13-мавзу. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш.
Режа:
1. Ннзо, уларнннг келиб чнқиш сабабларн ва турлари .
2. Низо жараёнидаги босқичлар ва оқибатлар.
3. Низоларни бошқариш ва уларни бартараф этиш йўллари.
4. Стресс ва уни бошқариш.
5. Д. Карнеги хотиржамликка эришиш тўғрисида.
6. Донолар асабийлик ҳақида.
Okilova Ra’no Xabibullaevna 1.
1. Низо, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида низо тушунчаси қуйидагича талқин қилинади:
“Ннзо — бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик, душ- манлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат; ихтилоф, ни- фоқ”.
Адоват, ихтилоф, нифоқ туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида ўйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчилик, тортишув каби нохушликларни назарда тутишади.
Бопкариш жараёнида ннзо — бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.
Таълим менежментидаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг иш қобилиятнни пасайтиради, жамоадаги “руҳий иклимни ёмонлаштиради, кадрлар қўнимсизлигини кўпайтиради.
Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар тургунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Таълим менежментидаги низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта бўлмасин, барча ҳолларда низонинг сабабларн ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил қилиниши лозим.
Раҳбар ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак.
Социологлар тадқиқотларининг кўрсатишича, “руҳий иқлим”
яхши бўлган ҳамда интизом анча юқори бўлган жойда фақат иқти- содий кўрсаткичлар юксак эмас, балки низолар ҳам анчагина кам, ходимларнинг ўз меҳнатидан катга қониқиш олаётгани кўзга таш- ланиб туради.
Ходимлар норозилиги юксак талабчанлик ва фаолиятнинг баъзи жиҳатларини яхшилаш, бу билан меҳнат унумдорлигини ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Жамоа аъзоларининг принципиаллиги ҳамда камчиликлар билан муроса қилмаслик истаги жамоанинг юксак фаоллиги ва ташаббуси туфайли юзага келади.
Таълим менежментидаги низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин.
Улардан: • меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни; • ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилмагани; • ёмон меҳнат шароитларини; • меҳнат ҳақидаги қонунларнинг бузишни; • раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини; • ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Жамоа аъзолари орасида низоларнинг кўпчилиги қуйидаги сабаблар туфайли содир бўлади .
Do'stlaringiz bilan baham: |