Малала Юсуфзой


-боб. Менинг отам – лочин



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

2-боб. Менинг отам – лочин
Доимо отамнинг нутқида нуқсон борлигини сезганман. Баъзан сўзлар 
машина ғилдираги лойга ботиб қолганидек, оғзида «тиқилиб қолиб», 
қайта-қайта чайналар, сўзнинг бир бўғини қайта-қайта талаффуз 
қилиниб, навбатдаги бўғиндан ҳа деганда дарак бўлавермасди. Унинг 
айтишича, бундай пайтларда унинг томоғида қанақадир тўсиқ пайдо 
бўлиб, баъзи сўзларни охиригача етказиб қўйишига йўл қўймас экан. 
«М», «П», «К» товушлари оиламизнинг ашаддий душмани эди, отам 
асосан шу ҳарфларни талаффуз қилганида дудуқланиб қоларди. Отам 
мени «Жани» деб чақиришини олдин ҳам айтган эдим, тўғрисини 
айтаман, аслида Малала деб чақириш унга қийинчилик туғдиргани учун 
ҳам мен «Жани»га айланганман. Сўзга чуқур эҳтиром кўрсатган ва шеър 
ўқишни жон дилидан суядиган одам учун дудуқланишдан ортиқ азоб 
бўлмаса 
керак. 
Отам 
ирсий 
сабабларга 
кўра 
дудуқланиш 
«бахт»ига мушарраф бўлган – унинг икки амакиси ҳам дудуқланиш 
муаммосидан азият чекган. Отам ёшлик пайтларида дудуқланганида 
бобом ўлганнинг устига тепгандек момақалдироқнинг гулдурашидек 
қўрқинчли овози билан унга қараб ўшқирган:
- Тўғри-тўғри гапир!
Отам қачон дудуқланса, бобомдан дакки эшитган. 
Бобомнинг исми Роҳул Aмин бўлиб, бизнинг тилда бу «ҳалол руҳ» деган 
маънони англатади. Бу Жаброил алайҳиссаломнинг муқаддас исми. 
Бобом ўз исмидан шу қадар фахрланардики, кимгадир ўзини 
таништираётганида «Қуръон»да ўз исми келган оятни айтиб беришдан 
эринмасди. Бобом сал нарсага бетоқатланиб, уй атрофида ўралашиб 
юрган товуқ ёки ювилмаган пиёла каби арзимаган нарсаларга гувоҳ 
бўлса, бутун уйни бошига кўтариб, жанжал кўтарар, кўзи қонга тўлиб, 
қўлига учраган нарсани деразадан улоқтирарди. Бувимни эслай 
олмайман, аммо дадамнинг айтиб беришича, у бобомга «мен-ку доим 
сизнинг совуқ нигоҳингиз ва кулги югурмаган юзингизни кўрдим, мен 
ўлганимдан кейин, илоҳим, худо сизга ҳеч қачон кулмайдиган хотин ато 
қилсин» деган экан. 
Ўғлининг дудуқланишидан ташвишланган бувим ёшлигида уни авлиё 
ҳузурига олиб боради. Aвлиёнинг ҳузурига етиш учун автобусда бир 
неча соатлик йўл босилганидан сўнг у яшайдиган тепаликка кўтарилиш 
учун ҳам камида бир соат вақт зарур бўлган. Онамнинг жияни Фазли 


23 
Ҳаким отамни елкасига кўтариб олган. Ўша машҳур авлиёнинг 
исми Левано пир бўлиб, ойпарастларни мўъжизавий йўл билан тузата 
олгани билан машҳур бўлгани учун «тентаклар авлиёси» номи билан 
танилган. Отамни авлиё олдига ётқизишгач, авлиё унга шакарқамиш 
қиёмидан тайёрланган қанақадир дамлама берган. Бувимга ҳам 
қанақадир ўсимлик поясидан бир нечта тутқазиб, отам уни ҳар куни оз-
оздан ейиши кераклигини уқтирган. Aфсуски, бу муолажа ўз самарасини 
бермаган. Баъзи қариндошларимизнинг айтишича, айнан шу ҳодисадан 
кейин отам олдингидан ҳам кўпроқ дудуқлана бошлаган. 
Отам 
14 
ёшида 
бобомга 
нотиқлик 
танловида 
қатнашишни 
истаётганлигини билдиради. Буни эшитган бобом: 

Қандай қилиб? Aхир битта гапни гапириш учун икки 
дақиқа сарфлайсан-ку! - деганча хандон отиб кулади. 
-Ташвишланманг ота, сиз матнини ёзаверинг, уни одамларга етказиш 
мендан. 
Ўз даврида бобомнинг нутқлари эл-юрт ичида донг таратган. У Шопур 
қишлоғидаги ҳукумат мактабида илоҳиётдан дарс берган ва масжидда 
имомлик қилган. Унинг маърузалари ҳар қандай кишини сеҳрлаб 
қўйган. Бобомнинг жума маърузалари шу қадар машҳур бўлганки, 
бундай бахтдан қуруқ қолмасликни истаган одамлар тоғдан эшак билан, 
ҳаттоки пиёда ҳам тушиб келишган. 
Отам жуда катта оиладан чиққан. Унинг мен Дадахон деб чақирадиган 
Саид Рамазон исмли укаси ва 5 та опаси бўлган. Улар 
яшйдиган Баркана қишлоғи жуда кичик ва камбағал бўлиб, бу ерда 
яшайдиган аҳоли қор-ёмғирли кунларда чакки томадиган лойсувоқ 
томли уйларда яшашган. Кўпгина оилаларда бўлгани каби бу ерда ҳам 
қизлар уйда ўтирган, ўғил болалар эса мактабга боришган. «Опаларим 
фақат турмушга чиқишларини кутишарди», деб кейинчалик ёшлигини 
эслаганди отам. 
Аммаларим фақатгина мактабга боришдан мосуво бўлишмаган. Отам 
эрталаб сутни ичиб, қаймоққа нон ботириб ўтирганида улар оддий чой 
ҳўплаб, отамга еб қўйгудек тикилган бўлишса, не ажаб? Мабодо, тухум 
олиб келинса ҳам, у фақат ўғил болаларга насиб этган. Тушлик 
дастурхонига товуқ гўшти тортилса ҳам, қизлар фақат қанотлар ва бўйин 
билан кифояланишар, гўштнинг энг тотли жойлари отам, амаким ва 
бобомнинг ошқозонига тушган. «Ёшлигимдан ўзимниг опаларимдан 
устун эканлигимни ҳис қилиб катта бўлганман» деганди ёшлигини 
ҳикоя қилиб берган отам. 
Отам туғилиб-ўсган қишлоқда кўнгил ёзиш учун маскан топиш жуда-
жуда мушкул эди. Ҳатто крикет майдончаси ҳам бўлмаган қишлоқнинг 
фақатгина бир хонадонидагина телевизор мавжуд эди. Жума куни отам 


24 
ва амаким масжидга чиқиб намоз ўқишар, масжид минорасидан туриб 
оталарининг ваъз ўқишини мароқ билан тинглашар эди. 
Бобом Ҳиндистонда таҳсил олган бўлиб, Муҳамад Али Жиноҳ 
(Покистон асосчиси), Жавоҳарлал Неру, Маҳатма Ганди, Хон Aбдул 
Ғаффор (мустақиллик учун курашган буюк пуштун етакчиси) каби 
инсонларни ўз кўзи билан кўрган. Бобом ҳаттоки 1947 йил 14 
августидаги Ҳиндистоннинг Британия мустамлакачиларидан тўла озод 
бўлишига гувоҳ бўлган. 
Бобом амакисининг уйида осилган радиода айтиладиган янгиликларни 
эшитишни канда қилмаган. Унинг жумадаги ваъзларида дунёда бўлиб 
турган янгиликлар, тарихий воқеалар билан бир қаторда Қуръон ва 
ҳадисдан ҳикоялар айтиб ўтилган. У сиёсат тўғрисида гапиришни жуда 
хуш кўрган. Отам туғилган 1969 йилда Покистон таркибига 
кирган Сват аҳолиси бундан норози бўлиб, Покистон ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларига мурожаат қилган. Бобом синфий тузумга, 
хонларнинг мутлақ ҳокимиятига, шунингдек, бойлар ва камбағаллар 
орасидаги фарқнинг ошиб кетишига мутлақо қарши бўлган. 
Ташкил этилганига унчалик кўп бўлмаган Покистон давлатининг тарихи 
урушлар ва ҳарбий можароларга бой. Генерал Зиёул-Ҳақ ҳокимият 
тепасига келганида отам 8 ёшда бўлган. Уйимизда бу генералнинг расми 
ҳалигача сақланади. Орқага таралган силлиқ сочлар, эгасининг ғазабнок 
эканлигини кўрсатиб турган қоп-қора кўзлар, эътибордан четда 
қолмайдиган қозиқ тишлар… 
Унинг буйруғига кўра, давлатга хиёнат қилишда айбланган Зулфиқор 
Aли Бхутто ҳибсга 
олинган 
ва Равалпинди қамоқхонасида 
осиб 
ўлдирилган. Aммо Покистон халқи ҳалигача Бхуттони харизматик 
сиёсатчи сифатида эслайди. У гарчи катта ер эгасининг ўғли ҳисобланса 
ҳам, оддий халқ ҳуқуқларини ҳимоя қилган Покистоннинг дастлабки 
сиёсатчиси сифатида эсланади. Бухуттонинг қатл қилиниши бутун 
мамлакатни ҳайрат кўчасига етаклади ва миллатни чуқур қайғуга 
ботирди. Aмерика мамлакатга берилаётган ёрдамни тўхтатди. 
Генерал Зиёул-Ҳақ ўз 
халқининг 
ишончини 
қозониш 
учун исломлаштириш сиёсатини фаол тарзда олиб борди. У Покистонни 
нафақат географик, балки мафкуравий чегараларни ҳам қўриқлайдиган 
ҳақиқий мусулмон мамлакатига айлантириш ниятида эканлигини 
билдирди. Ҳукуматга сўзсиз итоат этиш исломнинг асосий 
тамойилларидан бири эканлигини бир неча бор таъкидлади. Генерал Зиё 
қандай ибодат қилиш кераклигини одамларга етказмоқчи бўлиб, ҳар бир 
туманда, ҳаттоки бизнинг узоқ қишлоғимизда ҳам намоз қўмиталарини 
тузиб, мамлакат бўйлаб 100 минг намоз инспекторини тайинлаган. 
Бунгача эса муллалар унчалик ҳам обрў-эътиборга эга бўлишмаган. 
Отамнинг айтишига кўра, илгари муллалар тўй-маъракаларда ҳам бир 


25 
бурчакда, овозини чиқармай ўтиришган экан. Aммо Зиёул-Ҳақ режими 
муллаларни нуфузли шахсларга айлантирди ва кўпчилик муллалар 
Исломободдаги хутбалар учун олиб кетилди. Уларнинг орасида менинг 
бобом ҳам бор эди… 
Генерал Зиё ўрнатган режим аёллар ҳаётини янада мураккаблаштирди. 
Покистон асосчиси Жинаҳ “эркаклар аёллар билан тенг ҳуқуқли бўлмас 
экан, ҳеч қанақа ривожланиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Дунёда 
иккита куч бор: бири қилич, бири қалам. Aммо бу иккаласидан ҳам 
қудратлироқ бўлган, аммо кўпчилик эътибордан четда қолдирадиган яна 
бир куч мавжуд. Бу – аёл” деган эди. Aммо Зиё аёлларнинг судда 
берадиган гувоҳлиги эркаклар гувоҳлигининг ярмига тенг бўлишини 
қонунга киритди. Тез орада қамоқхоналар ҳеч қанақа жиноят қилмаган, 
аксинча зулм кўрган ёш-ёш қизлар билан тўлиб кетди. Бу қизларнинг 
аксарияти 13-14 ёшларида зўрланиб, ҳомиладор бўлиб қолган, аммо 
зўрлаган шахснинг жиноятчи эканини тасдиқлайдиган 4 та эркак 
гувоҳни топа олмай, туҳмат қилгани учун жазога тортилганди. 
Эркакларнинг рухсатисиз аёлларнинг банкда ҳисоб-рақам очиши 
таъқиқланди. Мамлакатимиз чим устида хоккей спорт тури бўйича ном 
қозонганди, Генерал эркакларга шортида хоккей ўйнашни тақиқлаб, 
шалварда ўйнашни мажбурий қилиб қўйди, аёлларга эса спорт билан 
шуғулланиш мутлақо таъқиқланди. 
Зиё мамлакатда бир қанча мадрасалар ва диний мактаблар қурдирди, 
мактабларда ўтиладиган «Диншунослик» фани олиб ташланиб, унинг 
ўрнига «Исломшунослик» фани жорий этилди. Бу ҳолат ҳалигача 
сақланиб келмоқда. Янги тарих дарсликлари ишлаб чиқилиб, унинг 
муаллифлари Покистонга 1947 йилда асос солинганлигини унутиб 
қўйгандек, Покистоннинг қадим замонлардан буён ҳақиқий исломни 
яҳудийлар ва ҳиндуларнинг ҳийла-найрангларига кўксини қалқон қилиб 
ҳимоя қилганлигига, «исломнинг асосий қалъаси» эканлигига асосий 
урғуни бердилар. Тарихий фикрини шуларни ўқиб шакллантирадиган 
авлод энг ашаддий «душман»имиз Ҳиндистон билан бўлган учта уруш 
мағлубият билан эмас, балки Покистоннинг ғалабаси билан тугаган 
деган таассуротни миясига сингдирди. 
Отам 10 ёшга кирган 1979 йилнинг янги йил байрамидан сўнг ҳаммаси 
ўзгариб кетди. Тиш-тирноғигача қуролланган Россия (

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish