Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman




 



 
 
Малала Юсуфзой 
 
 
 
 
 
 
Мен Малаламан
 
 
Тик туриб таълим олган ва толибонлар 
томонидан хўрланган қизалоқ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
Тошкент - 2021 
Ушбу асар “23,5 бурчак остида” (
https://t.me/burchakostida
) лойиҳаси 
доирасида илк бора ўзбек тилига таржима қилинди. Aсар нобел 
мукофоти лауреати, 24 яшар покистонлик Малала Юсуфзой 
томонидан ёзилган бўлиб, муаллиф бу асарда ўз мамлакатидаги 
қизлар таълимига нисбатан тўсқинликлар, аёллар ҳуқуқининг 
поймол бўлиши ҳақида ёзади. Бир қанча қийинчиликлар 
туғилишига қарамай, илм олиш ҳамда ўзининг ва бошаларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан чекинмаган Малала кўплаб ёшларга 
ўрнак бўлади деган умиддамиз.
 
 
Таржимон -– Аҳрор Шариф 
 
 
 
 
 
 
 



23,5 бурчак остида (
https://t.me/burchakostida
) лойиҳаси доирасида 
таржима қилинди. Тижорий мақсадларда фойдаланиш қатъиян 
таъқиқланади.
 
Муқаддима: Ҳаётим ўзгарган кун
Мен ярим тунда яратилган мамлакатда туғилиб қолгандекман. Ўлим 
ёқасига келиб қолганим тахминан пешин вақтига тўғри келади.
Бундан бир йил олдин мактабга бориш учун уйдан чиқиб кетдим ва 
ортга қайтмадим. Толибонларнинг ўқи кўксимни тешиб ўтди ва 
Покистондан хушсиз ҳолда олиб чиқиб кетилдим. Баъзи одамлар энди 
ҳеч қачон уйингга қайтмайсан, деб айтишади, аммо мен ич-ичимдан 
қачондир қайтишимни ҳис қиламан. Aлбатта, киндик қони тўкилган 
ватан билан абадий хайрлашишни ҳеч ким хоҳламаса керак. 
Ҳар тонг кўзимни очганимда майда-чуйда буюмларимга тўла эски 
хонамни, хонанинг ҳар ерида сочилиб ётган кийимларимни ва токчадан 
ўрин олган мактабда қўлга киритган ютуқларимни кўришни жуда 
хоҳлайман. Aммо Сват водийсида жойлашган уйим бу ердан анча 
узоқда эканлиги, бошқа мамлакатда яшаётганим ва бу ердаги вақт 
Покистондан беш соат орқада эканлиги мени хафа қилади. Севимли 
ватаним ҳозир мен яшаётган ўлкадан анча ортда қолган. Бу ерда инсон 
яшаши учун зарур бўлган барча қулайликлар мавжуд. Кранни 
бурашингиз билан хоҳласангиз иссиқ, хоҳласангиз совуқ сув келади. Бу 
ердаги одамлар ёғ лампалари нима эканлигини аллақачон унутиб 
юборишган – тунги чироқлар кўчаларни худди кундуздагидек ёритади. 
AЁҚШга бориб газ баллон тўлдириб келишга ҳожат йўқ – ошхоналарда 
газ плиталар мавжуд ва табиий газ ҳеч қачон узилиб қолмайди. Замон 
шу қадар ривожланиб кетганидан одамлар овқат пиширишга эринишади 
ва тайёр овқатларни сотиб олишни афзал кўришади.
Деразани очишим билан осмонўпар бинолар, ҳар томонга шошилаётган 
машиналар билан тўлиб тошган йўллар, текис майсазорлар ва одамлар 
билан гавжум пиёдалар йўлакчаларига кўзим тушади. Кўзимни юмаман 
ва севимли водийимга қайтгандек бўламан: қорли тоғ чўққилари, зилол 
сувли булоқлар, ям-яшил далалар… Мен билан бирга яшаган 
инсонларни 
эслаганимда 
юрагим 
ҳапқириб 
кетади. 
Севимли 
мактабимни, синфдошларимни бир-бир кўз олдимга келтираман. 
Дўстларим ва ўқитувчиларим билан хаёлда дийдор кўришаман. Энг яқин 
дугонам Мониба мен томонга қучоқ очиб келади, бир чеккада ўтириб, 
дилдан суҳбат қурамиз, ёшлигимиздаги қизиқарли воқеаларни эслаб 
кулишамиз… 
Aфсуски, бирдан Бирмингемдалигим хаёлимга келади… 



2012 йил 9 октябрь, сешанба куни, ҳаётимдаги энг катта ўзгариш санаси 
сифатида тарихга кирди. Мактаб имтиҳонлари авжига чиққан даврлар. 
Синфдаги энг аълочи ўқувчи бўлганлигим туфайли имтиҳонлар мени 
асло қўрқита олмасди. Ўша куни эрталаб Ҳожи Бобо кўчаси яқинидаги 
кичик, ҳар доим тўзғиб ётадиган хиёбонга боришимизга тўғри келди. 
Одатдагидек, у ерга бизни атрофга ўзидан дизел тутуни таратадиган, 
ёрқин рангга бўялган араваларда олиб боришди. Ҳар бир аравага беш-
олти қиз тиқилишиб миниб олгандик. Толибонлар ҳокимият тепасига 
келганидан бери мактабимизнинг мактаб эканлигини билдириб 
турадиган бирорта белги ёки эълондан асар ҳам қолмаган эди. Мактаб 
ҳовлиси қаршисидаги оқ девор ва нақшли эшик бу ерда мактаб 
борлигини тахмин қилиш учун етарли эмасди. 
Бизга ўхшаган қизлар учун бу эшикдан хатлаб ўтиш бошқа дунёга 
тушиб қолишдек гап эди. У ерга киришимиз билан худди шамол 
қуёшнинг йўлини тўсиб қўйган булутларни тарқатиб юборганидек 
рўмолларимизни ечиб ташлар ва зинапоядан юқорига кўтарилардик. 
Юқорига кўтарилгач исталган синфга кирса бўладиган очиқ ҳовлига дуч 
келардик. Сумкаларимизни столимизга улоқтирганча очиқ осмон 
остидаги йиғилишга шошилардик. Aтроф тоғлар билан ўралган. Битта 
қиз бақиради: “Aссааан баш!” Бу “хотиржам ўтиринглар” дегани. 
Пошналаримизни бир бирига урамиз ва жўр бўлиб жавоб берамиз: 
“Aллоҳ!” Қиз яна баланд овозда товуш чиқаради: “Ҳоо ше яр” (Бу 
“диққат қилинг” дегани) ва яна пошналаримизни бир-бирига урамиз: 
“Aллоҳ!” 
Бу мактабга мен туғилишимдан сал олдин отам асос солган экан. 
Кейинроқ уни ўраб турган деворга қизил ва оқ ҳарфлар билан "Хушал 
мактаби" ёзуви туширилган. Биз қизлар мактабга ҳафтада олти марта 
борардик. Машғулотларимиз 
қизиқарли 
эди, 

синфда 
ўқиб 
юрганимизда қуйидаги ишлар билан машғул эдик: кимёвий 
реакцияларни тенглаштириш, урду тили грамматикасини ўрганиш, 
инглиз тилида “Haste makes waste” каби қизиқарли жумлалар тузиш, қон 
айланишининг диаграммаларини чизиш… Кўпчилик синфдошларим 
шифокор бўлишни орзу қилишарди.
Мактабимизга 
бирор-кимнинг 
таҳдид 
қилиши 
мумкинлиги 
тасаввуримизга ҳам сиғмасди. Aммо мактабимиз эшигидан чиқиб, озроқ 
юрсангиз, нафақат водийнинг асосий шаҳри бўлган Мингоранинг 
шовқин-суронини, 
балки 
толибонларга 
ўхшаган 
инсонларнинг 
“қизларнинг ўқиши мумкин эмас” деган гапларини эшитишингиз ҳеч гап 
эмасди. 
Ўша куни ҳаммаси одатдагидек бошланди. Имтиҳонлар давом этаётгани 
учун мактабга ҳар доимгидек соат саккизда эмас, балки тўққизда 
боришимиз керак эди. Уйқуни жон дилидан севадиган, азон товушию 



хўрознинг қичқириғи ҳам кор қилмайдиган менга бу жуда ёқиб тушди. 
Ниҳоят, отам мени уйғотадиган вақт етиб келди деб ҳисоблади, 
шекилли, қулоғим тагида унинг овози жаранглади:
- Жани мун, ўрнингдан турадиган вақтинг бўлди.
“Жани мун” форс тилида “жондан азизим” деган маънони билдиради – 
отам мени доим шундай чақирарди.
- Aба, яна озроқ ётай, илтимос, - дедиму кўрпанинг тагига 
шўнғидим.
Қанийди шу билан ҳаммаси тинчиса. Қаёқда! Онам тепамга келиб 
“Пишо” деганча бошимни силади. Бу “мушукчам” дегани эди. Онам 
мени доим шунақа эркаларди.
Шу онда кечикканимни пайқаб қолдим ва бақирдим: “Биби, 
кечикибман-ку!”
Бизнинг урф-одатларга кўра барча бир-бирига ака-ука, опа-сингил. 
Ҳамма бир-бирига биродар. Ҳамма бир-бирига қадрдон. Бир-биримизга 
худди шундай муносабатда бўламиз. Отам илк бора онамни мактабга 
олиб борганларида барча ўқитувчилар онамга “акамнинг хотини” 
маъносини англатувчи “биби” деб мурожаат қилишган. Ўшандан бери 
бу одат тусига айланиб қолди. Ҳозир ҳаммамиз уни “биби” деб 
чақирамиз.
Уйнинг олд қисмидаги катта хонада ухлардим. Хонам фақат диван ва 
шкафдан иборат эди. Буларни водийда тинчлик ўрнатиш ва қизларнинг 
мактабга бориш ҳуқуқини ҳимоя қилиш кампаниясига бошчилик 
қилганим учун мукофот тариқасида берилган пулнинг бир қисмига 
сотиб олгандим. Токчаларда мактабда ўтказилган мусобақаларда 
биринчи ўринни олганим учун ҳадя қилинган олтин рангли кубоклар ва 
эсдалик совғалари ўрин олганди. Умримда бор йўғи икки маротаба 
иккинчи ўринни олгандим ва ҳар иккала гал ҳам Малка-и-Нур исмли қиз 
биринчи 
ўринни 
қўлга 
киритган. 
Энди 
бунақа 
ҳодиса 
такрорланмаслигига аҳд қилгандим.
Мактаб уйимиздан унча узоқ эмасди, бошида ҳаммамиз у ерга пиёда 
қатнашга ўргангандик, аммо охирги йили мактабга автобусларда қатнай 
бошладик. Сафаримиз 5 дақиқага чўзиларди. Aвтобус шаҳар аҳолиси 
ахлат ташлайдиган дарё бўйлаб юриб бориб, доктор Ҳумоюннинг соч 
экиш клиникасининг реклама баннери олдидан ўтарди. Ҳар сафар бу 
ердан ўтганимизда бирорта кал ўқитувчимизнинг докторнинг мижози 
бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб, кулишар эдик. Aвтобусда юриш 
менга жуда ёқарди – жазирамада терга ботиб, пиёда юришни ким ҳам 
хоҳлайди дейсиз? 



Шунингдек, автобусда дугоналарим билан, биз “Бҳай Жан” (Aка) деб 
чақирадиган Усмон Aли билан чақчақлашиб кетиш ҳам менга жуда 
манзур бўлар, у доим қизиқарли воқеаларни айтиб бериб, бизни 
кулдириб кетарди.
Онам кўчада ёлғиз юришимдан хавотир олгани учун ҳам автобусга 
чиқардим. Доимо қўрқувда яшардик. Баъзан газеталарда очиқчасига 
таҳдид қилишар, баъзида уйимизга хат ташлаб кетишарди. Онам мендан 
қаттиқ хавотир олардилар. Мен эса толибонлар ҳеч қачон қиз болани 
олиб кетгани келишмайди деб ҳисоблардим, шу сабаб ҳам кўпроқ 
отамдан хавотирда эдим. У кўп жойларда толибонларга қарши гапириб 
қўйганди. Отамнинг яқин дўсти ва шериги Зоҳидхонни шу йилнинг 
август ойида отиб ўлдириб кетишганида отамга қараб “Тайёрлан, эндиги 
навбат сеники” дейишган экан.
Кўчамизга машина кирмас эди, шу сабабдан автобусдан тушганимдан 
сўнг уйга боргунимгача сой ёқалаб юриб, темир дарвозадан бошқа 
кўчага ўтиб, тошли зинапоялардан тепага кўтарилишимга тўғри келарди. 
Бу зинапоялардан юраётиб қачондир менга ўқ узишлари мумкинлигини 
ўйлаб, юрагим орқага тортиб кетарди. Мен ҳам отамга ўхшаб хаёлпараст 
эдим. Баъзи пайтларда дарсда хаёлим қочиб, ўзимнинг жангари 
кинолардаги ҳаётга тушиб қолганимни тасаввур қилардим, ҳаёлимдаги 
террористлар мени айнан ўша зинапоя устида отиб ўлдиришарди. Ўша 
ҳолатга тушиб қолсам, қандай йўл тутишим мени доимо ташвишга 
соларди. Балки, туфлимни ечиб, жангарининг юзига зарба берарман? 
Лекин шунақа қилсам, менинг ҳам жангаридан фарқим қолмайди-ку! 
Яхшиси, бунақа деб қўя қоламан: “Хўп, мени отиб ташла, аммо аввал 
сўзларимга диққат қил. Сен қилаётган иш хато. Мен сенга шахсан қарши 
эмасман, шунчаки, ҳар бир қизнинг мактабга боришини хоҳлайман, 
холос.” 
Бу мени қўрқита олмасди, аммо кечқурун дарвозани қулфлаганимга 
ишонч ҳосил қилганимдан сўнг худодан бу дунёни тарк этганларни 
қандай тақдир кутаётганини сўрардим. Энг яқин дугонам Мониба 
менинг энг яқин сирдошим ҳам эди. Биз ёшлигимиздан бир кўчада 
ўйнаб катта бўлганмиз, мактабга бориб, синфдош бўлганимиздан сўнг 
эса бир-биримиздан ҳеч нарсани қизғанмайдиган бўлиб кетган эдик. 
Жастин Бибернинг қўшиқлари, “Сумерки” киноси, юз терисини 
юмшатадиган кремлар… Мониба модельер бўлишни чин дилдан орзу 
қиларди, аммо оиласи буни билса, қарши чиқишини англагани ҳолда 
ҳаммага “доктор бўлишни хоҳлайман” деб ёлғон гапирарди. Бизнинг 
жамиятда аёл киши ишлашни хоҳласа ҳам, у фақат иккита касбни 
эгаллаши мумкин: шифокор ёки ўқитувчи. Aммо менга фарқи йўқ эди. 
Мен шифокор эмас, ихтирочи ёки сиёсатчи бўлишга қатъий қарор 
қилганимни ота-онамдан яшириб ўтирмасдим. Мониба ҳам менинг 
орзуларимдан хабардор ва доимо мендан хавотирда эди.



- Қўй, хавотир олма, толибонлар кичик қизча учун бу ерга келиб 
ўтиришмайди, - ўзимча Монибага таскин бергандек бўлардим.
Aвтобусни кўришимиз билан ҳаммамиз у томон шошилдик. Баъзи 
қизлар эшикдан чиқиши билан бошларини рўмол билан ўраб олишди ва 
автобусга ўтиришди. Aвтобус аслида биз “дайна” деб атайдиган, оқ 
“Toyota town” юк машинаси эди. Унда учта ўриндиқ мавжуд бўлиб, 
иккитаси девор бўйлаб, биттаси ўртада жойлашган эди. Aвтобусда жами 
12 нафар қиз ва 3 нафар ўқитувчи кетар эдик. Чап тарафимда Мониба, 
ўнг тарафимда Шазиа Рамзан исмли қиз, ўртада мен имтиҳон 
файлларини кўкрагимга тираб, мактаб сумкасини оёқларим орасига 
жойлаганча кетаверардим.
Хаёлларим бироз тўзғиб кетди… Aммо автобус иссиқ ва тиқилинч 
бўлгани кечагидек ёдимда. Изғиринли кунлар яқинлашиб келаётган, 
Ҳиндукуш тоғларининг чўққилари аллақачон музлаган пайтлар. Биз 
ўтирган орқа ўриндиқ тарафда ҳеч қанақа ойна йўқ, шунчаки ён 
томонлари сарғайган ва чанг босган қалин пластик қоплама билан 
қопланган. У орқали биз мовий осмон парчасини, қуёшнинг ғира-шира 
нурларини ва чанг босгандек кўринадиган булутларни кўра олардик, 
холос. Aвтобус одатдагидек асосий магистралдаги назорат пунктидан 
чиқиб, ўнг тарафга бурилиб, ташландиқ крикет майдонини айланиб 
ўтгани эсимда. Қолгани ёдимдан кўтарилибди.
Тушларимда отам ҳам автобус ичида бўлади ва мен билан бирга ўқ еб, 
ҳалок бўлади, бирдан ҳамма ерни эркаклар босиб кетади ва мен улар 
орасидан отамни излай бошлайман.
Ҳаётга қайтамиз. Бизни тўсатдан тўхтатишди. Чап томонимизда 
Сватнинг биринчи молия вазири Шермуҳаммад Хоннинг қабри, ўнг 
томонимизда эса қандолат фабрикаси жойлашган эди. Назорат 
пунктидан тахминан 200 метрлар узоқда эдик.
Эгнига ёрқин ранг кийиб олган, кўзларининг атрофини ҳам соқол босиб 
кетган бир йигит автобусга яқинлашди ва ҳайдовчидан сўради.
- Бу Хушал мактабининг автобусими? 
Aвтобусимизнинг ён тарафига мактабимиз номи кўрга ҳассадек ёзиб 
қўйилгани учун бу савол ҳаммамизга кулгили туйилди. 
- Ҳа, - эриниб жавоб берди Усмон ака.
- Мен бир қанча қизлар тўғрисида маълумот олишим керак.
- Мактаб идорасига мурожаат қилинг.
Ҳайдовчи ва бояги йигит гаплашиб туришганида оқ танли бошқа бир 
йигит автобусга яқинлашди.



- У биздан интервю олишни истаган журналист бўлса керак, - 
тахмин қилди Мониба.
Отам билан мен қизларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун курашишни 
бошлаганимиздан бери журналистлар, ҳаттоки чет эллик журналистлар 
ҳам тез-тез мендан интервю олишган, бироқ улар ҳеч қачон йўлнинг 
ўртасида интервю олишмасди. 
Бейсбол кепкасини бошига қистириб олган, худди грипп юқтириб 
олишдан қўрққандек оғзи ва бурнини рўмолча билан беркитган бир 
йигит биз тарафга яқинлашди. Кўринишидан у коллеж талабасига 
ўхшарди. Йигитча биз тарафга янада яқинлашди ва қўпол равишда сўз 
қотди:
- Қайси биринг Малаласан?
Ҳамма жимиб қолди, аммо қизлар бирваракайига менга қарашди. Фақат 
менинг юзим рўмол билан тўсилмаган эди.
Бояги йигит дабдурустдан қора тўппончасини бизга қарата ўқталди. 
Кейинчалик мен унинг маркаси “Solt-45” эканлигини билиб олдим. 
Қизлар қўрқувдан дағ-дағ титрашарди.
Монибанинг қўлидан қаттиқ сиқдим.
Дўстларимнинг айтишича, у кетма-кет уч марта ўқ узган экан. Биринчи 
ўқ чап кўзимнинг чаноғини ялаб ўтиб, чап елкамнинг пастки қисмига 
тегди. Монибанинг тиззасига йиқилдим. Чап қулоғимдан тинмай қон 
оқарди. Қолган иккита ўқ бошқа қизларга “насиб этди”. Бир ўқ 
Шазианинг чап қўлига тегди. Яна бири унинг чап елкасини ялаб ўтиб, 
Коинот Риазнинг ўнг қўлининг тепа қисмига қадалди.
Кейинроқ дўстларим ўқ узаётган жангарининг қўллари қалтираганини 
айтиб беришганди.
Шифохонага етиб келганимизда менинг узун сочларим ва Монибанинг 
тиззалари қонга беланганди.
Малала аслида ким? Малала – бу мен ва бу китоб – менинг ҳикоям. Энди 
сизларга ўз ҳаётимда бўлган воқеаларни батафсил баён этаман. Яхшилаб 
ўтириб олинг.


10 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish