Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

З.М. 
Бобур – таржимон.
) Кобул тахтини олишга ёрдам беришган. Бунга 
жавобан, янги ҳукмдор Юсуфзойларни армия ва давлат бошқарувидаги 
муҳим лавозимларга тайинлайди, аммо унинг қариндошлари ва дўстлари 
Юсуфзойларнинг қудрати ошиб кетишидан ташвишга тушиб, Темурий 
ҳукмдорни тахтдан ағдарилиш ҳавфидан огоҳ қилишади. Ҳукмдор 
қабиланинг барча етакчиларини зиёфатга чақиради ва ҳамма ширакайф 
пайтида оммавий қирғин уюштиради. 600 га яқин одам қатл этилади. 
Фақатгина икки нафаригина тасодифан омон қолиб,қочишга муваффақ 
бўлади ва қабиладошлари билан Пешовар томон йўл олади.Бироз нафас 
ростлашгач, баъзи қабилалар ҳукмдорларини хоин ҳукмдорга қарши 
иттифоқ тузишга кўндириш мақсадида Сват водийсига қараб йўл 
олишади. Aммо жаннатмакон водийни кўришгач, бу қарордан зудлик 
билан воз кечишади ва қайтанга бу ердаги қабилаларни водийдан қувиб-
солишади.
Юсуфзойлар барча ерларни қабиланинг эркак аъзолари ўртасида 
тақсимлади. Бу ҳар беш-ўн йилда барча оилалар ўзаро қишлоқларини 
алмаштириб, янги қишлоқнинг ерларини эркаклар ўртасида тақсимлаб 
берадиган "веш" деб номланган ўзига хос тизим эди, шу орқали барча 
қабила аъзолари ҳам яхши, ҳам ёмон ерларда ишлаш имкониятига эга 
бўлиши таъминланарди. Бундан асл мақсад кейинчалик қабилавий 
низолар бўлишининг олдини олиш бўлган. Қишлоқларни хонлар 
бошқариб, оддий халқ вакиллари - ҳунармандлар ва мардикорлар 
уларнинг ижарачиси ҳисобланган. Хонлар ижара ҳақини, одатда, 
ҳосилнинг бир қисми кўринишида олган. Уларнинг яна бир вазифаси 
хон армиясида хизмат қилишдан иборат бўлган - ҳар бир хонадондан 
бир нафар аскар хон қўшини сафида хизмат қилиши мажбурий этиб 
белгиланган. Хон юзлаб қуролланган одамларни қишлоқ ахолисини 
тинч сақлаш, бошқа қишлоқларни босиб олиш ва талаш учун ушлаб 
турган. 
Сватдаги Юсуфзойларнинг бирон-бир ягона ҳукмдори бўлмаганлиги 
сабабли хонлар ва ҳаттоки оилалар ўртасида ҳам катта-катта жанжаллар 
кузатилган. Эркакларга ҳар доим ҳушёр туришлари кераклиги 
уқтирилган. Гарчи ёнида олиб юрмаса ҳам, ҳозиргача ҳар бир пуштун 


20 
эркагида шахсий милтиқ бўлиши шарт. Бобом навқиронлик даврларини 
ҳикоя қилиб берар эканлар, деярли ҳар куни отишма бўлганини 
айтардилар. Ўтган асрнинг бошларида водий аҳолиси мамлакатни 
бошдан-оёқ назорат қилган инглизлар ўз ерларини тортиб олишларидан 
таҳликага тушишган. Тўхтовсиз қон тўкилиши водий аҳолисининг 
тинкасини қуритган. Шу сабабдан ҳам ҳудудни бошқариш ва 
келишмовчиликларни ҳал қилиш учун холис ҳукмдор топишга қарор 
қилишган. 
Дастлабки икки ҳукмдор ишончни оқлай олмаганидан сўнг оқсоқоллар 
ўзаро кенгашиб Мангул Aбдул Вадод исмли кишини қирол қилиб 
сайлашган. Гарчи ўқиш-ёзиш бахтидан бебаҳра бўлса ҳам, Соҳиб 
подшоҳ номи билан танилган бу шахс водийда тинчлик ўрната олди. 
Пуштун эркагидан милтиқни тортиб олиш унинг ҳаётини тортиб олиш 
билан тенг бўлгани сабабли Соҳиб подшоҳ аҳолини тўлиқ 
қуролсизлантиришга муваффақ бўла олмади. Бунинг ўрнига у мунтазам 
қўшин тузди ва бутун водий бўйлаб истеҳкомлар қурдирди. Ниҳоят, 
1926 йилга келиб инглизлар уни давлат бошлиғи сифатида расман тан 
олишди ва ўшандан бошлаб “вали” (бизнинг тилда ҳукмдор) унвонини 
қўлга киритди. Водийга биринчи телефон линиясининг етиб келиши 
айнан унинг даврида содир бўлди, дастлабки мактаб ҳам айнан унинг 
номи билан боғлиқ. Уй-жой олди-сотдисига йўл бермайдиган, 
шунингдек, одамларнинг қулай турар-жойлар қуриш ва дарахтлар 
экишга бўлган рағбатини сўндирадиган «веш» тизимини бекор қилиши 
билан у минглаб одамларнинг олқишига сазовор бўлди. 
Покистонга асос солинганидан икки йил ўтиб, 1949 йилда, Мангул 
Aбдул Вадод катта ўғли Мангул Aбдул Хон Жаҳанзоб фойдасига 
тахтдан воз кечди. Отам доим: «Соҳиб подшоҳ тинчлик олиб келган 
бўлса, 
ўғли 
фаровонлик 
келтирди», 
деб 
айтарди. 
Водий 
халқи Жаҳанзоб ҳукмронлик қилган йилларни «олтин давр» деб 
айтишдан 
чарчамайди. 
Пешавордаги 
инглиз 
мактабида 
ўқиган Жаҳанзоб, отаси саводсиз бўлгани учунми, халқ таълими 
тўғрисида жуда қайғурган, шу сабаб ҳам кўплаб мактаблар, шунингдек, 
шифохоналар ва йўллар қурдирган. Жаҳанзоб 1950 йилда турар жойлар 
учун ижара тўлови тўлаш тизимига чек қўйди. Aфсуски... сўз эркинлиги 
ҳар доим водийимизни айланиб ўтган. Кимда-ким валини танқид қилса, 
у кучли тазйиққа учраб, охири водийдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. 
Отам дунёга келган 1969 йилда водиймиз Покистоннинг шимоли-ғарбий 
чегара вилоятининг бир қисмига айланди, бир неча йил ўтгач 
эса Хайбер-Пахтунхва деб номланди. 
Шу сабаб биринчи навбатда ўзимни Сват водийсининг фуқароси деб 
ҳисобласам ва пуштун миллатига мансублигимни ҳеч қачон унутмасам 
ҳам, туғилишимданоқ Покистон қизи бўлганман ва ватаним билан 
ҳозиргача фахрланаман. Мен ва укаларим ён қўшнимизнинг мен тенги 


21 
фарзанди Сафина ва унинг укалари Бобур ва Босит билан биргаликда 
кўчада ёки томда крикет ўйнардик, лекин мен ич-ичимдан мени ҳам 
улғайганим сари худди бошқа қизлар каби уйдан кўчага чиқмаслик 
қисмати кутаётганини ҳис қилардим. Қиз боланинг вазифаси – оиладаги 
эркакларга овқат тайёрлаш ва уларнинг бошқа юмушларини бажариш 
ҳисобланади. Эркаклар шаҳар ташқарисида ҳам бемалол юра олишади, 
уларга ҳамма нарса мумкин, аммо аёл киши остона хатлаб кўчага 
чиқиши учун унинг ёнида эркак қариндоши бўлиши шарт, ҳеч 
бўлмаганда унга 5 яшар укаси ҳамроҳ сифатида эргашиши керак. Бу 
асрлар давомида шаклланган анъана. 
Мен ушбу анъанага бўйсунишни хоҳламаслигимни жуда эрта англадим. 
Отам ҳам бу борада мени руҳлантирарди: 
-Малала, она қизим, сен эркин қушсан. 
Мен ҳам худди Aлександр Македонский сингари Юпитер юлдузига 
қўлим билан тегиш учун водийни тарк этиб, Элум чўққисининг энг 
юқорисига чиқишни жуда истардим. Aйниқса, самода эркин қанот қоқиб 
юрган қушларни кўриб, ўзимга ўзим савол берардим: «Мен ҳам бир 
куни қушдек эркин бўла оламанми?» 


22 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish