11
қонун-қоидалар тўпламига қатъий риоя қилган ҳолда яшаб келмоқдамиз.
Урф-одатларимизга кўра, ҳар қандай меҳмонни мулозамат билан кутиб
олиш ва меҳмондорчиликни ўрнига қўйиш биз учун ҳам мажбурият, ҳам
шараф. Номуссиз деган ном орттириш биз пуштунлар учун ўлим билан
тенг. Шармандалик – пуштун эркаклари эшитишни ҳам хоҳламайдиган
сўз. “Гар номус бўлмаса, бу дунё ҳеч қандай қийматга эга эмас” мақоли
бир неча асрлардан бери ҳаёт тарзимизда ўз ифодасини топган. Ўзаро
курашлар бизда шу даражада авж олганки, “тарбур”, яъни “амакивачча”
сўзи аслида “душман” деган маънони англатади. Aммо биз юртимизни
босиб олишга интилган ташқи душманларга қарши доимо бирлаша
олганимиз билан мақтана оламиз. Барча пуштун болалари миллатимиз
қаҳрамони Малалайнинг 1880 йилда бўлиб ўтган иккинчи инглиз-афғон
урушида афғон армиясини британияликларни мағлуб
этишга
руҳлантиргани ҳақидаги ҳикояларни эшитиб катта бўлишади.
Малалай
Қандаҳор
вилоятининг
ғарбий
қисмидаги
қумли
пасттекисликларда жойлашган кичик шаҳарча – Майванддаги оддий
чўпоннинг қизи эди. Ўспиринлик пайтида унинг отаси ва бешиккерти
қилинган бўлажак турмуш ўртоғи бошқа эркаклар сингари
британияликларга қарши курашиш учун жанг майдонларида жавлон
уришган. Малалай бир нечта қишлоқдош аёллар
билан биргаликда
ярадор ватандошларининг жароҳатларини боғлаб қўйиш ва ватан
ҳимоячиларига сув етказиб бериш учун жанг майдонига қўрқмасдан
кириб борган. Aфғон эркакларининг устунликни бой бераётганлигини
кўриб чидаб тура олмаган жасур қиз ерда ярадор ҳолда ётган байроқ
кўтарувчининг қўлларидан байроқни юлиб олиб, қўшин ичига
мардонавор қадамлар билан кириб борган ва бор овозида
ватандошларига мурожаат қилган:
“Aзиз биродарлар, агар
бугунги жангни бой берсангиз, худо ҳаққи,
авлодларимиз бизнинг бу шармандагарчилигимиз учун бошларини
кўтара олмай қолишади. Шуни хоҳлайсизми?”
Малалай жангда ўқ еб ҳалок бўлган бўлса ҳам, унинг бу сўзлари ва
жасурлиги барча эркакларни руҳлантириб юборди ва жанг картинаси
буткул ўзгариб кетди. Британия армияси ўз тарихидаги энг катта
мағлубиятлардан бирини қабул қилиб олди. Aфғонлар бу ғалабадан
шунчалик руҳланиб кетдиларки, сўнгги афғон
подшоси Майванд
ғалабаси шарафига Кобул марказида ёдгорлик ҳам ўрнаттирди.
Мактабда ўқиб юрган кезларимда “Шерлок Холмс”ни ўқиб, Доктор
Уотсон буюк детективга ҳамроҳ бўлишидан олдин ушбу жангда
қатнашиб, ярадор бўлганлиги ҳақида билиб олдим. Умуман олганда,
французлар Жанна Даркни қандай улуғласа, биз ҳам Малалайни ундан
кам кўрмаймиз. Aфғонистондаги кўпчилик қизлар мактабларига унинг
номи берилган. Aммо диний олим ва қишлоқ имоми бўлган
отамнинг
12
отаси, яъни бобом менга бу исмнинг берилишини унчалик ҳам
хушламаган, у бу қарорини "Малала - ғамгин исм” дея изоҳлаган экан.
Болалигимда отам менга таниқли пешоварлик шоир Раҳмат Шоҳ Саел
томонидан ёзилган шеърларни ўқиб берарди. Уларнинг айримлари
ёдимда қолган:
Do'stlaringiz bilan baham: