Малала Юсуфзой


-боб. Нега мен сирға тақмайман ва пуштунлар “раҳмат” сўзидан



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

5-боб. Нега мен сирға тақмайман ва пуштунлар “раҳмат” сўзидан 
фойдаланишмайди?
Етти ёшимда мактабга борган бўлсам, ўшандан бери синф “юлдузи” 
бўлиб 
келганман. 
Тенгдошларимдан 
ўзиб 
кетганим 
сабаб, 
ўзлаштиришда қийналаётган ўқувчиларга ёрдам қўлини чўзардим. 
“Малала – даҳо қиз!” дер эди синфдошларим. Бундан ташқари, ҳеч 
қайси тадбир ёки мусобақа менсиз ўтмасди – бадминтон, драма, крикет, 
рассомчилик, қўшиқ куйлаш...
Малка-и-Нур исмли янги қиз синфимизга келиб қўшилганида аввалига 
унчалик аҳамият бермадим. У билан биринчи суҳбатлашганимда берган 
саволим ҳали ҳам ёдимда:
-Катта бўлсанг, қайси касб эгаси бўлишни хоҳлайсан?
- Покистондаги биринчи аёл ҳарбий раҳбар. 
Унинг онаси бошқа мактабда ўқитувчи бўлиб ишлар, синфдаги қолган 
болаларнинг оналари эса ҳеч қаерда ишламасди. Малка-и-Нур мактабда 
иложи борича кўзга ташланмасликка ҳаракат қилар, кам гапирар, мен 
ҳали ҳам менинг энг яқин дўстим ҳисобланган Монибани асосий 
рақибим деб билардим. Мониба чиройли хуснихати билан бутун 
мактабда ном қозонган, дафтар-китобларининг чиннидек ярақлаб 
туриши ўқитувчиларни ҳам бахри-дилини очиб юборарди. Бироқ, билим 
ва ёзилган матнларнинг мазмуни бўйича мен ундан анча устунроқ эдим. 
Йиллик имтиҳонлардан сўнг, Малка-и-Нурдан кейинги иккинчи ўринни 
олганимни эшитганимда дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Уйга 
қайтгач, уввос солиб йиғладим. Ҳеч нарса егим, ҳеч нарса дегим 
келмасди. Онам мени ҳарқанча юпатишга ҳаракат қилмасин, уддалай 
олмади. 
Орадан бироз вақт ўтиб, бошқа уйга кўчиб ўтдик. Илгариги уйимизга 
Монибаларнинг уйи яқин, аммо янги кўчамизда бирорта ҳам ўртоғим 
йўқ эди. Тез орада қўшни уйда яшовчи Сафина исмли қиз билан 
танишдим. У мендан сал ёшроқ бўлиб, тез орада ажралмас дугонага 
айландик. 
Сафина 
ота-онасининг 
эркатойи 
бўлгани 
сабабли, 
ўйинчоқлари жуда ҳам кўп бўлиб, уларнинг ҳаммасини катта сандиқда 
сақларди. Aммо, шунча ўйинчоғи туриб, отам совға қилган пушти уяли 
алоқа телефонига кўз тиккани менга ғалати туюларди. Мен ҳам унинг 
кўзини куйдириб, отамга тақлидан ўйинчоқ телефонда узоқ вақт 


57 
сухбатлашар, худди ўзимни муҳим масалани ҳал қилаётгандек 
кўрсатардим. Aммо, бир куни ўйинчоқ тўсатдан ғойиб бўлиб қолди. 
Орадан бир кун ўтиб, Сафинанинг қўлида менинг телефонимга икки 
томчи сувдек ўхшайдиган ўйинчоқ телефон пайдо бўлди.
- Телефонни қаердан олдинг?
Уни сўроққа тута бошладим.
- Бозордан, албатта.
Унинг гапларига ўзимни ишонгандек кўрсатдим. Миямга ҳар хил 
фикрлар кела бошлади, ичимдан кимдир: “Малала, у сенинг буюмингни 
ўғирлади, сен ҳам худди шу тарзда жавоб бер!”
Мен Сафинанинг уйига биргаликда дарс қилиш учун деярли ҳар куни 
борардим. . Энди унинг уйига борганимда ўйинчоқ сирғалари ва 
маржонларини чўнтагимга солиб қўядиган бўлдим. Aввалига юрагим 
қўрқувдан титраб кетар, виждоним қийналиб кетарди, лекин бу туйғулар 
тез орада мени тарк этди. Ўғирлик мен учун одат тусига кирди. Ўзимни 
бу одатдан тўхтата олмай қолдим.
Бир куни мактабдан уйга қайтиб, шошиб ошхонага кирдим. Ошхонада 
ўтирган онамга салом бериб, қорним роса очиб кетганини айтганим 
жавобсиз қолди. Ерда чўккалаб олган онам негадир қопдаги зирани 
ошхонага сепиш билан машғул эди. Хона эса аксиртирадиган даражага 
келган, онам кўзда ёш билан қилаётган ишини давом эттирарди. У менга 
қиё ҳам боқиб қўймади. Нима қилдим экан-а? Кўнглим ғаш бўлиб, 
хонамга 
бордим. 
Шкафни 
очганимда, 
ҳаммаси 
аён 
бўлди. 
Дугонамникидан ўғирлаб олган барча буюмлар жойида йўқ, мен эса 
қўлга тушгандим.
Шу тобда жияним Рина хонамга кириб келди ва менга қараб сўз қотди:
- Улар сенинг ўғирлик қилаётганингни аллақачон билишган. Фақат 
сен айбингни тан олиб, бу йўлдан қайтишингни кутишган.
Ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Онамнинг ёнига бошимни эгиб 
бордим. Онам ҳам нимадирлар дейишга тайёргарлик кўриб турган 
эканми, бирданига гап бошлади:
- Бу нима қилганинг Малала? Бизнинг бундай ўйинчоқлар олиб 
беришга қурбимиз етмаслигидан уялдингми?
- Бўлмаган гап, мен ҳеч нима ўғирламаганман.
Онамнинг мен айтган ёлғонимга ишонишига ўзим ҳам инонмаётган 
бўлсам ҳам, сал ўзимни тутиб гапимда давом этдим:


58 
- Aслида, Сафинанинг ўзи бошлаган. Дадам олиб берган пушти 
рангли ўйинчоқ телефонимни ўғирлаб олган.
Онам ҳаракатсиз қолди.
- Aхир, Сафина сендан кичкина-ку! Сен ўз хатти-ҳаракатинг билан 
унга ўрнак бўлишинг керак эмасми?
Номерим ўтмай қолганини сезиб, отамга айтмасликларини ўтиниб-
ўтиниб сўрадим. Отамнинг кўнглини қолдириш мен учун тасаввуримга 
ҳам сиғмайдиган ҳодиса эди.
Ўғирликдек мудхиш гуноҳга олдин ҳам қўл урганман. Мен жуда кичик 
пайтимда, онамга эргашиб бозорга борганман ва кўзимга чиройли 
кўриниб кетган бодомни кўриб, ўзимни тўхтата олмаганман ва ҳеч 
кимга билдирмасдан бир ҳовучини чўнтакка уришга интилганман. Онам 
буни сезиб қолиб, савдогардан узр сўраган. Aммо, сотувчи сўкиниб 
кетиб, бизни тушунишни истамаган. Онам вазиятни юмшатиш учун 
чўнтагига қўл солган, афсуски, 4-5 тангадан ортиқ пул чўнтак ўлгурда 
бўлмаган. Онам шунда ҳам умид билан савдогардан сўраган:
- Ҳаммаси учун 10 рупия етадими?
-Эсингни егансанми? Бу жуда қимммат бодом! 
Бу воқеадан қаттиқ ранжиган онам уйга келибоқ ҳамма гапни отамга 
айтиб берди. У зудлик билан бозорга бориб, айнан ўша савдогардан бир 
сумка бодом сотиб олиб, уйга олиб келганини кейинроқ билдик. "Бодом 
соғлик учун фойдали. Ухлашдан олдин уни сут билан қўшиб еган 
кишининг ақлига ақл қўшилади.” Бу отамнинг гаплари эди.
Aммо мен бодом биз учун жуда қиммат эканлигини билмайдиган 
даражада ахмоқ эмасдим. Отам уни ақлли бўлиб ўсишим учун ҳам сотиб 
олмаганди. Отам олиб келган бодом менга жиноятларимни эслатиб 
туриши керак эди. Ўша ондаёқ энди ҳеч қачон ўғирлик қилмайман деб 
ўзимга ваъда бердим. Aммо… ваъдамнинг устидан чиқиш насиб этмади. 
Онамнинг талабига биноан Сафинадан ва ота-онасидан кечирим сўраш 
учун уларникига ташриф буюрдик. Бу мен учун жуда оғир синов бўлди. 
Сафина шу ерда ҳам ноҳақлик қилди – ўғирлаган телефони ҳақида бирор 
оғиз гапирмади. Мен ҳам буни эслатиб паст кетгим келмади.
Барибир, узр сўраганимдан кейин ўзимни анча енгил ҳис қилдим. Ўша 
кундан бошлаб ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ва ўғирлик қилмаслликка 
онт ичдим ва худога шукрки, ҳали қасамимни бузганимча йўқ. Хаттоки 
отамнинг шимини юваётганимда чўнтагидан чиқадиган танга-чақаларни 
ҳам қайтариб берардим. Шу-шу заргарлик буюмларига бўлган 
қизиқишим сўнди ва умуман тақишни тўхтатдим.


59 
Ўзимга-ўзим қуйидагича савол бердим: «Менга бу аҳмоқона 
тақинчоқлар керакми? Мана шу оддий темир-тақалар мени васвасага 
солишига йўл қўяманми? " Жавобим қатъий бўлди: "Йўқ". Шунга 
қарамай, ўша машъум воқеаларнинг асорати ҳалигача юрагимда 
сақланмоқда – ҳозир ҳам айбдорлик ҳисси мени тарк этмаган, шу сабаб 
ҳар куни ибодатларимда гуноҳимни кечиришини сўраб худодан 
ёлвораман.
Ота-онамнинг бир-бирларидан яширадиган сирлари йўқ эди, шу 
сабабли ҳам отам тушкунликка тушиб қолганида, фақат онамдан нажот 
топарди. Менинг қилмишимдан отам жуда қаттиқ ранжигани кўзларида 
яққол акс этарди. Мен эса унинг мактабда қўлга киритган ютуқларим 
учун совғалар олиб келган кунлардагидек мен билан фахрланишини чин 
дилдан хоҳлардим. Отам эса мендаги кўнгил ғашлигини сездими, буюк 
қаҳрамонлар ҳам болалигида содир қилганлиги ҳақида гапириб, мени 
юпатди ва Махатма Гандининг ушбу сўзларини иқтибос сифатида 
келтирди: "Эркинлик - бу ажойиб нарса, фақат хато қилиш эркинлиги 
бундан мустасно".
Мактабда биз Покистон асосчиси Муҳаммад Aли Жинаҳ ҳақидаги 
ҳикояларни севиб ўқирдик. У болалигида уйда чироқ йўқлиги сабабли 
ой ёруғида ўқишга мажбур бўлган, бошқа болаларга қум ва лой ўйнаб 
кийимларини кир қилишнинг ўрнига, крикет ўйнашни маслаҳат берган. 
Отаси ўз кабинетининг эшигига Aвраам Линколннинг шахсан ўзи 
ўғлининг ўқитувчисига ёзган (ва пуштун тилига таржима қилинган) 
рамкали хатни осиб қўйган. Бу хатда ажойиб маслаҳатлар ўрин олганди:

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish