Soipova Maxfuza
Низо сабаблари
Низо сабаблари
1.Ресурсларни тақсимлашдаги адолатсизлик
• Ҳаттоки энг улкан корхона ва ташкилотларда – ташкилотларда ҳам ресурслар чекланган бўлади. Раҳбарият материаллар, меҳнат ва молиявий ресурсларни ўз тасарруфидаги бўлимларга умумкорхона мақсадини амалга ошириш нуқгаи назардан тақсимлаши керак.
Бирига асоссиз кўп, бирига оз тақсимлаш сўзсиз низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Ҳамма ҳам кўпроқ ундириб олиш пайида бўлади.
Низо сабаблари.
2. Вазифаларнинг — ўзаро боғлиқлиги
• Меҳнат тақсимоти барча бўғинларни бир- бири билан боғлаб қўяди.
Бундай шароитда бир киши ёки бир гуруҳ кишиларнинг ба- жарадиган иши бошқа бир киши ёки бошқа бир гуруҳ ишига боғлиқ бўлиб қолади.
Масалан, ишлаб чиқариш бўлими ходим-лардаги меҳнат унумдорлигининг паст даражада эканлигини улардаги ускуналарнинг ёмон сифатли таъмирланганлиги билан боғлаб, таъмирлаш бўлимига айб қўяди.
Таъмирлаш бўлими эса ўз навбатвда бўлим учун зарур бўлган мутахассисларни ўз вақтида ишга қабул қилмаган кадрлар бўлимига шундай эътирозни билдиради ва ҳоказо.
Кўриб турибсизки, норозиликлар ҳамма бўғинларда бор. Айнан шулар низони келиб чиқишига сабаб бўлади.
3. Мақсадлардаги ҳар хиллик .
• Ихтисослаштириш қанчалик чуқурлашса шунчалик бўлимлар кўпроқ ўз эътиборларини корхона ва ташкилотларнинг умумий мақсадини бажаришга эмас, балки хусусий ўз бўлими мақсадини амалга оширишга қаратади.
Масалан, сотиш бўлими ўзининг иш кўламини ошириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқариш бўлимидан имконият борича маҳсулот ассортимснтини кўпайтиришни талаб қилади.Аммо, ишлаб чиқариш бўлими учун маҳсулот ассортиментини хилма-хил қилиб ишлаб чиқариш эмас, балки харажат ва самарадорлик нуқтаи назардан ассортименти турли-туман бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш маъқулроқдир.
Кўриб турибсизки, бу ерда ҳам манфаатлар турлича.
4. Эркинлик, мустақиллик ва ўз қадрини билишдаги ҳар хиллик • Бу сабаб энг кўп ҳолларда учрайдиган сабаблардан ҳисобланади. Масалан, бўйсунувчи ўз фикрини айтишга ҳар доим ҳақлиман деб айтса, раҳбар бунга жавобан фикрингизни фақат биз "сўраган пайтда айтишингиз мумкин" деса, ўз-ўзидан низо келиб чикади.
Юқори малакали ходим ҳам нима учун ўз қадрини билмаслиги керак? У ҳам маслаҳат бериш ҳуқуқига эгаку.
5. Манманлик, қайсарлик. • Шундай ходимлар борки, фақат ўзининг фикрини маъқуллайди, муросага ҳеч ҳам бормайди. Бундай одамлар ғалванинг ини.
Улар билан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак.
6. Коммуникация — ўзаро алоқанинг қониқарсизлиги • Ахборотнинг ходимларга етиб бормаслиги ёки унинг жуда ҳам суст бўлиши низо чиқиш учун ҳам сабаб, ҳам оқибат бўлиши мумкин.
Агар раҳбарият ходимларига ўз вақтида янги жорий қилинаётган иш ҳақи тизими тўғрисидаги ахборотни етказмаса, демакки ходимларнинг меҳнат унумдорлигини оширишдаги манфаатдорлиги ўзгармай қолади.
Soatova Shoxista
Низоларнинг асосан тўрт хили кўп учраб туради .
1.Шахслараро низо
2.Ички шахсий низо
3.Шахс ва гуруҳ ўртасида низо
Низо хиллари
• очиқ низолар
• ёпиқ низолар
• объектив низолар
• субъектов низолар
Низо хиллари.
Ички шахсий низо бир кишининг ўзига бир-бирига зид топ- шириқлар берилиб, раҳбарнинг пировард талаби бир-бирига мос келмай, бажарувчи бундай ҳолда нима қилишини билмай хуноб бўлган ҳолларда вужудга келади.
Масалан, универсал магазинда бўлим бошлиғи сотувчидан иш жойидан бир қадам ҳам жил май, харидорларга хизмат қилишни талаб қилди, дейлик.
Кейинроқ эса у сотувчидан бу ишга ниҳоят кўп вақг сарфлагани ва натижада бўлимни янги товарлар билан тўлдирмаганидан шикоят қилса, бундай талаб олдинги талабга зид бўлиб чиқади.
Натижада сотувчи нима қилишни билмай хуноби ошади. Мана Сизга низоли вазият.
Бошқа бир мисол. Ишлаб чиқириш бўлимининг бошлиғи ишчидан маҳсулот сонини кўп ишлаб чиқаришини талаб қилса, маҳсулот сифати бўйича раҳбар эса ундан маҳсулотни режадан оширмай, ҳатгоки уни бажармаса ҳам унинг сифатини оширишни талаб қилади.
Хўш, бечора ишчи нима қилиши керак? У “икки ўт ”
орасида, нима қилишини билмайди.
Кўриб турибсизки, бу ерда ҳам низоли вазият кўз ўнгимизда. Биринчи мисолимизда бир кишининг ўзига қарама-қарши, бир-бирига зид талаб қўйиш натижасида низоли вазият вужудга келган бўлса, иккинчи мисолимизда бундай вазият бошқариш- да — якка ҳокимлик тамойилининг бузил иши натижасида юзага келди.
Тадқиқотлар ва кузатишлар бундай вазиятлар: ходимнинг ўз ишидан қониқмаганлик, ўзига ва корхона ва ташкилотларга ишончсизлик, шунингдек, ходимда асаб бузилиши ҳолатларининг тез-тез содир бўлиб туриши натижасида вужудга келишини кўрсатади.
Шахслараро низо ҳаётда энг тарқалган низолардир.
Бундай низолар, масалан:
• оилада:
• эр билан хотин ўртасида;
• ота билан фарзанд ўртасида; • она билан фарзанд уртасида;
• фарзанд билан фарзанд уртасида ва ҳоказо.
• ишлаб чиқаришда:
• ходим билан ходим уртасида;
• ходим билан раҳбар уртасида;
• раҳбар билан раҳбар ва ҳоказолар ўртасида бўлиши мумкин.
Буни қуйидагича тасвирлаш мумкин .
Шахс – низо - шахс ташкилот.
Шахслараро низолар.
Шахслар ўртасидаги низо кўп ҳолларда уларнинг у ёки бу ма- салага бўлган нуқтаи назарларининг мос тушмаслиги, раҳбарлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш, ходимлар билан раҳбар уртасида эса иш шароитини қониқарсизлиги кабилар юзасидан вужудга келиши мумкин.
Бир лавозимга икки номзод қўйилганда ҳам шу турдаги низолар келиб чиқиш ҳоллари бўлади. Шахслар тўқнашуви ҳам шахслараро низо туфайли бўлиши мумкин.
Зеро, ҳар хил тоифа, феълдаги одамлар ҳамма вақт ҳам бир-бирларини тушунавермайдилар. Гарчи бир кўринишда бизга шундоқ туюлса-да, шахслараро низоларнинг 75—80 фоизи мод- дий манфаатдорлик замирида содир бўлади.
Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низолар, одатда айрим шахснинг у ёки бу нарсага нисбатан бўлган фикрининг ёки манфаатининг гуруҳ фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга келади.
Айтайлик, бирор олийгоҳ доценти ўзининг асосий иш жойидан ташқари пул топиш мақсадида бошқа 2—3 жойда, шу жумладан, фирмада ишлаётгани умумкафедра манфаатига зид келади.
Чунки кафедра жамоаси унинг шунча жойда ишлаб асосий иш жойидаги ишни қотира олмай, ўлда-жўлда ишлашидан манфаатдор эмас.
Бундай қарама-қарши ҳолат улар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Худди шундай ҳолат раҳбарнинг бирор-бир бўлим ходимларига нисбатан қўллаган ноўрин жазоси раҳбар билан гуруҳ ўртасидаги тўқнашувга олиб келиши мумкин.
Шахс – низо - шахс ташкилот.
Аҳолида шахснинг гуруҳ билан тўқнашуви ҳам алоҳида шахс ва гуруҳ ўртасидаги келишмовчилик оқибатида бўлади.
Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлларидан бири унинг нархини нисбатан пасайтириш йўлидир.
Бу масалан и корхона мажлисида муҳокама қилиш жараёнида бир гуруҳ ходимлар бундай йўл корхона зиммасига юклатилган режани бажарилишига имкон беришини айтса, бошқа бир ходим бундай йўл маҳсулот сифатининг пасайишига, унинг устига-устак ҳозирги ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг сифати шундоқ ҳам рақобатдош корхоналарда ишлаб чиқарилаётган айнан шундай турдаги маҳсулот сифатидан паст эканлигига шама қилиб, бу йўлнинг нотўғрилигини исботламоқчи бўлади.
Бу ерда бир гуруҳ ходимларнинг фикри алоҳида ходимнинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай ҳолат ҳам низо келиб чиқиши учун сабаб бўлади.
Гурухлараро низоларга:
• бўлимлар билан бўлимлар ўртасидаги;
• маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасидаги;
• бўлимлар билан маъмурият ўртасидаги;
• бўлимлар билан касаба уюшмаси ўртасидаги низолар мисол бўла олади.
Бу турдаги низолар айниқса бир йўналишдаги бошқарув гурухлари билан штабли бошқарув гуруҳлари ўртасида содир бўладиган низоли вазиятларда яққолроқ кўринади.
Штабли бошқарув гурухларида банд бўлганлар, одатда бир йўналишдаги бошқарув гурухларида банд бўлганларга қараганда ёш ва иқгидорли кишилар бўладилар.
Улар кўпинча “куча "сўзлари билан муомала қилишни хуш кўрадилар.
Бу эса гурухлар ўртасидаги муомалани жиддийлаштиради.
Бир йўналишдаги раҳбарлар ахборотларни олиш нуқгаи назардан штабли раҳбарларга тобе эканликларини пеш қилиб, улар берган тавсияларини рад этишлари мумкин.
Экстремал шароитда бир йўналишдаги раҳбарлар штабли раҳбарлар томонидан қилинадиган тавсияларнинг шундай вариантини атайлаб танлайдиларки, бу вариант пировард натижада мазкур ишнинг барбод бўлишига сабаб бўлади. Бу ҳаракат мутахассисларни “уз ўрнига қўйиш ” ёки ўч олиш мақсадида қилинган ҳаракат бўлади.
Бундан ғазабланган штабли раҳбарлар бир йўналишдаги раҳбарларни ахборотга кириб боришини янада қийинлапггириб, уларни ўзларига тобелигини кучайтиради.
Бундай ҳолларда низоли вазият юзага келади ва бора-бора у пишиб ўзаро тўқнашиш содир бўлади.
Бир корхона ва ташкилотларда доирасидаги бўлимларнинг мақсадлари бир-бирига мос тушмаслиги сабабли ҳам тез-тез низолар чиқиб туради.
Масалан: • корхонанинг ва ташкилотларнинг муайян бўлими ўзининг маҳсулотларини четга сотиб юқори фойда олишни, шу корхона доирасидаги бўлимларга паст нархда сотиб фойда олишдан афзал кўради;
• кундузги сменада банд бўлган тиббий ходимлар ишчиларга хизмат кўрсатиш даражаси паст бўлганлигидан кечки сменадаги банд бўлган тиббий ходимлар устидан шикоят қилишлари мумкин ва аксинча;
• товарларни сотиш бўлими истеъмолчиларнинг талабини қон- дириш учун ҳар доим омборда кўпроқ товар ғамламасининг етарли бўлишини хоҳласа, ишлаб чиқариш бўлими эса бундан манфаатдор эмас, чунки бундай иш тутиш ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига, бу эса ўз навбатида маҳсулот баҳосининг ошишига олиб келади.
Гуруҳлараро низолар ўз табиатига кўра аралаш низолардир, чунки уларнинг вужудга келиши барча юқоридаги низо турларининг таъсири остида бўлади.
Мавҳумлигига қараб, низолар очиқ ёки ёпиқ кўринишларда бўлиши мумкин.
Очиқ низолар одатда қарама-қарши томонларнинг кўз олдида, тўғридан-тўғри вужудга келади. Улар тўқнашиш содир бўлгунга қадар тўлиқ етилган бўлади.
Бундай низолар раҳбарият назорати остида турганлиги сабабли корхона ва ташкилотлар учун унчалик хавф туғдирмайди ва уларни бошқариш осон кечади.
Ёпиқ низолар ўта хавфлидир. Бундай низоларни аста-секин, белгиланган фурсатда портлайдиган минага ўхшатса бўлади. Агар низо ҳали “етилмаган ” ёки уларни одамлар нигоҳидан яширилса, бошқача қилиб айтганда низо кишилар “ичида "бўлса, билинг- ки, бу ниҳоят хавфли ва уни бошқариш жуда қийин.
Ёпиқ низолар кўпинча фитна, иғво, ҳийла-найранг, фисқ-фасод шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келади.
Улар орага нифоқ солиш, бузғунчиликка қаратилган бўлиб, ёлгон-яшиқ, уйдирма, бўҳтон гаплар мухолифлар учун асосий қурол вазифасини бажаради.
Очиқ низолар кўпинча нидо, чақириқ шаклида ривожланиши оқибатида вужудга келади.
Улар очиқдан-очиқ чақириқ, товуш чиқариш, даъват этишда ўз ифодасини топади. Бунда бир гуруҳ ходимлар ўзларига қарама-қарши бўлган расмий ёхуд норасмий гуруҳларнинг манфаатини ўзининг манфаати томон буришга ҳаракат қилади.
Характерига қараб низолар объектив ёки субъектив низоларга бўлинади.
Объектив низоларга корхона ва ташкилотларнинг ривожланиш жараёнида юзага чиқадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлиқ низолар киради. Бу низолар амалий низолар бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, раҳбарлик услубини такомиллаштириш, корхонада нормал “руҳий иқлим ” ни яратиш учун хизмат қилади.
Субъектив низоларга кишиларнинг у ёки бу воқеликка бўлган шахсий фикрларининг турличалиги оқибатида вужудга келадиган низолар киради. Бу низолар табиати бўйича ҳис-туйғуга, хиссиётга берилиш, қизиққонлик оқибатида юзага чиқади.
Одатда, бундай низолар бир-бирини руҳан кўра олмайдиган ёки бир-бирини тушунмайдиган, ёхуд тушунишни хохламайдиган кишиларнинг қарама-қарши фикрлари оқибатида вужудга келади.
Оқибат натижасига қараб, низолар конструктив ва деструктив низоларга бўлинади.
Конструктив низолар корхона ва ташкилотларда мақсадга мувофиқ ўзгартиришлар қилинишини, оқибатда эса низо чиқадиган объект (сабаб)ни бартараф этишни назарда тугади.
Агар низо ҳеч қандай асосга эга бўлмаса, унда бу низо деструктив низо деб юритилади. Бундай низолар ходимлар ўртасидаги муносабатларни барбод этади, сўнгра ишлаб чиқариш жараёнини, бошқарувчиларни издан чиқариш пайида бўлади.
Шуни назарда тутиш керакки, ҳар қандай конструктив низо, агар ўз вақгида олди олинмаса, деструктив низога айланади, яъни кишилар бир-бирига нисбатан нафратларини намойиш этиш, бўлар-бўлмасга тирноқ остидан кир излаш, ҳар бир сўздан ил гак топиш, атрофдагиларнинг қадр-қимматини ерга уриш, ўзининг фикрини зўрлаб тиркаш, етилган муаммоларни ҳал қилишдан бош тортиш ҳаракатида бўлаверадилар.
Аксарият ҳолларда конструктив низоларнинг деструктив низоларга айланиши низода қатнашувчиларнинг шахсий хислатлари билан боғлиқ бўлади. Мутахассислар кишилар ўртасида ортиқча низоларни тарқатишга сабабчи бўлувчи олти тоифадаги “низоли " шахсларни ажратишади:
• Намойишкорона шахс. Булар ҳар доим диққат марказида бўлишга интиладилар. Ҳар қандай эҳтиросли баҳсларнинг ташаббускоридирлар.
• Кибр-ҳаволн шахс. Булар: • ўзлари ҳақида юқори фикрда бўладилар; • ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашмайдилар; • ўзларининг хатти-ҳаракатига танқидий нуқтаи назардан қарамайдилар; • жиззаки, териси юпқа, салга хафа бўладилар; • атрофдагиларга заҳрини сочиб “қовуштириб ” тарқатади- лар.
• Жиловсиз шахс. Булар: • ўз-ўзини жуда ҳам суст назорат қиладилар; • беихтиёр ҳаракатлари билан ажралиб турадилар; • тажовузкор бўладилар; • ҳеч ҳам тушуниб бўлмайдиган кишилардир. • Ўта аниқ шахс. Булар: • ортиқча талабчан бўладилар; • ҳар доим шубҳада бўладилар; • ваҳимачи бўладилар; • икир-чикирга берилувчан бўладилар.
* Мақсадга йўналтирилган шахс. Булар: • низони ўзларнинг шахсий манфаатларини амалга оширишда қурол сифатида кўрадилар; • ўз манфаати йўлида атрофдагиларга қаллоблик қиладилар, найранг ишлатадилар. Низосиз шахслар. Булар ўзларининг ҳаракатлари билан кўнглини топиши биланоқ янги низоларни ижод этадилар.
Karimova Madinabonu Baxromjon qizi
Do'stlaringiz bilan baham: |