Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади


Мавзу: Корхоналарнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва ахборот манбалари



Download 2,55 Mb.
bet61/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

Мавзу: Корхоналарнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва ахборот манбалари
Режа

  1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини таҳлил этишнинг ахамияти

  2. Асосий воситалар билан таъминланганлик таҳлилининг вазифалари

  3. Асосий воситалар билан таъминланганлик таҳлилининг ахборот манбалари



Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хар бир хужалик юритувчи субъект бирор-бир махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чикаришни ташкил килиши учун асосан турт хил ресурс мужассам бўлмоғи лозим бўлади. Бундай ресурслар таркибига:
  • Моддий ресурслар;

  • Молиявий ресурслар;

  • Мехнат ресурслари;

  • Тадбиркорлик ресурси.

Мазкур ресурслар таркибида бугунги кунда энг асосийларидан бири бу моддий ресурслар бўлиб, уларнинг таркибида хам мухимларидан бири асосий воситалар хисобланади. Чунки, кейинги йилларда асосий воситаларнинг бахосини мунтазам ошиб бориши ва уларга килинадиган харажатлар махсулот таннархининг асосини ташкил килаётганлиги хам ушбу воситаларни Таҳлил килиб боришни такозо этмокда.

Асосий фондлар (воситалар) ишлаб чикаришнинг мухим омили сифатида каралиб, улар воситасида бевосита мехнат предметлари ва мехнат кучлари бирикувида махсулотлар ишлаб чикарилади, ишлар бажарилади ва хизматлар кўрсатилади.


Асосий фондлар деб ишлаб чикариш циклида бир неча бор катнашиб ўзининг кийматини яратилаётган махсулотларга кисман-кисман ўтказувчи хамда жисмоний шаклини саклаб колувчи мехнат воситаларига айтилади.
Асосий фондлар ёки воситаларни таркиблашда жахон ва республика хисоб белгиловига мувофик куйидаги иккита жихат мезон сифатида олинган. Биринчиси, уларнинг киймат ифодаси, иккинчиси – хизмат муддати.
Ассосий воситаларнинг киймат ифодаси унинг кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлардан фаркланиш чегарасини характерлайди. Бу ифода Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2000 йил даги карори билан иш хаки минимумининг 50 баробарида килиб белгиланган. Асосий воситаларнинг хизмат муддати уларнинг бир йилдан ортик муддат хизмат этишини характерлайди.
Хизмат муддати бир йилдан ортик бўлган, лекин киймат жихатдан катъий чегарадан ошмайдиган кийматликлар, шунингдек, кийматликлар, хўжалик инвентарларининг айрим турлари асосий воситалар каторига киритилмайди. Бу катор бевосита кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлари таркибида хисобга олинади.
Асосий воситалар Таҳлилида корхонанинг асосий воситалар билан куролланиш даражасига, уларнинг техник холати ва харакат кўрсаткичларига, самарадорлик кўрсаткичларига, динамикаси ва холатига бахо берилади.
Асосий воситалар билан таъминланиш дейилганда корхонанинг бизнес режасига ёки утган йилларга нисбатан асосий фондлар билан куролланиши даражаси тушунилади.
Шунингдек, асосий воситаларнинг таркиби бўйича, тури бўйича ўзгаришларига бахо берилади. Таҳлил этишда асосий воситаларнинг холат ва харакат кўрсаткичларига мухим эътибор қаратилади. Бу оркали бевосита асосий воситаларнинг эскириш даражаси, яроклилик даражаси, кирими ва чикими кўрсаткичларига бахо берилади.
Асосий воситаларнинг унумини ўрганиш асосида махсулот ишлаб чикаришда уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига бахо берилади. Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини омилли Таҳлил асосида махсулот ишлаб чикариш хажмини ёки фондлар самарасини ошириш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ўрганилади ва Таҳлил якунида корхонада асосий фондлардан фойдаланишга ва уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан мухим иктисодий йўналишлар белгиланади. Корхонанинг асосий воситалари, уларнинг холати, харакати ва самарасига иктисодий ташхис берилади.
Бозор иктисодиғти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини ўрганишда молиявий Таҳлилнинг энг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:

  • хўжалик субъектларининг асосий воситалар билан етарли даражада таъминланганлик холатига бахо бериш;

  • асосий воситаларнинг таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришларига бахо бериш;

  • корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлик холатини яхшилаш бўйича мавжуд имкониятларни аниклаш ва уларга бахо бериш;

  • асосий воситаларнинг техник холатига бахо бериш;

  • асосий воситаларнинг харакат курсаткичларини ўрганиш ва уларга бахо бериш;

  • асосий воситалардан самарали фойдаланганлик даражаларига бахо бериш;

  • ходимларнинг асосий воситалар билан куролланганлик даражаларига бахо бериш;

  • асосий воситалар самарадорлигини ошириш бўйича мавжуд имкониятларни кўрсатиб бериш ва хакозо.

Бугунги бозор иктисодиғти шароитида корхоналарнинг асосий воситаларини Таҳлил этишда асосий ахборот манбалари бўлиб куйидагилар хисобланади:

  • корхонанинг бизнес режа маълумотлари;

  • Бухгалтерия баланси” (1-шакл);

  • Асосий воситалар харакати туғрисидаги” хисобот (3-шакл);

  • Бухгалтерия хисобининг асосий воситалар ва номоддий активларни хисобга олувчи счет маълумотлари.



Таянч сўзлар
Асосий воситалар, асосий воситаларнинг эскириши, асосий воситаларни техник холати, номоддий активлар


Такрорлаш учун саволлар

  1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини ўрганишда молиявий таҳлилнинг вазифаларга нималар киради?

  2. Корхоналарнинг асосий воситаларини таҳлил этишда асосий ахборот манбаларига ниалардан ташкил топган.

  3. Асосий воситаларнинг техник холатига қандай бахо берилади?

  4. Асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичларини ўрганиш ва уларга бахо бериш деганда нимани тушунасиз?

  5. Асосий воситалар самарадорлигини ошириш йўлларини изохланг.



Фойдаланилаган адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Дарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й.
2. Пардаев М.Қ. “Молиявий Таҳлил”
3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
Т.; “Мехнат” 2001й


Интернет маълумотлари
http:// www. accounting. rut gars. edu
http:// www. accounting web. com/
http:// www. buhgalteria. com. ua
http:// www. 1c. ru
http:// www. gaap. Ru

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish