Малала Юсуфзой


-боб. Гул Макай кундалиги



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

13-боб. Гул Макай кундалиги 
Ўша қора кунларда отамга Пешовардаги BBC радиоси мухбири, дўсти 
Aбдул Хай Какар қўнғироқ қилди ва толиблар давридаги ҳаёт ҳақида 
интернетда блог юритадиган ўқитувчи ёки мактаб ўқувчисига 
эҳтиёж сезаётганини айтди. Бундай кундалик оддий аҳоли Сват 
водийсидаги фалокатни қандай қабул қилаётганини кўрсатиши керак 
эди. Aввалига Марям хонимнинг синглиси Ойша блог юритишга рози 
бўлган, аммо отаси қизининг ҳаётини хавф остига қўйишини истамай, 
унга буни тақиқлаган. Блог ҳақида эшитиб, мен ҳам отамга сўз қотдим: - 
Нега буни мен қилмаслигим керак?
Мен водийда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида одамларга гапириб 
беришни истар эдим. Мен таълим олиш ҳуқуқимни ҳимоя қилмоқчи 
эдим. Ҳар кимнинг ҳам қўшиқ айтиш ҳуқуқи бўлганидек, барча ўрганиш 
ҳуқуқига эга, деб баралла айтишни истардим. Ислом бизга бу ҳуқуқни 
берган. Қуръони каримда илм олишимиз ва ҳаёт сирларини англашимиз 
кераклиги айтилган. Барча ўғил-қизлар мактабга боришлари шарт. Мен 
илгари ҳеч қачон кундалик юритмаган эдим ва қандай бошлаш 
тўғрисида ўйга толдим. Уйда компютеримиз бўлса ҳам, у кўпинча 
электр таъминотидаги узилишлар сабабли ишламай турар ва Мингорада 
Интернет алоқаси чиқадиган жойлар анқонинг уруғи эди. Хай Какар 
менга ҳар куни кечқурун қўнғироқ қилишига келишиб олдик. У телефон 
суҳбатларига разведка хизматлари қулоқ солаётганидан гумонсираб ва 
оиламизни хавф остига қўймаслик учун хотинининг телефонидан 
фойдаланадиган бўлди. 
Суҳбат давомида у менга асосан куннинг қандай ўтгани ҳақида саволлар 
берар, мактаб ҳаётидаги кулгили воқеаларни айтиб беришимни ва 
орзуларим билан бўлишишимни сўрарди. Одатда бизнинг телефон 
суҳбатларимиз ўттиз-қирқ дақиқа давом этар, гарчи иккаламиз ҳам 
пуштун бўлсак ҳам, урду тилида сўзлашардик. Чунки блог урду тилида 
бўлиши керак эди ва Хай Какар менинг сўзларимни иложи борича 
аниқроқ ёзиб олишни хоҳларди. Ҳафтада бир марта Хай Какар 
томонидан ёзиб олинган менинг ҳикояларим BBC радиоканалининг 
Покистон хизматида пайдо бўлар эди.


132 
Хай Какар менга Иккинчи Жаҳон уруши пайтида оиласи билан 
Aмстердамда фашистлардан яширинган ўн уч ёшли яҳудий қизи Aнн 
Франк ҳақида гапириб берди. У нафақат кундалик воқеалар, балки ўз 
ҳис-туйғулари ва кечинмалари ҳақида ҳам ҳикоя қилиб, кундалик 
юритган экан. Унинг ҳикоялари жуда аянчли бўлиб, охир-оқибат Aнна 
Франкнинг оиласи фашистларга топширилади ва ҳаммаси ҳибсга 
олинади. Aнна атиги ўн беш ёшида концентрацион лагерда вафот этади. 
Кейинчалик унинг кундалиги нашр этилади ва ўқувчиларда катта 
таассурот қолдиради. Хай Какарнинг айтишича, менинг ҳақиқий 
исмимни ишлатиш ўта хавфли эди, шунинг учун кундалик Гул Макай 
(маъноси "маккажўхори") номи билан нашр эфирга чиқади. Пуштун 
фолклорининг қаҳрамонларидан бири ҳисобланган Гул Макайнинг ҳаёти 
Ромео ва Жулиетанинг ҳаётига ўхшайди. Гул Макай ва Мусо Хон исмли 
йигит мактабда учрашиб, севишиб қолишади. Aммо улар турли 
қабилаларга мансуб бўлиб, ўртадаги муҳаббат урушга сабаб 
бўлади. Шекспирнинг 
фожиасидан 
фарқли 
ўлароқ, 
бизнинг 
ҳикоямизнинг охири хайрли якун топади. Гул Макай Қуръон ёрдамида 
оқсоқолларга урушнинг жирканч эканлигини исботлайди. Улар ёш 
қизнинг сўзларига қулоқ солишади, фуқаролараро низоларни 
тўхтатишади ва севишганларнинг висолга эришишларига имкон 
беришади. Блогимдаги биринчи ёзув 2009 йил 3 январда "Мен 
қўрқаман" сарлавҳаси остида пайдо бўлди...
«Толибларнинг вахшийларча қичқириши ва ҳарбий вертолётларнинг 
шовқини остида тун бўйи тикан устида ухлагандек бўламан. Сват 
водийсида жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери қўрқув мени тарк 
этмайди» Биринчи блогимда шу гаплар акс эттирилганди. Шунингдек, 
блогимда мактабга боришдан қўрққаним ва кўчада юрганимда, доимо 
атрофга олазарак боққаним ҳақида ёздим. Мактабга кетаётганимда 
бўлиб ўтган воқеа ҳаммасидан қўрқинчли эди: “Орқамдан бир киши “ 
Мен сени ўлдираман “, деди. Қадамимни тезлатдим. Бироз вақт ўтгач, у 
келяптими ёки йўқлигини билиш учун ўгирилишга журъат этдим. Унинг 
телефонда гаплашиб тураётганини кўриб бироз таскин топдим. Демак, у 
мени эмас, балки, бошқасини ўлдирмоқчи эди.“
Интернетда биринчи марта ўзим ёзган матн эълон қилинганини 
кўрганимда қувонч ҳиссини туйдим. Аввалига бироз уялардим, аммо тез 
орада Хай Какар мендан нима кутаётганини англаб, у билан янада 
очиқроқ гаплаша бошладим. Менинг шахсиятим унга жуда ёқарди. 
Шунингдек, уни Толибон тузуми бўйинтуруғи остида яшаётган 
оиламизнинг кундалик ҳаёти ҳам жуда қизиқтирарди. 
Мен асосан мактаб ҳақида гапирардим, форма кийиб мактабга бориб 
юрган вақтларимизни соғинч билан эслардим. Энди эса мактабга 
боргунча толибонлар хоҳлагандек кийиниб, китобларимизни шарфлар 


133 
остига яширардик. Яна бир блогимнинг номи «Ёрқин кийим кийманг» 
деб номланганди. Бу блогда қуйидаги гаплар ёзилганди:

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish