«Эй меҳрибон ва раҳмли худойим. Биламан сен ҳаммасини кўриб
турибсан. Аммо ер ниҳоятда катта бўлгани учун ҳамма масалани
тартибга солишга имконинг йўқлигини ҳам яхши тушунаман. Айниқса,
Афғонистондаги ушбу уруш сени ҳам ранжитганини ич-ичимдан ҳис
қилиб турибман. Мактабда ўқиши керак бўлган болалар ахлатхонада
тентираб юргани сени ҳам ташвишлантипшиа ишончим комил. Эй
худо, сендан ўтиниб сўрайман, менга куч-қувват ва жасурлик ато эт.
Мени мукаммал инсонга айлантир. Шунда мен ҳам дунёни мукаммал
манзилга айлантираман. Сенга чин қалбдан ишонувчи ва эътиқод
қилувчи Малала.»
75
Хатни ёзишга ёзиб қўйиб, уни қандай қилиб керакли манзилга юбориш
йўлини билмасдим. Ниҳоят уни ерга кўмишга қарор қилдим ва
боғимизга олиб чиқиб кўмиб ташладим. Кейин хат ер тагида ётавериб,
чириб кетишидан қўрқдим ва уни қазиб олиб, пластик идишга солиб,
тағин кўмиб ташладим. Бу ҳам мени тинчлантирмади. Муқаддас
матнлар одатда дарёга оқизилиши ёдимга тушиб кетди ва ёзган
хатимдан найча ясаб, ёғоч бўлагига яхшилаб боғлаб, устига момақаймоқ
гулини мустаҳкамлаб, Сват дарёсига оқизиб юбордим. Хат кўзланган
манзилга етиб боришига чин дилдан умид қилардим....
7-боб. Мактабимизни ёпишга уринган муфтий
Хушал мактабининг қаршисидаги баланд иморатда маҳалламиз мулласи
Ғуломуллоҳ ўз оиласи билан истиқомат қилади. Ҳеч ким тайинламаган
бўлса ҳам, Ғуломуллоҳ ўзини муфтий, диний олим ва ислом фиқҳи
мутахассиси деб аташни хуш кўради. Отам давраларда «бизда бошига
салла ўраб, қуръоннинг икки-уч суръасини чала-чулпа ёдлаб олган ҳар
қандай инсон ўзини мулла ёки муфтий деб ҳисоблайди» деб ҳазиллашиб
юради.
Бу вақтга келиб мактабимиз гуллаб-яшнашда давом этар, отам янги ўғил
болалар мактаби биносини қуриш ҳақида ўйлай бошлаган пайтлар
эди. Онам ҳам бутун умрлик орзуси бўлган чиройли кийимлар харид
қилиш ва тайёр овқатга буюртма бериш имкониятига эга бўлди. Муфтий
Ғуломуллоҳ бошқа қиладиган иши йўқдек мактаб ҳаётини, айниқса
мактаб дарвозаларидан ҳар куни кириб-чиқадиган қизларни диққат
билан кузатиб боришни канда қилмасди. Кўча-кўйда «вояга етиб қолган
қизларнинг мактабга бориши жоиз эмас» каби бўлар-бўлмас гаплар ҳам
айнан шу мулламиздан чиқиши одамнинг дилини хира қиларди. Отам
ҳам муфтийнинг мактаб ҳаётини кузатиши ва кўча-кўйда гап саситиб
юришидан ҳавотирланиб, «унинг кўзи ўнг эмас, охири бахайр бўлсин»
деб доимо бизга айтиб келарди. Охир-оқибат, отам ич-ичидан
ҳадиксираган воқеа амалда юз берди.
Муфтий мактаб учун ижарага олинган бино эгаси бўлган аёлнинг олдига
келиб, қуйидаги гапларни айтиб кетди:
- Зиёвуддин сизнинг биноингизда ташкил этган мактаб ҳаромдир. У
бутун маҳалла аҳлини шарманда қилмоқда. Бу қизлар паранжи
ўрашлари керак. Уни биноингиздан ҳайдаб чиқаринг, мен бинода
мадраса очадиган мижоз топиб бераман. Шу орқали бир ўқ билан икки
қуённи урасиз —ҳам ижара ҳақидан маҳрум бўлмайсиз, ҳам шайтоннинг
йўриғида юрганларни биноингиздан қувиб чиқариб, нариги дунё учун
савоб оласиз.
76
Аёл мулланинг таклифини тўла рад этди ва зудлик билан ўғлини
отамнинг ёнига юборди ва ўғлига қуйидаги гапларни отамга оқизмай-
томизмай етказишини тайинлади:
- Бу мулла сизга қарши уруш очди. Ташвишланманг, биз бинони
сиздан олиб қўймаймиз, аммо ҳар эҳтимолга қарши, эҳтиёт бўлинг.
Бу гапларни эшитган отамнинг тепа сочи тикка бўлди ва жаҳл аралаш
қуйидаги мақолни айтиб юборди:
- Ним ҳаким ҳатраи жон
Ним мулла ҳатраи имон.
(Чала табиб жонга хатар,
Чала мулла иймонга хатар.)
Мамлакатимиз ислом арконларига асосланиб яшаётганидан тўла фахр
ҳиссини туйсам ҳам, назаримда динимизнинг асл мазмунини унутиб
қўйгандекмиз. Қуръони каримда ҳар бир мусулмонни сабр – тоқатга
чорласа ҳам, ҳеч биримиз сабр нима эканлигини англамаймиз.
Қишлоқдошларимнинг фикрича, ислом – аёллар учун паранжи ўраниб
уйда ўтириб уй юмушларини бажариш, эркаклар учун бўлса ҳақ йўлида
жиҳод қилиш. Мамлакатимиз асосчиси Муҳаммад Али Жиннаҳ бутун
ҳаёти давомида аҳолининг аксарияти ҳиндуийликни қабул қилган
Ҳиндистонда мусулмонларнинг ҳуқуқлари учун курашган. Аслида,
мусулмонлар ва ҳиндуийлар бир уйда яшовчи, аммо доимий адоват
натижасида ҳовли ўртасидан девор тортишга мажбур бўлган оға-
иниларга ўхшайди. 1947 йилгача Британиянинг мустамлакаси бўлган
Ҳиндистон айнан шу йили икки қисмга бўлиниб кетди ва натижада
мустақил мусулмон давлатига асос солинди. Афсуски, бу катта қон
тўкилишига сабаб бўлди. Ҳиндистондан Покистонга мусулмонлар,
Покистондан Ҳиндистонга ҳиндуийлар селдек оқиб кела бошлашди.
Натижада, икки миллионга яқин инсон чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган
пайтда ўлдирилди. Лаҳор ва Деҳлига етиб келган поездлар қонли
жасадларга тўлиб кетди, чунки кўпчилик йўлда юз берган майда
келишмовчиликлар сабаб вафот этди. Ўша пайтда Деҳлида ўқиётган
бобом Покистонга қайтаётганида поезд ҳиндулар ҳужумига учради ва у
ўлимдан зўрға қутулиб қолди. Ҳозир мамлакатимизда 180 миллион
киши истиқомат қилса, аҳолининг 96 фоиздан ортиқроғи мусулмонлар
ҳисобланади.
Шунингдек,
мамлакатда
икки
миллионга
яқин
насронийлар, тахминан шунча миқдордаги Аҳмадийлар мавжуд.
Аҳмадий деганда ўзларини мусулмон деб биладиган, аммо ҳукумат буни
тан олмайдиган фуқаролар тушунилади. Ушбу диний озчиликлар тез-тез
таъқиб қилиниши отамни доимо ташвишлантириб келган.
77
Ёшлигида
Лондонда яшаган Муҳаммад Али Жиннаҳ юрист
мутахасислиги бўйича таълим олган. Унинг асосий мақсади Покистонда
динлараро бағрикенгликни ўрнатиш эди. Ҳозирги кунда ҳам мактаб
дарсликларида у мустақилликдан бироз ўтиб сўзлаган нутқидан ушбу
парча келтирилади.
«Покистон мамлакатида ҳар ким ўз хоҳишига кўра ибодатхоналар,
масжидлар ва бошқа ибодат жойларига бемалол ташриф буюриши
мумкин. Давлат томонидан бунга ҳеч қанақа тўсиқ қўйилмайди.»
Отам уни жуда эрта вафот этганидан афсусланиб, «у фақат биз учун
ҳудуд қолдириб кетди, давлат тузишга унинг умри етмади» деб тез-тез
таъкидларди. Мустақиллик эълон қилинганидан бир йил ўтгач, у сил
касаллигидан вафот этди ва шу вақтдан бери мамлакатимиз дунёдан
узилган қолоқ мамлакатлардан бирилигича қолиб кетди. Унинг
вафотидан сўнг уч маротаба Ҳиндистон давлати билан турли
тўқнашувлар юзага келди ва ҳаммаси мислсиз қон тўкилиши билан якун
топди.
Ислом динида иккита оқим мавжуд – сунний ва шиа. Ҳар иккиси ҳам
бир хил қонун-қоидалар ва бир хил муқаддас китобни тан олса ҳам, улар
орасидаги келишмовчиликлар Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин
ким диний йўлбошчи бўлади деган савол устида келиб чиққан. Абу
Бакр исмли пайғамбарнинг яқин дўсти ва маслаҳатчиси бўлажак етакчи,
яъни халифа сифатида танланган. Пайғамбар ўлим тўшагида ётганида
умматларини Абу Бакр ортидан эргашишга чорлаган. «Сунний» сўзи
арабчада «Пайғамбар ортидан эргашган киши» деган маънони
англатади. Аммо умматларнинг маълум бир гуруҳи, бўлажак раҳбар
Пайғамбар наслидан чиқиши керак, шу сабаб унинг амакиваччаси ва
куёви Али мусулмонларнинг етакчиси сифатида эълон қилиниши керак
дея даъво қилган. Бу одамлар шиа деб номланган ҳаракатга асос
солишган (Шиа-т-Али — Алининг издошлари).
Шиалар ҳар йили Пайғамбарнинг невараси, 680 йилда Карбало жангида
ҳалок бўлган Ҳусайн Ибн Алининг вафот этган кунида Муҳаррам деб
номланган маросим ўтказишади. Ушбу байрам давомида териларини
устара билан кесишади, натижада кўчалар қонга тўлиб-тошади.
Отамнинг дўстларидан бири шиа бўлиб, Карбалодаги Муҳаррам
маросими ҳақида доим кўзида ёш билан гапириб берарди. Унга боқиб
туриб бу фожиали воқеа 1300 йил олдин эмас, балки кеча содир
бўлганмикан деб ўйлаб қолардим. Муҳаммад Али Жиннаҳ ҳам, Беназир
Бҳутто ҳам шиа ҳисобланишарди.
Аксарият покистонликлар сингари (тахминан 80%) бизнинг оиламиз ҳам
суннийларга тегишли. Аммо бу оқим ҳам бир нечта гуруҳларга
бўлинади. Ушбу гуруҳларнинг энг каттаси Барелви деб номланган
бўлиб, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Барелли шаҳрида
78
жойлашган машҳур 19-асрга тегишли мадраса номи билан аталган.
Бошқа бир гуруҳ ҳам бошқа бир машҳур мадраса номи билан — Уттар
Прадеш штатидаги Деобанд қишлоғидаги Деобанд мадрасаси номи
билан аталган. Ушбу гуруҳ вакиллари жуда консерватив бўлиб,
замонавий мадрасаларнинг аксарияти айнан шу гуруҳ вакилларига
тегишли. Шунингдек, Аҳл-и Ҳадис (Ҳадис аҳли) деб номланган гуруҳ
мавжуд бўлиб, бу гуруҳ вакиллари салафийлар деб аталади. Уларнинг
ҳаёти бошқаларга нисбатан анча араблашган бўлиб, консерватив ҳаёт
кечиришади.
Ғарб
мамлакатлари
бу
гуруҳ
аъзоларини
фундаменталистлар деб аташади. Улар бизнинг авлиёларимиз ва
муборак масканларимизни тан олишмайди, кўпроқ мутаассиб
ҳисобланиб, бизнинг яшаш тарзимиз уларнинг ғазабини қўзғатади.
Мактабимиз яқинида яшовчи муфтий Лаҳор яқинидаги Райвинд
шаҳрида катта анжуман ўтказадиган ва ҳар йили миллионлаб одамларни
ўзига жалб этадиган «Таблигҳи Жамоат Деобанди» гуруҳининг аъзоси
ҳисобланади. Бизнинг собиқ диктаторимиз генерал Зиё Ул-Ҳақ ҳам
ушбу анжуманларда қатнашганлигини отамдан эшитганман. Унинг
режими шарофати билан Таблигҳи 1980 йилларда катта таъсир кучига
эга бўлган. Казармада воизлик қилаётган армия имомларининг деярли
барчаси шу гуруҳга мансуб бўлиб, кўплаб армия зобитлари ҳам айнан
шу гуруҳ таъсирида бўлишган.
Бино эгасини кўндира олмаган муфтийнинг ичини ит тирнай бошлади.
Тиниб-тинчимаган бу одам маҳаллада яшовчи бир нечта нуфузли
одамларни ва оқсоқолларни тўплаб уйимизгача олиб борди. Ушбу
«делегация» таркибида етти нафар шахс ўрин олганди – тўрт нафар
таблигий, масжид қўриқчиси, собиқ жиҳодчи ва дўкон эгаси.
Уйимизга шахдам қадамлар билан кириб келган ушбу чақирилмаган
меҳмонларни кўрган отам бироз ҳадиксиради ва укаларимни олиб,
бошқа хонага ўтишимизни буюрди. Аммо, мен ва онам аёлларга теккан
касаллик – гап пойлашдан бебаҳра қолмагандик ва эшик ёпилиши билан
қулоғимизни динг қилиб ичкаридаги суҳбатни тинглай бошладик…
Мулла Ғуломуллоҳ отамга қараб «мен илм аҳлиданман, Толибонларнинг
вакилиман, таблигийлар ҳам мени фахрий аъзоси сифатида билишади»
деди ва сўзини тасдиқлашлари учун шерикларига имо қилди. “Хуллас,
мен қизлар учун мактаб очишни ҳаром ва куфр деб ҳисоблайдиган барча
мусулмонларнинг вакили бўламан. Мактабни дарҳол ёпишингизни талаб
қиламан. Қизларнинг мактабга бориши исломда таъқиқланган. Аёл
кишига ҳеч кимнинг кўзи тушмаслиги учун уни уйдан чиқармаслик
керак. Хаттоки, Аллоҳ аёлларнинг номини пок сақлашни чин дилдан
хоҳлагани туфайли Қуръони Каримда бирор марта аёл кишининг исми
зикр этилмаган.
79
Отам диндан яхши хабардорлиги учун бу чўпчакларга тоқат қила
олмади:
-Қуръонда «Марям» исми кўп бора зикр этилган. У аёл эмасми?
- Йўқ. Унинг Қуръони каримда унинг номи келтирилишдан мақсад Исо
худонинг ўғли эмас, балки Марямнинг ўғли эканлигини эътироф этиш
бўлган.
- Хўп, боя мени диндан бехабар деб ўйлаб аёл кишининг исми Қуръонда
зикр этилмаган дедингиз, кейинчалик мен келтирган аргументни
ўзингизча хашпўшладингиз. Мантиқ қани?
Мулла энди гапирмоқчи эди, отам унинг гапини илиб кетиб, гапида
давом этди:
-Мен бу одамни кўчада учратганимда, доимо салом бераман, аммо у ҳеч
қачон мен билан саломлашмайди.
Буни эшитган мулла уялганидан қизариб кетди. Ислом динида икки
мусулмон бир бирини кўрганда албатта саломлашиши керак. Мулла
шунда ҳам бўшашмай, сўзлари ишонарсиз чиқсада, баҳсни давом
эттиришга уринди:
-Мактабингизни ҳаром деб ҳисоблаганим учун ҳам сиз билан
саломлашмайман.
Мулла билан бирга келган одамлардан бири гапга аралашди:
- Мулла сизнинг кофир эканингизни айтганди. Во ажабки, уйингизда
Қуръони каримни кўрмоқдаман.
Отам ўзига қўйилган айбловдан хайратланганча, савол берган кишига
қараб сўз қотди:
-Ё алҳазар. Алҳамдилуллоҳ, мусулмонман.
Муфтий жангда мағлубиятга учраётганини сезиб турса ҳам, бўш келгиси
келмади ва йиғилганларга қарата:
— Келинглар, чалғимасдан мактаб ҳақидаги суҳбатга қайтайлик, -
деди. — Ўғил ва қиз болаларнинг мактаблари ораси бир-бирига жуда
яқин. Ўғил болалар доимо қизларга кўзи тушади ва бу гуноҳи азим.
Отам ҳам бўш келадиганлардан эмасди:
- Аллақачон бунган чора топиб қўйганман. Қизлар бошқа
дарвозадан мактабга киришади.
Бу гап ҳам муфтийга кифоя қилмади. Унинг мақсади ҳар қанақа йўл
билан мактабни ёптириш эди. Аммо бошқалар муфтийнинг
80
қилиқларидан тоқати тоқ бўлди ва ўғил болалар ва қизлар бир-бирини
кўрмаслигига ишонч ҳосил қилиб, уйимиздан чиқиб кетишди.
Отам, иш шу билан тугамаслигини ўзича таҳмин қилди. Бундан
ташқари, муфтийнинг жияни мактабда яширинча ўқиётганини биз
билсак ҳам, амакиси ва у билан келган ҳамтовоқлари бу ҳақида
билишмасди. Бир неча кундан кейин отам муфтийнинг ўша қизнинг
отасини мактабга чақиртирди.
- Акангиз тоқатимни тоқ қилди! – шикоят қила бошлади отам. — У
қанақа мулла ўзи? У ҳаммамизнинг асабимизга ўйнамоқда. Уни
тинчлантира оласизми?
- Мен сизга ёрдам бера олмайман деб қўрқаман, Зиёвуддин, деб жавоб
берди қизнинг отаси. — Уйда ҳам етарличамуаммоларим бор. Акам биз
билан битта ҳовлида яшайди ва аллақачон ҳаётимизни жаҳаннамга
айлантирган. У аёлларнинг паранжи кийиб юришларини қатъий назорат
қилади, хотинидан ҳеч қачон менинг кўзимга тушмаслигини талаб
қилади ва хотиним ҳам унинг яқинига бора олмайди. Умуман олганда,
бу ғирт жиннилик. Чунки унинг рафиқаси менга опа қатори, менинг
рафиқам унга сингил. Шундай экан, уларнинг миясини эговлаб уйда ҳам
паранжи ёпиниб юришга мажбурлашга не хожат? Минг бор узр, мен
ахмоқ акамни фикридан қайтара олмайман…
Отамнинг рақиби осонликча таслим бўладиган киши эмасди. Генерал
Зиё-ул-Ҳақ режими даврида мамлакатда исломлаштириш кампанияси
олиб борилди ва муллалар нуфузли шахсларга айланишди.
Баъзи жиҳатлар бўйича генерал Мушарраф генерал Зиёдан тубдан фарқ
қилар эди. Асосан ҳарбий кийимда юрса ҳам, баъзи-баъзида жамоат
олдида Европача костюм-шимда пайдо бўлиб турарди. У ўзини ҳарбий
маъмурият раҳбари эмас, президент деб атади. Бундан ташқари у
мусулмонларнинг баъзи оқимларида ҳаром ҳисобланган ит боқишни
хуш кўрарди. Генерал Зиё исломлаштириш кампаниясини олиб борган
бўлса,
генерал
Мушарраф
мамлакатни
модернизация
қилиш
кампаниясини ўтказди деб бемалол айта оламиз. Унинг даврида
оммавий ахборот воситалари нисбатан эркинроқ фаолият юритди,
нафақат
эркаклар,
балки
аёллар
ҳам
ишлайдиган
хусусий
телеканалларни очишга рухсат берди. Шунингдек, Янги йил ва
Севишганлар куни каби Европадан кириб келган байрамларини
нишонлашга изн берилди. Унинг даврида Мустақиллик кунида бутун
мамлакат бўйлаб телевидение орқали намойиш этиладиган улкан
эстрада концерти ўтказила бошланди. У ўзидан олдинги демократик
ҳукмдорлар жумладан Беназир Бҳутто ҳам журъат эта олмаган ишларни
бажаришга муваффақ бўлди. Аёллар зўрланганини исботлаши учун тўрт
нафар эркак гувоҳ топиши керак деб ёзилган қонунни бекор қилиши
дунё ҳамжамияти томонидан олқишланди. Мушарраф, шунингдек,
81
мамлакат тарихида биринчи маротаба аёл кишини давлат банкининг
раиси этиб тайинлади, аёлларга учувчи ва қирғоқ қўриқчиси сифатида
ишлашга рухсат берди. Фахрий қоровул сафида аёл кишининг бўлиши
ҳам илк маротаба унинг даврида кузатилди.
Бироқ, бу ислоҳотлар шимолий-ғарбий чегара вилоятидаги пуштунлар
яшайдиган ерларгача етиб келмаганди. 2002 йилда Мушарраф
«бошқариладиган» демократик сайлов ўтказди. Бу сайловнинг
ғалатилиги шунда эдики, мухолиф партия раҳбарлари Навоз Шариф ва
Беназир Бхутто мамлакатдан чиқариб юборилди. Ушбу сайловлар
натижасида вилоятимизда муфтийлар ҳокимият тепасига келди.
Муттаҳидада Мажлиси-Амал (ММА) ташкилоти Жамоат ул-Уламо-и-
Исломни (ЖУИ) га ўхшаган бешта диний партияни ўзида бирлаштирди.
Ушбу партиялар толибонлар таҳсил олган мадрасалар устидан назорат
ўрнатгани билан машхур эди. Бу партия оддий халқ орасида муллалар
ҳарбий иттифоқи деб атала бошланди. Ушбу иттифоқ Мушаррафнинг
қўллаб-қувватлаши натижасида ғалаба қозонганига ҳеч кимда шубҳа
қолмади. Аммо мутаассиб ахоли қатламига Американинг Афғонистонга
бостириб кириши ва бу мамлакатда Толибон режимининг ағдарилиши
ёқмади, шу сабабли ҳам айнан ММАни қўллаб, овоз беришди.
Бизнинг вилоятимиз ҳар доим Покистоннинг қолган қисмига қараганда
консервативроқ бўлиб келган. Афғонистондаги жиҳод пайтида
вилоятимизда кўплаб мадрасалар қурилди, уларнинг аксарияти Саудия
Арабистони томонидан молиялаштирилди. Мадрасада таълим олиш
мутлақо бепул эди, шунинг учун кўплаб ёшлар замонавий билимларни
эгаллагандан кўра, мадрасада таҳсил олишни маъқул кўришди. Бу
Покистонни араблаштириш сиёсатининг дебочаси эди. 11-cентябр
воқеалари жанговар кайфиятни янада кучайтирди. Агар ўша пайтларда
кўчада юрганингизда, деворларга ёзилган ушбу сўзларга кўзингиз
тушарди:
“АГАР ДИНИМИЗ ЙЎЛИДА ЖИҲОД ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ,
БИЗ БИЛАН
БОҒЛАНИНГ”. (телефон рақами).
Жиҳод учун маблағ йиғиш ва кўнгилли жангариларни ёллаш учун тўлиқ
эркинлик берилди. Шангла шаҳридаги бир мактаб директори шаҳар халқ
таълими бўлимидаги йиғилишда тўққизта ўрта мактаб ўқувчиларини
жангариларни тайёрлаш марказига — Кашмирга юборгани билан
ҳаммани олдида керилиб тургани ҳақида отам менга афсус билан айтиб
бергани ёдимда.
ММА ҳукумати CD ва DVD дисклари сотадиган барча дўконларни
ёпди. Афғонистонда Толибон даврида муваффаққиятли тарзда ишлаган
ахлоқ полициясини яратишга зўр берди. Ушбу «полиция» вакилларига
82
кўчада эркак билан юрган ҳар қандай аёлни тўхтатиб, ёнидаги эркак
унинг қариндоши эканлигини исботлашни талаб қилиш ваколати
берилди. Бахтимизга, Олий суд бу ишни қатъиян қоралади ва бекор
қилди. ММА фаоллари бундан қаттиқ зарба еган бўлса ҳам, тўхтаб
қолмади. Энди навбат кинотеатрларга келди. Аёлларнинг тасвири
туширилган плакатлар ва реклама тахталарини йиртиб ташлашди, ёки
юзларини ва очиқ жойларини бўяб қўйишди. Барча аёл манекенлар
кийим дўконларидан олиб ташланди. ММА фаоллари эркакларга
европача кўйлак ва шимлардан воз кечиш ва фақат узун, кенг яктак ва
шалвардан иборат анъанавий кийим-кечаклар кийиб юриш талабини
қўйди. Аёллар нафақат хижоб ўрашга, паранжи тақишга ҳам мажбур
эди. Аёлларнинг жамият ҳаётидаги ҳар қандай иштироки ҳаром
ҳисоблана бошланди.
Отам мактабини энди очганида ўғил болалар ва қиз болалар биргаликда
ўқиган, аммо орадан бир йил ўтиб, ижтимоий-сиёсий жараён буткул
ўзгариб кетгани сабабли, қарама-қарши жинс вакилларига ёнма-ён
таълим бериш қийинлашиб қолган. Шу сабабли ҳам, отам вояга етган
қизларни алоҳида ўқитишни йўлга қўйишга мажбур бўлган.
Иқлимнинг ўзгариши мулла Ғуломуллоҳга ўхшаган одамларга жуда қўл
келди . Бир куни мактаб мулозимларидан бири отамга муфтий доимий
равишда мактабга келиб туриши ва вояга етган йигит-қизларнинг бир
эшикдан
кириб-чиқиши
ҳам
ножоизлигини
бир
неча
бора
таъкидлаганини етказганидан сўнг отамнинг ҳавотири янада ортди.
Замона зайли билан ўзини шердек тута бошлаган мулла бир куни мактаб
эшиги ёнида турган қоровул билан сухбатлашиб, атрофга олазарак
боқиб турганида, мактаб ховлисидан бирга чиқиб, суҳбатлашиб
кетаётган аёл ва эркак ўқитувчиларга кўзи тушди ва қоровулдан сўради:
- Бу эркакнинг ёнидаги аёлга ҳамроҳлик қилишга ҳаққи борми? Улар
қариндошми?
Қоровул иккиланиб туриб жавоб қайтарди:
- Йўқ, улар шунчаки ҳамкасблар.
- Бу қандай беэдодлик! Ахир бу турган битгани гуноҳку!
Отам қоровулдан мулла яна мактаб атрофида ўралашадиган бўлса,
дарҳол қўнғироқ қилишини тайинлади. Орадан бир-икки кун ўтиб яна
мулла мактаб атрофида искаланиб юрганида отам ислом фанлари
ўқитувчиси ҳамроҳлигида унга пешвоз чиқди. Мулланинг бўзрайиб
турган башарасини кўриб чидаб тура олмаган отам андишани ҳам
йиғиштириб қўйиб, унга бор заҳрини сочди:
- Эй мулла, жонимдан тўйдириб юбординг. Кимсан ўзи? Менинг
мактабимдан бошқа қиладиган ишинг йўқми? Сенинг жиннилигинг
83
аниқ! Бу ерда ўралашиб юргандан кўра, шифокорга мурожаат қил!
Мактабим ва ундаги ўқувчиларимни тинч қўй. Яхшиси доктор Ҳайдар
Алининг олдига бор!
Доктор Ҳайдар Али мамлакатимиздаги энг таниқли психиатрлардан
бўлиб, уни «зиёрат қилиш»ни маслаҳат бериш суҳбатдошни ақлдан
озганликда айблаш билан тенг эди.
Бунақа гапларни кутмаган муфтий бир сўз дея олмасдан, салласини
бошидан ечиб, отамнинг тиззасига қўйди. Салла биз учун зодагонлик ва
пуштунликнинг рамзи ҳисобланади. Эркак саллани фақат камтарлик
белгиси сифатида ечиши мумкин. Ҳамма муфтийни индамай кетади деб
ўйлаганди, аммо у гапиришга куч топди:
- Мен мактабингизни ёпиш ҳақида ҳеч нарса демадим. Ходимларингиз
ёлғон маълумот етказишибди.
Отамнинг жазаваси ҳали босилмаган эди. Шундай бўлса ҳам,
қаршисидаги ожизланиб қолган муфтийни кўриб, у ҳам бир оз юмшади:
- Бу ерда қиладиган ишингиз қолмади. Яхшиси, уйга боринг.
Муфтийнинг мактабимизни ёпишга бўлган уриниши зое кетди. Аммо
унинг бунга яна ҳаракат қилиб кўргани Покистондаги ижтимоий-сиёсий
ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, бу отамни ташвишга солмасдан
қўймасди. Шунга қарамай, у ва унинг дўстлари атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш, демократияни янда мустаҳкамлаш, жамиятдаги аёллар нуфузини
ошириш каби мавзуларга бағишланган митинглар ўтказишни
тўхтатишмади.
2004 йилда Вашингтон томонидан икки ярим йилдан ортиқ давом этган
тазйиқларга чидаб келган генерал Мушарраф ўз қўшинларини Федерал
бошқариладиган қабила ҳудудларига юборишга фармон берди.
Афғонистон билан чегара ҳудудларида жойлашган ушбу ерлар амалда
ҳукумат томонидан назорат қилинмас эди. Америкаликларнинг даъво
қилишларича, 11-сентябр воқеаларини содир қилган ва Афғонистонга
қочиб
келган
Ал-Қоида
жангарилари
пуштунларнинг
меҳмондўстлигидан фойдаланиб, бу ҳудудлардан бошпана сифатида
фойдаланган. Бу ер жангариларга ёқиб қолди ва бу ерда бир қанча
лагерлар қурилди, янгидан-янги жангарилар тайёрланди ва чегара
зонасида жойлашган НАТО қўшинларига ҳужумлар уюштирилди. Ушбу
ҳудуд Сват водийсига яқин жойлашган бўлиб, унинг туманларидан бири
Бажаур бизга бевосита қўшни ҳисобланади. Ушбу ҳудудларда яшовчи
ахоли асрлар давомида Покистон ва Афғонистонда яшаб келган
Юсуфзой ва бошқа қабилаларга мансуб.
Ушбу қабилавий ҳудудлар Буюк Британиянинг мустамлакачилик
даврида Афғонистон ва Ҳиндистон ўртасида буфер зона сифатида
84
яратилган бўлиб, кейинчалик Покистон ҳам орага суқилган. Бугунги
кунда ҳам бу ҳудудлар қабила раҳбарлари ва оқсоқоллари ёки маликлар
томонидан бошқарилади. Бироқ, маликларнинг ҳеч қанақа таъсири
мавжуд эмас.
Дарҳақиқат, ушбу қабилалар ҳукумат чиқарган қарорларга умуман
бўйсунмайди. Ахоли ҳам асосан контрабанда билан шуғулланиб, давлат
бу ҳудудларга эътибор қаратмаслигидан хурсанд ҳолда яшайди (бу
ҳудудлардаги ўртача йиллик даромад атиги 250 доллар — Покистонда
эса таҳминан 500$ дан кўпроқ). Касалхоналар ва мактаблар жуда ҳам
кам, қизлар эса мактаб тўғрисида умуман ўйламаса ҳам бўлаверади. У
ерларда бирорта ҳам саводли қиз-аёл йўқ. Сиёсий партия нима деган
савол билан у ердаги ахолига мурожаат қилсангиз, 99,9 фоиз
«билмадим» деган жавобни олишингиз тайин. Бу ердаги ахоли
эрксеварлиги ва шафқатсизлиги билан танилган бўлиб, бунинг исботини
инглизларнинг эски ҳисоботларидан ҳам топишингиз мумкин.
Илгари ҳеч қачон бу ҳудудларга армиянинг қадами етмаганди. Ҳукумат
бу ерларга доимий қўшинларни ушлаб турмаган ва бу ҳудудлар
пуштунлардан тузилган чегара бўлинмалари томонидан назорат
қилинаётганидан мамнун бўлган. Бу ерларга қўшин киритиш
тўғрисидаги қарор, аскарларимиз пуштун биродарларига қарши
курашишлари кераклигини англатарди. Бундан ташқари, кўплаб армия
бошлиқлари ва ҳарбий разведка зобитлари ал-Қоида жангарилари билан
бевосита алоқага эга эди. 2004 йил март ойида армия бўлинмалари
биринчи чегара ҳудуди — Жанубий Вазиристонга бостириб кирди.
Маҳаллий аҳоли бу ҳодисани ўзларининг анъанавий турмуш тарзига
тажовуз сифатида қабул қилишди. Қўлига қурол олишга имконияти
етган ҳар бир эркак ҳукумат армиясига қарши кураш бошлади. Қуролли
тўқнашувлар юзлаб аскарларнинг бевақт ўлим топишига сабаб бўлди.
Армия тушкун аҳволда қолди. Бундан ташқари, баъзи аскарлар ўз
биродарларига қарши курашишдан бош тортди. Бошқа чораси
қолмагани сабабли қўшинлар роппа-роса ўн икки кундан сўнг ортга
чекинди ва маҳаллий етакчилардан бири бўлган Нек Муҳаммад билан
тинчлик музокараси ўтказишга тўғри келди. Ҳукумат рақиблар жанговар
ҳаракатларни тўхтатиши эвазига катта миқдордаги маблағ таклиф қилди.
Бир неча ойдан сўнг, АҚШ ҳаво кучлари Покистонга биринчи ҳужумини
бошлади. 2004 йил 17 июлда сунъий йўлдош орқали ким биландир
суҳбатлашаётган Нек Муҳаммадга суиқасд уюштирилди. Суиқасд
учувчисиз самолётлар орқали амалга оширилди. Натижада жангарилар
раҳнамоси ва унинг одамлари нариги дунёга равона бўлишди. Маҳаллий
аҳоли нима бўлганини ҳали тушуниб етмаганди. Ҳеч ким америкаликлар
нега бундай ғазаб отига минганини англай олмади. Америка Қўшма
Штатлари Нек Муҳаммадга уюштирган суиқасди унчалик жиддий воқеа
85
бўлмаса ҳам, уруш бўлиши таъқиқланган буффер зонада ҳаво хужумини
амалга оширишга ҳеч ким ҳақли эмасди. Америкаликларнинг ҳужуми,
шунингдек
етакчиларининг
ўлдирилиши
маҳаллий
ахолининг
ғазабланишига сабаб бўлди. Кўнгиллилардан ташкил топган қуролли
отрядлар тузилди. Америка ҳам тинч турмасдан яна бир неча маротаба
хужум уюштирди. Америкаликлар Бин Ладеннинг энг яқин ёрдамчиси
Айман аз-Жавоҳирий Бажаурда яшириниб олганини ва шу ерлик аёлга
уйланганини даъво қилишди. 2006 йил январь ойида АҚШнинг
учувчисиз самолёти ал-Жавохирийни тинчитиш учун Дамадола
қишлоғига бомба ташлади. Натижада, учта уй вайрон бўлди ва ўн саккиз
киши боқий дунёга йўл олди. Жавоҳирийнинг ўзига келсак,
америкаликларнинг фикрига кўра, у бомбардимон ҳақида олдиндан
огоҳлантирилиб, қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Ўша йили 30 октябрда, бошқа бир америкалик «тулпор» Хар шаҳри
яқинидаги тепаликдаги мадрасага бомба ташлади. Натижада, саксон
икки киши ҳалок бўлди. Марҳумларнинг аксарияти ўсмир ёшидаги
мадраса ўқувчилари ҳисобланишарди. Америкаликлар бу қилмишини бу
ер умуман мадраса эмас, балки ал-Қоида жангариларининг ўқув лагери
эканлигини ва уларнинг ихтиёрида видео ёзувлар мавжудлигини
таъкидлаш орқали оқлашга уринишди. Портлашдан бир неча соат ўтгач,
вайрон қилинган мадраса раҳбари Факир Муҳаммад омма олдида
кўриниш бериб, Покистон аскарларини биродарларининг ўлими учун
қасос олишга даъват қилди.
Бўлиб ўтаётган бу ҳодисалар отам ва унинг дўстларини ташвишга солди.
Улар дарҳол маҳаллий раҳбарлар ва оқсоқолларни тинчлик
конференциясига чақиришга қарор қилишди. Январь ойининг
ўрталарида қаттиқ совуқ бўлишига қарамай 150 нафар киши ҳарбий
таҳдидни қандай олдини олиш кераклигини ҳал қилиш учун бир жойда
тўпланишди.
- Ўртоқлар, уруш яқин, — хўрсиниб гап бошлади отам. — Водийни
қамраб олишидан олдин оловни ўчиришимиз керак.
Аммо унинг огоҳлантиришларига ҳеч ким қулоқ солишни истамади.
Баъзи одамларга унинг сўзлари кулгили туюлиб, қаҳқаҳасини яшириб
ўтирмади. Жумладан, отам мийиғида кулиб ўтирган биринчи қатордаги
маҳаллий сиёсий раҳбарга қуйидаги гапларни айтди:
- Жаноб Хон, Афғонистон халқининг бошига тушган кулфатдан
хабарингиз бор. Ушбу мамлакатнинг кўплаб ахолиси мамлакатни тарк
этди ва уларнинг аксариятига мамлакатимиз бошпана берди. Худди шу
нарса ҳозир Бажаурда ҳам содир бўлмоқда. Сўзларимни диққат билан
тингланг ва ёзиб қўйинг, тез орада биз ҳам ўз уйларимизни тарк этишга
мажбур бўламиз. Аммо биз қочадиган бўлсак, бизга ҳеч ким бошпана
бермайди.
86
Хон отамдан латифа эшитгандек, хандон отиб кулиб юборди ва
кулгисини тўхтатмай туриб деди:
- Қанақа беъмани нарса ҳақида гапиряпсиз? Мен ўзимга хон, ўзимга
бекман. Ким ҳам мени ўз уйимдан бадарға қилишга журъат қиларди?
Отам бундан қаттиқ ранжиди. Шунча одамни тўплаб мажлис қилганидан
афсусланди. Ортга қайтар эканмиз, менга бор дардини тўкиб солди:
- Афсуски, мен ҳоким, етакчи ёки сиёсий раҳбар эмасман. Оддий
мактаб раҳбариман. Жуда кичик одамман. Эҳ аттанг-а. Отам бой
бўлганида, мен ҳам машхур сиёсатчи бўлар эдим…
Do'stlaringiz bilan baham: |