

77760

116640

1000000

20*2

*

116640



Хозирда Ўзбекистон Республикаси миллий хисоб тизимида амортизация хисоблашнинг асосан иккита усулидан фойдаланилмокда.
-Тенг улушларда амортизациялашнинг катъий нормаларида эскириш хисоблаш;
-Тезлаштирилган, амортизациялашнинг каътий нормаларини икки марта оширилган холатида эскириш хисоблаш усули;
Амортизациянинг у ёки бу усулининг кўлланиши албатта асосий воситаларнинг техник холатига таъсир этади.
Жумладан, тезлаштирилган усулда амортизация нормаларига ўтиш асосий фондларни янги асосий фондлар билан алмаштиришнинг молиявий таминоти ва уларнинг манавий эскиришдан сакланиш имконини берибгина қолмай, балки махсулот ишлаб чикариш хажмини ошириш, ишлаб чикариш самарадорлигини ўстириш имконини хам беради.


Таянч сўзлар
Тезлаштирилган амортизация, амортизация улуши, амортизация нормаси, амортизация суммаси


Такрорлаш учун саволлар

  1. Амартизация ажратмаси деганда нимани тушунасиз?

  2. Амортизация ажратмаларни топиш усулларни келтиринг.

  3. Хозирги кунда қайси усуллар билан амортизация ажратмалари ажратилади, яъни қандай усуллардан фойдаланилади.

  4. Усуларни афзаллик ва камчилигини айтинг.

  5. Амортизация ҳисоблашда энг қулай усулни келтиринг



Фойдаланилаган адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й.
2. Пардаев М.Қ. “Молиявий Таҳлил”
3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
Т.; “Мехнат” 2001й


Интернет маълумотлари
http:// www. accounting. rut gars. edu
http:// www. accounting web. com/
http:// www. buhgalteria. com. ua
http:// www. 1c. ru
http:// www. gaap. Ru


Мавзу: Асосий фондларининг янгиланиш динамикаси ва меҳнатнинг фонд билан қуролланиши таҳлили


Режа:
1.Асосий воситаларнинг янгиланиш ва чикиб кетиш коэффициентлари
2.Корхоналарда асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичлари таҳлили
3.Корхоналарда асосий воситалар билан таъминланганлиги ва қуронланганлигининг таҳлили


Асосий воситаларнинг холат кўрсаткичлари уларнинг харакат кўрсаткичларини ўрганиш асосида тулдирилади.
Асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичларига уларнинг янгиланиши ва чикиб кетиш коэффицентлари киритилади. Асосий воситларнинг янгиланиш коэффиценти жорий даврда янгидан киритилган асосий воситалар кийматини асосий воситаларнинг йил охирига бўлган кийматига бўлиш оркали топилади. Асосий воситаларнинг чикиб кетиш коэффициенти жорий даврда чикиб кетган асосий воситалар кийматини уларнинг йил бошига бўлган кийматига бўлиш асосида аникланади. Яъни ушбу коэффициентларни аниклашни куйидаги формулалар орқали хам ифодалашимиз мумкин:
Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициентини қуйидагича аниқланади:


Ишлаб чиқаришга янгидан қабул қилинган
асосий воситалар қиймати
---------------------------------------------------- ;
Асосий воситаларнинг йил охиридаги
бошланғич қиймати
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш коэффициенти эса куйидаги тартибда аникланади:
Жорий даврда чиқиб кетган асосий воситалар қиймати
-------------------------------------------------------------
Асосий воситаларнинг йил бошига бўлган қиймати


Бу таркиблашни асосий воситаларнинг жами катори ва хар битта таркиби бўйича бериб утиш мумкин. Таҳлил жараёнларида асосий воситаларнинг янгиланиш ва ишлаб чикаришдан чикариш сабабларига хам эътибор берилади. Бунда корхонанинг асосий воситаларини янгилаш манбалари бўлиб:
капитал куйилмалар ва инвестициялар;
хусусий капиталнинг ўсиши;
узок муддатли кредитлар ва карзлар;
максадли молиялаш ва субсидиялар;
текинга олинган асосий воситалар;
грантлар ва бошка манбалар хисобланади.
Асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан чиқариш сабабларига куйидагиларни киритишимиз мумкин:
асосий воситаларнинг маънавий эскириши;
асосий воситаларнинг жисмоний эскириши ва фойдаланиш учун яроксиз холатга келиши;
асосий воситаларнинг ортикчалилиги;
асосий воситаларни сотиш;
ўғирликлар, йукотишлар ва бошка чикимлар.


67-жадвал
«АВС” акционерлик жамиятида асосий воситаларнинг ҳаракат кўрсаткичлари таҳлили (қолдиқ қийматида)



Асосий воситалар

Асосий воситалар йил бошига қолди¨и

Янгидан қабул қилинган асосий воситалар

Чиқим қилинган
асосий воситалар

Асосий воситалар йил охирига қолди¨и

Янгиланиш коэфф.

Чиқиб кетиш коэфф.

1

2

3

4

5

6

7

Ўтган йил

76875

8469

4362

80982

0,105

0,054

Хисобот йили

80982

27918

13133

91253

0,306

0,144

Фарқи (+,-)

+4107

+19449

+8771

+10271

+0,201

+0,090



Биз таҳлил қилаётган “АВС” акционерлик жамиятида асосий воситаларни ҳаракат кўрсаткичларининг ўзгаришини таҳлили шуни кўрсатадики, жорий даврда асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси олдинги йилга нисбатан 0,201 коэффициентга ўсган. ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг ўтган йилга нисбатан ўзгариши эса +0,090 коэффициентга ортган. Умуман олганда корхонадаги асосий воситаларнинг янгиланиш даражасини ўтган йилга нисбатан яхшиланганлигини ижобий баҳоламоқ лозим бўлади. Демак, корхона маъмурияти эскирган асосий воситаларини янгилаш бўйича амалий чоралар кўраётганлигидан далолатдир. Аммо, бундай суръатдаги янгиланиш даражаси бугунги кун талабига мос келмайди. Чунки, фан-техника тараққиёти ривожланиб бораётган бугунги кунда корхона асосий воситаларининг тўлиқ бир марта янгиланиш даври 3-4 йилдан ортиб кетмаслиги лозим бўлади. Бундай натижаларга эришиш учун эса корхона ўз асосий воситаларининг 20-25 фоизини ҳар йили янгилаб бориши лозим бўлади.
Бугунги кунда корхоналардаги асосий воситаларнинг техник ҳолати ва ҳаракат кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш билан бир қаторда, корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлиги даражасини ҳамда ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланганлиги даражасини ҳам таҳлил қилиб бориш мақсадга мувофиқдир. Корхона (фирма)нинг асосий воситалар билан таъминланганлик ёки қуролланганлик даражаси деб ишлаб чиқаришнинг меъёр даражасида меҳнат воситалари билан таъминланганлигига айтилади.
Аввало, корхона (фирма)нинг меҳнат воситалари билан таъминланганлигида қуйидаги жиҳатларини фарқлаш лозим:

  • ўзига тегишли бўлган меҳнат воситалари билан таъминланганлиги;

  • ижарага олинган меҳнат воситалари ҳисобига таъминланганлиги.

Демак, корхона ҳар иккала ҳолатда ҳам асосий воситалар билан таъминланганликнинг меъёр кўрсаткичларига эга бўлиши мумкин.
Асосий воситалар билан таъминланганлик таҳлилида корхона (фирма) да асосий воситаларнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан мутлоқ ва нисбий ўзгаришларига баҳо берилади.
Асосий воситалар билан қуролланганлик кўрсаткичлари сифатида битта ишчига тўЁри келадиган меҳнат воситалари, бир иш ўрнига тўғри келадиган асосий воситалар билан қуролланганлик даражаси аниқланади. Асосий воситалар билан қуролланганлик даражаси уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида тўлдирилади. Яъни, корхона фаолиятига фақат миқдор кўрсаткичлар орқалигина эмас балки сифат кўрсаткичларини ҳам ўрганиш асосида баҳо берилади.
68-жадвал
АВС” акционерлик жамиятининг асосий воситалар билан таъминланганлиги ва қуролланганлигининг таҳлили



Кўрсаткичлар

Ўтган йил

Хисобот йили

Фарқи (+,-)

1

2

3

4

Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати, минг сўмда

162387

173161

+10774

Саноат ишлаб чиқариш ходимлари сони, киши

838

814

-24

Бир ходимга тўЁри келадиган асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати, сўм

193779

212728



+18949



Маълумотлардан кўринадики, биз таҳлил қилаётган “АВС” акционерлик жамиятида саноат ишлаб чиқариш ходимларининг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 18949 сўмга ўсган. Бу ўсиш иккита омил ҳисобига тўғри келган. Биринчи омил бу ишчилар сонининг ўзгариши ҳисобига бўлиб {(173161/838)-(162387/838)} 12857 сўмни, ҳамда иккинчи омил асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши ҳисобига {(173161/814)-(173161/838)} 6092 сўмни ташкил этган. Бундан кўринадики, корхонада ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 18949 сўмга ортган. Бундай натижаларни ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқдир.





Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish