Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

Минорадан ҳақиқат овози кўтарилганда
Будда жилмаяди
Ва тарихнинг узилган занжири қайта боғланади. 
Биз Ҳиндукуш тоғларининг соясида яшардик. Ёввойи эчки ва 
тустовуқларни овлаш эркакларнинг севимли машғулоти эди. Бир 
қаватли уйимиз бетон плиталаридан бунёд бўлганди. Уйимизнинг чап 
томонида болалар доим крикет ўйнайдиган майдонча бор эди. Биз ўйин 
ўйнаб бўлишимиз билан отам ва унинг дўстлари у ерда ўтириб чой 
ичишга одатланишган, мен ҳам томга чиқиб олиб, қўшниларнинг 
мўрисидан чиққан тутунларни томоша қилишни хуш кўрардим.
Водиймиз мевали дарахтларга тўла, анжир, анор ва шафтоли каби 
меваларнинг донғи ён атрофдаги ҳудудларга ҳам кетганди. Боғимизда 
узум, мурут ва хурмо дарахтлари бор эди. Олд ҳовлимизда олхўри 
дарахтидан мева олиш учун доимо қушлар билан курашардик ва 
аксарият ҳолларда қушлар бу курашда ғалаба қозонишарди.
Қушлар билан суҳбатлашиш онамнинг севимли машғулоти эди. 
Ҳовлимизнинг орқа тарафида маҳалламиз аёллари йиғиладиган айвон 
бор бўлиб, очлик нима эканлигидан яхшигина хабардор бўлган онам ҳар 
доим қўшимча овқат пишириб, муҳтожларга тарқатарди. Овқатнинг 
қолган қисми қушларга насиб этарди. Биз пуштун тилида айтиладиган 
“тапи”, яъни икки мисрали қўшиқларни куйлашдан олам-олам завқ туяр, 
онам эса қушлар учун дон сепаётиб, шундай дерди: 
Б
оғдаги кабутарларни ўлдирманг, 


15 
бирини ўлдирсангиз, иккинчиси келмайди.
Томда ўтирганча пурвиқор тоғларга боқиб хаёл суриш жону дилим 
эди. Пирамида шаклидаги Элум чўққиси тоғнинг энг баланд жойи 
ҳисобланади. Шу қадар баландда жойлашганидан паға-паға булутлар 
уни маржон каби ўраб олган. Ёзнинг жазирама кунларида ҳам у ердан 
қор топиш муаммо бўлмайди.Мактабда ўтилган тарих дарслари орқали 
буддавийлар водиймизга келишидан анча олдин, милоддан аввалги 327 
йилда,Aлександр Македонский минглаб филлари ва аскарлари билан 
Aфғонистондан Ҳиндистон томон кетаётганида водийга бостириб 
кирганини билиб олганмиз. Сват аҳолиси худолардан нажот излаб, 
тоғнинг энг тепасига чиқиб олишади. Бироқ тадбирли Aлександр 
ёғочдан ясалган баланд майдончалар қуришни ва уларга катапулталар 
ўрнатишни буюради. Ушбу аслаҳалардан ёғдирилган ўқлар чўққининг 
энг тепасигача етиб боради. Aлександр ўз ҳокимиятининг рамзи 
ҳисобланган Юпитер юлдузига тегиш учун чўққининг энг тепасигача 
етиб боради.
Томда ўтириб тоғлар ҳам фаслларга қараб ўзгаришини билиб олганман. 
Кузда этни жунжиктирадиган салқин шабада эсиб туради. Қишда эса 
ҳамма жой оппоқ қорга бурканиб, биз уриб туширишни канда 
қилмайдиган тарновга ханжардек қадалган сумалакларни кўриб 
кўзингиз қувнайди. Биз болалар йиқилиб-сурилиб қорбўрон ўйнаймиз, 
қорбобо ясаймиз, қор парчаларини қўлимизга тутиб олмоқчи бўламиз. 
Баҳор келиши билан табиат уйқудан уйғониб, ҳаммаёқни яшиллик 
қоплайди. Бодом гуллари хонага учиб кириб, онамдан бошқа ҳамманинг 
кўзини қувнатадиган манзара ҳосил қилади (Онамнинг бундан 
қувонмаслигига сабаб – дарахт гуллари билан тўла хонани супуриш 
айнан унинг зиммасида эканлиги). Шамол бурнимизга гуруч 
далаларининг ифорини “ташиб келтириш” билан шуғулланади. Мен ёзда 
туғилганман, шу сабаб бу ойда ҳаддан зиёд иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм 
суриши ҳам, сой суви одамлар ташлаган ахлат билан тўлиб оқиши ҳам 
бу фаслга бўлган муҳаббатимга заррача таъсир ўтказа олмайди.
Мен туғилганимда оиламиз жуда ҳам камбағал бўлган. Отам ва унинг 
дўсти бир амаллаб мактабга асос солишган, биз эса мактаб рўпарасидаги 
икки хонали хароба кулбада истиқомат қилардик. Мен ва ота-онам бир 
хонада ухлаган бўлсак, яна бир хона меҳмонлар учун мўлжалланганди. 
Бизда ошхона ҳам, ҳаммом ҳам йўқ эди, онам ҳовлидаги ўчоқда овқат 
қилар, кирлар эса сой сувида ювиларди. Уйимиздан доимо меҳмон 
аримасди. Меҳмондўстлик пуштун миллатининг асосий қадриятларидан 
бири эканлигини юқорида айтиб ўтгандим.
Мен туғилганимдан икки йил ўтиб кичик укам Хушал дунёга келди. У 
ҳам худди мендек уйда туғилди, бахтга қарши, бу даврга келиб ҳам на 
шифохона учун, на доя учун отамда пул йўқ эди. Унинг исми яна бир 


16 
пуштун миллати қаҳрамони Хушал хон шарафига “Хушал” деб қўйилди. 
Сезиб турганингиздек, мактабимизнинг номи ҳам “Хушал мактаби” эди. 
Онам ўғил бўлишига чин дилдан умид қилгани сабаблими, укам 
туғилганида қувончдан бақириб юборган эди. Янги туғилган укачам 
менинг кўзимга жуда озғин ва кичик, пуф деса эгилиб кетадиган қамиш 
сингари кўринарди. Онам уни еру кўкка ишонмас, унинг ҳар бир истаги 
сўзсиз қондирилиши эса бироз ғашимни келтирарди. У ҳар куни 
нонушта дастурхонида чой, сут, шакар ва хандон писта бўлишини талаб 
қиларди, натижада эса онамнинг тоқати тоқ бўлди ва тантиқ ўғлининг бу 
эркалигини кўтармай қўйди. Укам яп-янги бешикда ётган, модомики, 
мен туғилганимда отамнинг янги бешик сотиб олишга қурби етмасдан, 
қўшниларнинг ишлатилмаётган бешигидан фойдаланиб туришга мажбур 
бўлган. Орадан деярли беш йил ўтиб оиламизга яна бир меҳмон ташриф 
буюрди – Aталнинг порлаб турган кўзларини аланглатиши бизга катта 
қувонч ҳадя қилди. Шундан сўнг отам етарлича фарзанд кўрдим деб 
ҳисоблаб, оиламизни бошқа кенгайтирмасликка қарор қилган. 
Ваҳоланки, водий анъаналарига кўра 3 фарзандли оила кичик 
ҳисобланади, аксарият ота-оналар 7-8 нафардан фарзанд дунёга 
келтиришади.
Орамизда арзимаган 2 ёш фарқ бўлганлиги учун мен асосан Хушал 
билан ўйнардим, аммо ҳар сафар ўйинимиз жанжал билан якунланарди. 
У йиғлаганча ойим томонга чопар, мен эса отамга шикоят қилиш учун 
югурардим.
― Нима бўлди, Жани?, ― отам менга юзида кулги аралаш савол 
берарди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам отам мени юпатиш учун сўз топа 
оларди. Отам билан орамизда қанақадир умумий ўхшашлик бўлиб, ҳар 
доим бир-биримизни тушуна олардик. Онам жуда гўзал аёл бўлиб, 
водийдаги бошқа эркаклар учун эса бу хусусият мутлақо ёт ҳисобланса 
ҳам, отам уни еру кўкка ишонмасди. Онамнинг исми Тор Пекай бўлиб, 
бу ибора “қарға кокил” деган маънони билдирарди.Ваҳоланки, онамнинг 
сочлари малла эди. Бобом Жансер Хон бу исмни онам туғилишидан сал 
олдинроқ Aфғонистон радиосидан эшитган экан. Онамдек териси 
нилуфар гулидек оппоқ, сарвқомат ва сехрли жилога эга ям-яшил кўзли 
бўлишни жуда хоҳлардим, аммо менга отамдан қорамтир тери, 
жигарранг кўзлар ва қалин бурун мерос бўлиб қолганди. Бизнинг 
маданиятимизда одамларнинг бир-бирига лақаб қўйиши одат тусига 
кирган, 
туғилганимдан 
бошлаб 
онам 
мени 
“Пишо”, 
баъзи 
қариндошларим эса “Лачо” деб чақиришади. Бу пуштун тилида “хандон 
писта” деган маънони англатади. Умуман, бизда қоп-қора одамни 
“оппоғой”, бўйи кичкина одамни эса “сўтак” деб чақириш тез-тез 
учрайдиган ҳолат. Бу бизнинг одамларимиз юмор ҳиссига бойлигидан 
далолат. 


17 
Оиламизда ҳамманинг лақаби бўлгани сингари дадам ҳам бу бахтдан 
мосуво қолиб кетмаган, биз уни “ҳайста” дада деб чақирамиз, бу 
“келишган” деган маънони англатади.
Тахминан 4 ёшлигимда отамдан сўраган эканман:
- Ота, сизнинг рангингиз қанақа?
- Aниқ билмайман, бироз оқ, бироз қора.
- Худди сут билан чойнинг аралашмасига ўхшаб-а? 
У бу гапимдан хандон отиб кулганидан сўнг, менга ўз ҳаётида содир 
бўлган бир воқеани айтиб берганди. Отам ёшлигида терисининг 
қоралигидан жуда ташвишланганидан далага бориб сигир сутини юзига 
сурган ва бу ишидан ўзича хурсанд бўлиб, шундан сўнг юзи мўжизавий 
равишда оқариб кетишидан умидвор бўлган экан. Фақатгина онамни 
учратиб, терининг ранги ҳеч қанақа аҳамиятга эга эмаслигини англаб 
етганидан сўнггина хотиржам тортган, ақлдан оздирадиган даражадаги 
гўзал қиз уни севиб қолганидан қувват олган экан.
Жамиятимизда бўлажак келин ёки куёвни фақатгина ота-оналар 
танлашига қарамай, ота-онам ўзаро кўнгил қўйиб, турмуш қурган 
бармоқ билан санарли оилалардан бири бўлишган. Мен уларнинг 
дастлабки учрашуви тўғрисидаги ҳикояни минг марталаб эшитганман. 
Улар Сватнинг юқори қисмидаги Шангла деб номланган чекка 
қишлоқда яшашган. Отам биринчи марта амакисининг уйига таълим 
олиш учун борганида онам қўшни уйда яшайдиган аммасиникига 
меҳмонга келган. Бир-бирларини ёқтириб қолишлари учун биргина 
қараш кифоя қилган. Aммо бу жамиятда ҳиссиётларни ошкор қилиш 
қатъиян ман этилади. Бунинг ўрнига отам онам ўқишни билмаслигидан 
бехабар ҳолда қуйидаги мисраларни қоғозга битиб жўнатган: 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish